Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 4 август куни Озарбайжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралайди.

Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.

Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз.

Ўзбекистон томони қардош Озарбайжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚙 “Lacetti-Gentra” автомобили қайси ойда кўпроқ ишлаб чиқарилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилда ойлар кесимида “Lacetti-Gentra” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

🚙 январда – 4 216 дона

🚙 февралда – 8 124 дона

🚙 мартда – 7 099 дона

🚙 апрелда – 6 866 дона

🚙 майда – 9 076 дона

🚙 июнда – 9 463 дона

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган ўрикнинг ярмидан ортиғи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келди

Маълумотга кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн. долларга тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
- Россия - 3,7 минг тонна
- Қозоғистон - 1,3 минг тонна
- Қирғиз Р. - 707 тонна

2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна
- Хоразм вилояти - 831 тонна
- Тошкент вилояти – 393 тонна

https://t.iss.one/hudud_inform
Меҳнат мигрантлари учун Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида қандай ўзгаришлар бўлди?

1.
Патентга эга ёки Россия Федерациясида таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандларининг вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин.

2.
"Визасиз" мамлакатлар фуқаролари (шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам) Россия Федерациясидан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ("иш") учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин.

Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол "иш"га ўзгартириш мумкин.

Агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади;

3. Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;

4.
Касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин;

5.
Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиб кетиши керак.

Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан ишлаб чиқилган "Zilzila mobile" иловаси тўғрисида тайёрланган лавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газ жиҳозларини замонавийсига алмаштиринг ва газдан оқилона фойдаланинг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан республика ҳудудларидаги 190дан ортиқ бозорлар ўрганилиб

▪️ 51 мингга яқин савдо мажмуалари ва бозорларнинг савдо нуқталари қамраб олинди.
▪️ Хусусан, ўрганилган олти мингга яқин (5981) тарози асбобларидан
👉 24% ҳолда (1474 ) қўлланилаётган тарозиларнинг фойдаланишга яроқлилиги тасдиқланмади.

▪️ Сотиб олинган маҳсулотлар истеъмолчи томонидан қайта тортилиб кўрилганида вазни кам чиққани маълум бўлган.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 297 200 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Энди рухсатномани олиш янада осон бўлди!

2022/2023-ўқув йилида рўйхатдан ўтган абитуриентларни кириш имтиҳонларига рухсатнома олиш учун яна бир интерактив хизмат https://t.iss.one/edu_mandatbot йўлга қўйилди.

Бунинг учун @edu_mandatbot ишга туширилди.

Шунчаки, қайдномани pdf шаклда юборинг ва рухсатномани олинг, хизматлар барчаси бепул.

Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олиш тавсия этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" кўрсатувининг 30-сонини бугун, 6 август куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилинг.

Кўрсатув эртага, 7 август куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Хусусий тиббиёт муассасалари туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.

Бунда, мазкур тиббий фаолият тури билан шуғулланиш фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Хавфсиз оналик” стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган туғруқ, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлган муассасаларга рухсат этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Чилонзор кўчасида йўл кенгайтирилиши сабаб дарахтларга зарар етказилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

🔹 Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев воқеа жойига ташриф буюрди.

Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда айтилганидек, 100 та дарахтга эмас, балки 7 та дарахт илдиз тизимининг уст қисмига қисман зарар етказилгани маълум бўлди ва зудлик билан уларни қутқариш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан масъулларга лойиҳадаги олти чизиқли автомобиль йўли ўрнига тўрт чизиқли автомобиль йўлини қолдириш, ортиб қолган жойни эса яшил ҳудудга айлантириш топшириғи берилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар прокурорига ушбу лойиҳада қатнашган барча мутасаддиларга чора кўрилиши зарурлигини таъкидлади. Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу жараёнга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

Гулистон шаҳридаги кўприк қурилиши тез кунларда якунланади

https://t.iss.one/hudud_inform
Шахмат олимпиадасининг 8-туридан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда. Бугун йигитларимиз олимпиада пешқадами Арманистон жамоасига қарши дона суради.

❗️ Бўлиб ўтаётган мусобақада ушбу жамоалар ҳали мағлуб бўлмаган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 40-ўринда бормоқда. Бугун қизларимиз Исроил терма жамоаси (29-ўрин) билан куч синашади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар

📌 Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

🔹 Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
🔹 Ҳудудга кириш жойлари;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой номи;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
🔹 Сектор рақами;
🔹 Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
🔹 Жойларнинг Google харитадаги геолокацияси.

Тест синовларини ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар:
👉 dtm.uz/page/test_2022

👨🏻‍💻 Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 8 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Республика ҳудудида сув ҳисоблаш ускуналарининг ўрнатилиши бўйича белгиланган техник талаблар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида қурилиш материаллари экспорт кўрсаткичлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 ойлик фаолияти якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшли ўзбекистонлик енгил атлетикачи ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди

Колумбиянинг
Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.04 метр натижа билан ғалаба қозонди.

Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform