Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📢 18 август, пайшанба куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Тошкент вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Ёшлар билан ишлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Миразиз Мирсултонов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
● Тадбир жойи: Нурафшон шаҳри “Ёшлар” маркази биноси

〰️〰️
Андижон вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
ИИБ ҳафта ичида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шурзодбек Нуриддинов, Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари
Тадбир жойи: Андижон вилояти ИИБ биноси

〰️〰️
Наманган вилояти

📍Очиқ мулоқот

● Мавзу:
Наманган вилоятида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бойича 2022-йилнинг биринчи ва иккинчи чорагида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Муҳаммадаюбхўжа Аппақов, Ташқи миграция агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда Фарҳод Мамадалиев, Наманган вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
● Тадбир жойи: Наманган вилояти Касаба уюшмаси биноси

〰️〰️
Фарғона вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш, кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи ёшларнинг тадбиркорлик бўйича ташаббусларини қўллаб- қувватлаш чоралари тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Сардор Содиқхонов, Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
● Тадбир жойи: Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси биноси

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан музокара ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Наследным принцем Королевства Саудовская Аравия Мухаммадом бин Салманом Аль Саудом в городе Джидде.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 18 август, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Мамлакатимиз IT-экспортининг 2022 йил 1-ярим йиллиги сарҳисоби
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Жамила Халибаева, IT Park матбуот котиби

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Конуннинг
мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Қурилиш соҳасига жорий этилаётган БИМ технологиялари ҳақида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Йўловчилар оқими ошиши муносабати билан «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан эксплуатация даврида амалга оширилиши режаланган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учунчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган ҳолда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 18 август куни соат 09:40 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган 8-қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг айвон (балкон) қисмининг тахминан 18-20 кв.м майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадаонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ Бугун магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилади. Ушбу табиат ҳодисаси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Шу боис:

жисмоний фаоллик, жумладан зўриқтирувчи ишлар ва машғулотларни чеклаш мақсадга мувофиқ;

овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим;

шўр таомлар истеъмолини чеклаш керак. Чунки туз организмда сув миқдорини камайтириб, қон босими ошишига сабаб бўлади;

спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш шарт;

юрак хуружи ва инсультни бошдан кечирганлар маълум муддат машина ҳайдамаганлари маъқул;

саёҳат қилишни кечиктириб туриш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон – Саудия Арабистони: ўзаро манфаатли ҳамкорлик

🔹Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 баравар ошди.

🔹2021 йил якунига бориб, ушбу мамлакатдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 1,5 млрд. доллардан ортиқни ташкил этди.

🔹Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон Республикасида Саудия Арабистони капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 4,1 баробарга ошиб, ўттиз саккизтага етди (19 та ХК ва 19 та ҚК).

🔹2022 йилнинг январь-июнь ойларида ўзаро савдо ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12,8 бараварга ўсиб, 95,5 млн. долларни ташкил этди.
▪️2021 йилда товар айирбошлаш 17,2 млн. долларга (экспорт – $4,8 млн., импорт – $12,4 млн.) тенг бўлган.
▪️2020 йилда товар айирбошлаш ҳажми 27,4 млн. долларни (экспорт – $0,7 млн., импорт – $26,8 млн.) ташкил этган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қўшимча ўқув курслари (репетитор)га бормасдан, мактабда тайёрланиб энг юқори балл тўплаган абитуриент йигит!

Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жўраев Жавоҳир Жамил ўғли Тошкент давлат юридик университетига 189 балл тўплаб Президент грантига номзод бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи (агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, унинг қонуний вакили) ўртасида тузилади.

Келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим ҳамда ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 август — Тадбиркорлар кунида Президент ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади

Ушбу видеоролик орқали тадбиркорлик соҳасида 2017—2022 йилларда мамлакатимизда амалга оширилган муҳим ислоҳотларга оид маълумотлар билан танишинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 19 август, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Қорақалпоғистон Республикаси

📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш ва соҳада янгича бошқарув механизмларини жорий этиш тўғрисида
● Вақти: 10:30
● Иштирок этади: А.Патуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги Қонлткўл тумани бўлими бошлиғи
● Тадбир жойи: Қонликўл тумани ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Хоразм вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Гулноза Умирова, Хоразм вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот котиби
● Тадбир жойи: Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази биноси

〰️〰️
Бухоро вилояти

📍Пресс-тур

● Мавзу:
Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш тўғрисида
● Вақти: 08:00
● Иштирок этади: Баҳодирхўжа Шарипов, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи полковник
● Тадбир жойи: Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биноси

〰️〰️
Навоий вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлари таҳлили тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Ғофур Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
● Тадбир жойи: Навоий вилояти ҳокимлиги биноси

〰️〰️
Самарқанд вилояти

📍Брифинг

● Мавзу:
Шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган манзилли ишлар тўғрисида
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Жамшид Ахмедов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари
● Тадбир жойи: Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биноси

https://t.iss.one/hudud_inform