Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тахиатош туманига янги прокурор тайинланди

Машарипов Бахром Ибрагимович Тахиатош тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Машарипов Бахром Ибрагимович шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори вазифасида фаолият юритиб келган.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Кўзда тутилаётган ишлар:

Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади;

тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади;

“Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади;

биноларга ижтимоий талаблар белгиланади. Масалан, шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қурилгудек бўлса, унинг турига қараб, мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдони каби меъёрлар қўйилади;

Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдони 7 минг гектардан 25 минг гектарга етказилади.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

"Шаҳарни ривожлантириш бўйича бу стратагеямизни дунёдаги етук мутахассислар ҳам маъқуллади. Энди ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш керак. Бу янги шаҳар халқимизга муносиб, иқлимимизга мос, замонавий бўлиши зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/hudud_inform
ССВ: Навоийда беморнинг шифохона 3-қаватидан ўзини ташлаб юборган ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 14:10 лар атрофида Навбаҳор туманида яшовчи (Кармана туманида доимий рўйхатда турган) 1968 йилда туғилган фуқаро С.С. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига бош оғриғи, бош айланиши, умумий қувватсизлик шикоятлари билан мурожаат қилиб келган. Беморнинг сўзларига кўра, унда шифохонага келишидан 30 дақиқа аввал кўчада тутқаноқ хуружи кузатилган.

Текширувлар натижасида фуқаро С.С.га “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тутқаноқ хуружи” дастлабки ташхиси қўйилган.

Шундан сўнг у муассасанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилиб, белгиланган стандартлар бўйича тиббий текширувлардан ўтказилган ва зарур муолажаларни олган.

Шунингдек, бугун беморда куннинг биринчи ярмида юқори диагностик — МСКТ текшируви ўтказилиб, унинг бош мия соҳасида органик ўзгаришлар аниқланмаган.

Бироқ 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида бемор С.С. 3-қаватдаги 2-палата деразасидан номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Нара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида биродарлик битими имзоланди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Mövenpick Samarkand меҳмонхонасида Япониянинг Нара шаҳри делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Унда шаҳарлар ўртасида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт ва туризм, илм-фан, маданият ва спорт каби бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни изчил йўлга қўйиш масалалари илгари сурилди.

Учрашув якунида Нара ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сурхондарёда «Олма сайли» фестивали ўтказилади

https://t.iss.one/hudud_inform
Директор ишдан бўшатилди

Жорий йилнинг 12-октябр куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфда дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганлигидан шикоят қилади. Директор синф хонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ ни дўппослаб кетади.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларни ўқувчиларга бўлган агрессив муносабатларини қоралайди.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Ҳужжат Тошкент конференцияси давомида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни ўз ичига олган ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Хусусан, юқори даражадаги қўшма тадбирларни ташкил этиш, Марказий Осиёда кибертерроризмга қарши курашиш бўйича виртуал тармоқ яратиш, Ватанга қайтарилган фуқароларни реабилитация ва реинтеграция қилишда маҳаллалардан самарали фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Асадов Шерзод Илхомович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари тайинланди

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

Эркин Хайитов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Миряшин Сагатов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Kun.uz сайтида “Ариза ёзасан, бўлмаса мол-мулкингни мусодара қиламиз”. Учкўприк фермерлари ўтган асрнинг 30-йилларига тушиб қолди” номли материал эълон қилинди.

Материалда Учкўприк туманида профилактика инспекторлари томонидан прокуратура ва ҳокимликка олиб келинган фермерлар бинога қамаб қўйилиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган аризаларга қўрқитиб қўл қўйдирилиб, ерни топширишга мажбурлангани, бу каби ҳолатлар бутун Фарғона бўйлаб кузатилаётгани айтилаётгани иддао этилган.

Ушбу материалда келтирилган ҳолатлар юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 13 октябрь куни бўлиб ўтган Учкўприк туманида фермерлар ер ижара шартномаларини бекор қилинишини сўраб ариза ёзиши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида материалда келтирилган иддаолар ўз тасдиғини топмади.

Бироқ, фермерларнинг шартнома ҳамда режа ҳажмлари бўйича эътирозлари ўрганилганда, бу борада қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Туман ҳокимининг пахта етиштириш ва сотиш ҳажмларини белгилаш ҳақидаги қарорлари ва иловалари баъзи ҳолатларда фермер хўжаликлари эътиборига етказилмаганлиги, баъзи ҳолатларда пахта етиштириш бўйича ҳосилдорлик кўрсаткичлари мутахассислар хулосаларига асосланилмаган ва ер эгаларининг фикрлари ҳисобга олинмаган ҳолда белгилаб юборилганлиги, шартномаларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш ишларининг тегишли Низом талабларига мувофиқ юритиши тўла таъминланмаганлиги каби ҳолатлар аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар туманда фермер хўжаликларининг ижтимоий тармоқлар орқали норозилигига сабаб бўлган.

Фермерларнинг маҳаллий ҳокимлик, давлат органлари ҳамда кластер корхонасига нисбатан ишончсизлигига сабаб бўлаётган омилларни ўз вақтида бартараф этиб бориш чорасини кўрмаган туман ҳокими ўринбосари Д.Қурбонов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари М.Раҳмонов, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассиси Й.Маматқуловлар интизомий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармай фермерларнинг норозилигига сабабчи бўлган туман ҳокими Аброр Асқаровга нисбатан “ҳайфсан” жазоси қўлланиладиган бўлди.

Қолган сектор раҳбарлари - туман прокурори Ўктамали Юлчиев, туман ИИБ бошлиғи Акмалжон Сотиболдиев ва туман ДСИ бошлиғи Усмонали Аҳмадалиевларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланди. Уларнинг хатти-ҳаракатига хизмат текшируви натижаси бўйича қонуний баҳо берилади.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хатирчи туманининг "Лангар" қўрғонида 18 октябрдан 19 октябрга ўтар кечаси биринчи қор ёғди.

Шунингдек, Зомин ва Шаҳрисабз туманларида ҳам қор ёққани айтилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform