Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
​​Жаҳон ва Ўзбекистондаги озиқ-овқат инфляцияси ҳақида

Айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор. 2020 йилнинг май ойида коронавирус пандемияси бошланган пайтда бирданига кўтарилган нархлар ҳозир ҳам анча баландлигича қолмоқда.

ФАО маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1990 йиилдан кейинги энг юқори даражага кўтарилган. 2022 йилнинг июль ойида озиқ-овқат нархлари ўртача индексининг кескин тушиб, 140,9 пунктни ташкил этди. Бу эса июнь ойидаги кўрсаткичдан 8,6% паст. Бироқ, у ҳамон январь ойидаги кўрсаткичдан 3,9%, бир йил аввалги кўрсаткичдан эса 13,1% юқорилигича қолмоқда.

2022 йилнинг июль ойида озиқ-овқат товарлари истеъмол нархлари индексининг ўсиши 2021 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан 107,7% ни ташкил қилди. Нархларнинг ўсишига қарамасдан, минтақадаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, кўрилган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон озиқ-овқат инфляциясини 10% дан пастроқ даражада ушлаб туришга муваффақ бўлди.

2022 йил якунига қадар уй паррандаси гўшти, буғдой уни, ғалла ва ўсимлик ёғини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Ўзбекистон аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 1 майидан 2023 йилнинг 1 январигача 22 турдаги истеъмол ва озиқ-овқат товарларини олиб кириш учун ноль ставкали божхона божи белгиланди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг ривожланиши Ўзбекистонда озиқ-овқатдан фойдаланиш ва уларнинг хилма-хиллиги учун қўшимча рағбатни таъминлаяпти. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат товарлари импорти $1,6 миллиардни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 35,8% кўп демакдир.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021-йил июл ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича 10 та тиббиёт муассасаси томонидан 75 дона жами 7,8 млрд сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги “Д.М.” МЧЖдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда буджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.

Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан тиббий ускуналарни асл нархидан 3 млрд. 150,6 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги ҳолати бўйича 2021-йил 16-декабр куни “Д.М.” МЧЖ раҳбари ва Қашқадарёдаги 10 та тиббиёт муассасаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилган "Буюк ипак йўли" халқаро туризм марказининг очилиш маросимидаги бадиий-мусиқий дастур бугун, 28 август куни соат 19:30 да "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватанни севиш керак

Тадбиркор:
— Ҳурматли Президент ҳаёт формулангизнинг сири нимада, бунчалик энергияни қаердан оласиз?

Президент:
— Бунда сир йўқ. Ватанни севиш керак!

🎥 Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувидан.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонликларга ички туризм харажатларининг бир қисми қайтарилади

📑 Президент фармонига асосан маҳаллий туристлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Cashback") тартиби жорий этилади.

❗️ Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📨Тадбиркорлик субъектлари вакилларидан Республика штабига 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Дадахон Жуманиёзов Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқот"и якунлари бўйича маълумот берди.

🌀Бу йил “Очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик мутлақо янгича тизим асосида олиб борилди.

Хусусан, жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги” доирасида 9 та мавзуда панель сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида 2 кун давомида жами 3 500 дан ортиқ тадбиркор, шундан марказий студиядан 1 300 га яқин ва ҳудудий студияларидан 2 250 га яқин тадбиркор иштироки таъминланди.

Натижада, тадбиркорларнинг 531 таси ўз муаммо ва таклифларини билдирди. Уларнинг 255 та индивидуал характерга эга бўлган муаммоли масала, 76 та тизимли муаммо, 50 та таклиф эшитилди. Шунингдек ҳудудлардан иштирок этган 37 та тадбиркор ҳам муаммо ва таклифларни айтиб ўтди.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, бунга ўз ҳаётини бағишлаган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди"

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида президентнинг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар:

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарход Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга - Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси;

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга - 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд вилояти ҳокимлиги биноси том қисмида муқобил энергия манбаси - қуёш панеллари ўрнатилди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📶 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суратини 5,77% даражасида прогноз қилмоқда

✔️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

📈20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари (шу жумладан олтин ва нефт нархларининг ўзгариши) ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик Ўзбекистон Республикаси ЯИМ прогнози тузилди.

▪️ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил 1-ярмида 2021 йил 1-ярмига нисбатан иқтисодий ўсишнинг тахминий кўрсаткичлари 4,99%ни ташкил қилди.

🔺2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш сурати 5,77% даражасида прогноз қилинмоқда.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд. 2022 йил. Янги шаҳар, янги тарих

«Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!»

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жалолиддин Мангуберди номли муаззам майдоннинг бунёд  этилиши  Янги Ўзбекистонда нафақат эл азиз, инсон азиз, балки бу элнинг буюк аждодларининг хотираси ҳам азиз эканлигининг ёрқин намойишидир".

Хоразмлик фаоллар Мангуберди ҳайкалининг очилиши маросимида давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мангуберди бобомизнинг ватанга садоқати, халқи учун жонини аямагани ёшлар учун катта намунадир. Мангуберди ҳайкалига юзланган кишини куч-қудрати, ватанпарварлиги, ғурур-ифтихори ошади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан:

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️РАСМАН!

🔰“UzAuto Motors” компанияси биринчи миллий кроссовер Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланганини
маълум қилди

❗️Автомобил ихлосмандлари бугундан бошлаб, кроссоверга шартнома тузишлари мумкин

Chevrolet Tracker нархлари:

🔹 Бошланғич комплектация — 179 000 000 сўм;

🔹 LS комплектация — 209 000 000 сўм;

🔹 LTZ комплектация — 229 000 000 сўм;

🔹 Premier комплектация — 249 000 000 сўм.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ингичка” кони техноген чиқиндиларидан илк маҳсулот олинди

Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати йиллар давомида тўпланган техноген чиқиндиларни қайта ишлашга катта эътибор қаратган. Чиқиндиларни қайта ишлашга жалб этиш самарали эканлиги ўз исботини топди.

Самарқанд вилоятида жойлашган “Ингичка” кони жорий йилда “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфига ўтказилган. “Ингичка” вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш ва вольфрам концентратини ажратиб олиш ҳисобига янги турдаги юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жумладан, куни кеча “Ингичка” конидан илк вольфрам маҳсулоти олинишига эришилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгес билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform