#Тошкент_вилояти
ИСПАН ҲАМКОРЛАРДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА
⚡️Сўнгги вақтларда Оҳангарон туманида ташқи савдо ҳажмини ошириш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор ҳудудимизга хорижий инвесторларни жалб қилишга қаратилмоқда. Яқинда ана шундай лойиҳалардан яна бири иш бошлайди.
💰Хусусан, “Ёнариқ” МФЙ ҳудудида Испания технологиялари асосида 2,44 гектар ер майдонида умумий қиймати 3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган "Замонавий гидропоник иссиқхона" инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. "PREMIUM AGRO PLYUS" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа доирасида шу кунга қадар 2 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар жалб қилинди.
📌Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида йилига 400 тоннадан ортиқ помидор етиштирилади, маҳсулотнинг 90 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, корхонада 25 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#Наманган_вилояти
🔰Биологик деҳқончиликнинг Наманган тажрибаси – буғдой ҳосилдорлиги 80 центнер!
Биологик деҳқончилик қишлоқ хўжалигидаги янги инновацион усул ҳисобланиб, биологик воситалар асосида сарф-ҳаражатларни камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Голландия, Австралияда биологик воситалар – биоўғитлар, биостимуляторлар, биологик ҳимоя воситалардан кенг қўлланиши натижасида ҳосилдорлик юқори, ҳаражатлар эса минимумга туширилган.

🔰Самарқандда йил охиригача 1327 гектар майдонда кооперативлар ташкил этилади
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, қишлоқларда кам таъминланган аҳоли даромадларини ошириш бўйича концепция ишлаб чиқилди. Яъни, қишлоқ хўжалигида ишлаш имконияти ва иштиёқи бўлган аҳоли вакиллари бирлаштирилиб, кооператив ташкил этилмоқда.
Вилоятимизда 52 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этиш режалаштирилган эди. Амалда бугун уларнинг сони 63 тага етди.
Пайариқ ва Қўшработ туманидаги кооперативлар узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган.
Каттақўрғон туманида қулупнай, узумчилик фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун 106,6 гектар ер 279 нафар фуқарога бўлиб берилди. Уларга ишни ташкил қилишлари учун 1 миллиард сўмдан кўпроқ кредит маблағлари ажратилмоқда.
Шунингдек, Нуробод туманида 87 гектар майдонда боғдорчилик-сабзавотчилик йўналишида кооператив ташкил этилган бўлса, қолган туманларда кредит ва субсидия маблағлари асосида мева-сабзавотчилик кооперативларида минглаб фуқароларимиз бандлиги таъминланмоқда.
Умуман, вилоят бўйича 1327 гектар майдонда кооперативлар ташкил этилади.

🔺2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раиси тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 3 июндаги қарори билан Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раиси лавозимига Маҳмудов Низомжон 10 йил муддатга тайинланди.
Н.Маҳмудов 1983 йил Китоб туманида туғилган. У олдин ҳам ушбу лавозимга 5 йил муддатга тайинланган бўлиб, ушбу муддат жорий йил якунига етган эди.

🔰Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
❗️Сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:
✅Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);
✅Сўровномада муассисларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилади.
Хизмат кўрсатиш муддати: 30 дақиқа.
Давлат божи: БҲМнинг 20 %и.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

#Фарғона_вилояти
🍇 Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра туман узумчиликка ихтисослаштирилади.
📊 2024 йилга бориб олтиариқликлар 3000 гектар ерда узум етиштиришади.

Эртага, 9 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус вақтида дезинформацияни қандай тўхтатиш мумкин ?
📲 Мобил телефонингизга келадиган текширилмаган хабарларни қандай фарқлашни билинг ва ижтимоий тармоқларда бундай ахборотни тарқатманг. Ишончли ахборот билан таъминлаш фуқаро ва жамиятнинг умумий мажбурияти ҳисобланади, шунингдек, пандемияни тўхтатиш бўйича тўғри қарор қабул қилишимизга ёрдам беради. — UNESCO
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Как остановить дезинформацию во время пандемии коронавируса?
📲 Узнайте, как определить непроверенный контент, который вы получаете по мобильному телефону, и не распространять непроверенную информацию в социальных сетях. Обеспечение достоверной информации является всеобщей обязанностью граждан и общества и помогает нам принимать правильные решения по сдерживанию пандемии. — UNESCO
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Мамлакатимизнинг барча вилоятларига "Ўзагролизинг" АЖ томонидан "Ғалла-2020" мавсуми учун 07.06.2020 йил ҳолатига жами 177 дона замонавий ғалла ўриш комбайнлари лизинг асосида етказиб берилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти
Сардобада сув тошқинидан жабр кўрган мигрантлар оила аъзоларига ёрдам кўрсатилмоқда
🌊 Сирдарё вилоятининг талофат кўрган Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари аҳолисининг хориждан қайтган, пандемия даврида хорижга кета олмаган ва ҳозирда чет элда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини мониторинг қилиш орқали ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш ишларини ташкиллаштириш мақсадида маҳаллалар кесимида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиаллари, туман (шаҳар) АБКМ ва МФЙ ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
✔️ Хусусан, 1-5 июнь кунлари ўрганиш давомида талофат кўрган оилалар билан суҳбатда 68 нафар хориждан қайтган ва ишлаш учун хорижга кета олмаган меҳнат мигрантлари аниқланди ва уларнинг 22 нафари жамоат ишларига жалб қилиниб, субсидиялар ажратилди.
🏘 Бугунги кунда уйма-уй юриш орқали хорижда ишлаётган 154 нафар меҳнат мигрантининг оила аъзолари орқали уларнинг чет давлатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўрганилди. Натижада 52 нафар мигрантнинг чет элда ишсиз қолганлиги аниқланиб, уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.
🇸🇱🇷🇺 Шунингдек, 8 нафар мигрантнинг уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжмандлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, маслаҳатлар берилди. 35 нафар мигрантнинг бошқа эҳтиёжлари бўйича Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Фарғона_вилояти
Сўх тумани аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 91,2 фоизга етказилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020-2021 йилларда Сўх туманининг Офтобру, Тул, Хушёр, Қақир, Қарир-Себзор, Сариканда, Хазрат али, Ровон, Янгиариқ, Навобод, Ленбург, Қалача, Ғазнов, Сўх, Чашма, Демурсад, Шарқобод МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, жами 25 млрд.сўм маблағлар доирасида 30,5 км ичимлик сув тармоғи тортиш ва 11 дона ичимлик сув иншооти қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 9 дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш ва реконструкция қилиш, 7 дона ичимлик сув ҳавзасини қуриш ва реконструкция қилиш, ҳамда 1 дона мавжуд ҳажми 500 м3 бўлган сув сақлаш резервуарини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 1 июль санасидан бошланиши кўзда тутилмоқда. Мазкур ишлар натижасида Сўх туманида истиқомат қилувчи 33 800 нафар фуқаролар ёки 91.2 % тоза ичимлик суви билан таъминланади.

⚡️Янгиер шаҳар ҳокимлигида илк маротаба онлайн брифинг бўлиб ўтди

Наманган туман прокуратураси томонидан эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Наманган туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, 119 нафар шахслар доимий, 141 нафари мавсумий ишларга жойлаштирилди. Шунингдек, 38 нафарига қорамол, 3 нафарига тикувчилик машиналари олиб берилди. Бундан ташқари, 163 нафар оилага 40 тадан жами 5200 дона жўжа, 40 тасига 10 тадан 400 дона товуқ бепул тарқатилди. 43 та оиланинг хонадонига иссиқхона қуриб берилди, 14 та оилага қўй, 6 тасига асалари олиб берилди.
5 та оилага ижарага ер ажратиб берилди. 32 нафарига бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кун ҳолатига 486 та оиладаги ишсизларнинг 450 нафари ёки 92,6 фоизининг бандлиги таъминланиб, уларни эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқариш бўйича далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

#Савол_жавоб
#Мудофаа
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Ҳозирги вақтда 1 ойлик армияга олиб кетишадими? Апрель ойида кетишим керак эди. Ҳозир яшайдиган ҳудудим яшил зонага киради.
➡️ Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат йиғинига (1 ойлик армия) олиб кетиш 2020 йилнинг 20 июнидан давом эттирилади.

#Қорақалпоғистон_Республикаси
ТАЙИНЛОВ!
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тайинланди
Алламбергенов Фархат Ембергенович – Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Ф.Е.Алламбергенов ўз меҳнат фаолиятини 1994 йил Нукус шаҳар судининг суд ижрочиси лавозимидан бошлаган. Шунингдек, у 2017 йилга қадар Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
Ф.Е. Алламбергенов шу кунга қадар Тахиатош тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.