❗️5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
📁 Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати (86 та) тасдиқланди.
📝 Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) ДТМнинг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
⏩ Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform

⚡️ Шахмат олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон-2 жамоаси билан дуранг қайд этди (2:2).
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Парагвай терма жамоасини мағлуб этди (3:1).
https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Парагвай терма жамоасини мағлуб этди (3:1).
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 9 август, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Савдо соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Моҳрухсор Тоғаева, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Стратегик ривожланиш агентлиги томонидан 1- ярим йилликда амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Манзура Ҳасанова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Нодавлат таълим ташкилотларининг салмоғини ошириш ҳамда уларда таълим сифатини таъминлаш бўйича ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари
〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

📊Мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг 51,3 % ини ўғил болалар ташкил этган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 6,3 млн. нафар ўқувчилар таълим олмоқда.
✅ Жами ўқувчиларнинг:
🧍ўғил болалар – 3,2 млн. нафар (51,3 %)
🧍♀️қиз болалар – 3,1 млн. нафар (48,7 %)

Коронавирус: кеча юртимизда 28 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 388 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 388 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
✅ Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.
⏩ Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.
📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.
🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.
📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.
🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.
☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
❕Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.
🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:
▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.
⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.
➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Тест материалларини ўз вақтида топширмаган абитуриентлар тест синовидан четлатилади
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 9 август куни Тошкент шаҳар Муқимий кўчасида жойлашган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот яқин дақиқаларда тақдим этилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот яқин дақиқаларда тақдим этилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Муқимий кўчасида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Аввал хабар берганимиздек, бугун 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қоплапмасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

2022 йилнинг 7 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Сирдарё иссиқлик электр станциясида жами сиғими 2400 литрга тенг бўлган 12 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди
Қуёш сув иситиш қурилмалари иш бошлагач корхона хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилаётган иссиқлик тизими ўчирилиб, тўлиқ заҳирага чиқарилди.
Мазкур қурилмалардан фойдаланиш ҳисобига корхона йилига 100 минг квт.соат электр ва 300 Гкалл иссиқлик энергиясини тежаш имконига эга бўлади.

Олий суд раиси қабулига кириш тартиби ҳақида
Олий суд ва қуйи судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш “Судлар тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар ва процессуал кодексларда белгилаб қўйилган талаблар асосида амалга оширилади.
Шуни унутмаслик жоизки, суд тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш тартиби бошқа вазирлик ва идоралардагидан қисман фарқ қилади.
Олий суд раиси қабулига киришнинг муайян тартиби мавжуд. Унга кўра мурожаатчи Олий суд раиси ўринбосари томонидан берилган жавоб хатидан норози бўлган тақдирда Олий суд раиси қабулига кириши мумкин.
Олий суд раисининг қабулига кириш учун такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги ариза топширилгач, фуқаролар қабули рўйхати шакллантирилади ва улар судловга тегишлилиги асосида сараланади. Олий суд раиси томонидан фуқароларни қабул қилиш ушбу рўйхатнинг шаклланишига қараб амалга оширилади.
Олий суд раиси томонидан 2021 йил мобайнида 3 369 нафар, 2022 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 606 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган. Жорий йилнинг июль ойидан 9 августига қадар 30 нафар фуқаро Олий суд раиси қабулига кирган. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрига келиб, беҳуда вақт ва маблағ сарфлашларининг олдини олиш, уларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш мақсадида барча судлар биноларида видеоконференцалоқа воситалари ўрнатилган. Пировардида фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги судлар биноларига бориб, видеоконференцалоқа тизими орқали Олий суд раисининг қабулида иштирок этмоқда.
Олий суд раисининг қабулига ёзилиш тартиби қуйидагича:
такрорий кассация инстанциясига протест киритиш ҳақидаги аризага шикоятда келтирилган важларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, Олий суднинг фуқаролар қабулхонасига топшириш, почта орқали юбориш ёхуд Олий суднинг интерактив хизматлари портали (qabul.sud.uz) орқали юбориш лозим.
Шунингдек, туман, шаҳар, туманлараро ёки вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ёзма мурожаат топшириш ва интерактив хизматлар портали орқали мурожаатни Олий судга юбориш ҳам йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, Олий суд раисининг қабулига қадар иш биринчи инстанция суди қарори апелляция инстанцияси суди томонидан, сўнгра Олий суд судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда Олий суд раиси ўринбосари томонидан такрорий кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, шикоят қаноатлантирилмай қолдирилганлиги ҳақида рад жавоби берилган бўлиши талаб этилади.

⚡️⚡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради
Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида "Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти" сарлавҳали видеолар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

⚡️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорлар диққатига!
АОКАда ўтказилаётган тадбирларни ёритиш қамровини ошириш, ахборот соҳаси ходимларини сифатли фото ва видео материаллар билан таъминлаш мақсадида махсус хостинг яратилган ва медиа маҳсулотлар ушбу ресурсга мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
Энг муҳими, ушбу хостингга жойлаштирилган материаллар учун ҳеч қандай муаллифлик ҳуқуқи талаб этилмайди. Ундан фойдаланмоқчи бўлганлар ҳеч истисносиз ўз логотипларини қўйган ҳолда эълон қилишлари мумкин.
Барча тайёр медиа маҳсулотлар «Телеграм»даги АОКА media kontent канали орқали эълон қилиб борилмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM