Hudud Inform
8.61K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Онлайн рўйхатдан ўтиш якунланишига 2 кун қолди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш:

🔹 Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;

🔹 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн амалга оширилмоқда.

📌 Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинмоқда.

📆 Абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

❇️ Абитуриентлар мазкур муддат давомида ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❗️Агар сизда:

▫️Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

▫️нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

▫️лицензия бериш тартиби;

▫️мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🔰Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌐 Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил биринчи ярим йиллик: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар — ёлғон

Сал аввал АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда вабо касаллиги тарқалиши билан боғлиқ асоссиз хабарларга ойдинлик киритилди.

Н.Отабековнинг маълум қилишича, Афғонистонда аниқланган вабо хасталиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон.

Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 август куни Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.

Ишбилармонларнинг мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун фаолият кўрсатаётган колл-марказлар ва таҳлилий штаб ташкил қилинди.

Тезкор боғланиш рақами: 1094;

Телефон рақамлари: (78) 150-60-06, (71) 238-52-52;

Порталлар: taklif2022.uz, tadbirkor.mift.uz.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 20 август куни президент мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказган эди. Учрашув арафасида тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ таклиф ва саволлар келиб тушгани маълум қилинганди. Ушбу масалалар еттита йўналиш бўйича тизимлаштирилиб, бир қатор масалаларни ҳал этиш борасида президент қарорлари қабул қилинган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугундан бошлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти тўғрисида ОАВ вакиллари учун брифинглар ўтказиб бориш амалиётини давом эттирамиз.

Бу галги брифингда ўтган ҳафтанинг расмий тадбирлари ҳамда давлатимиз раҳбари иш жадвалида шу ҳафтага режалаштирилган йиғилиш ва учрашувлар ҳақида маълумот бердим.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳақида

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий тармоқлар орқали табрик йўллаган юртдошларимизга миннатдорлик билдирди

Кеча минглаб юртдошларимиз ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, эзгу тилакларини йўллашган эди.

Президент Матбуот котибининг ёзишича, давлатимиз раҳбари қутловлардан беҳад мамнунлигини, табрик йўллаган барча юртдошларимиздан миннатдорлигини билдирган.

“Меҳнаткаш ва бағрикенг, кўпмиллатли халқимизга ўзимнинг юксак меҳр ва эҳтиромимни билдиришдан беҳад мамнунман”, деди Президентимиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА вакиллари Озарбайжондаги Халқаро медиа форумда қатнашди

Жорий йил 20-23 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида Халқаро медиа форум бўлиб ўтди. Тадбир Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги томонидан мамлакат матбуот куни муносабати билан илк бор ташкил этилди. Унда Туркия, Россия, Европа иттифоқи, Марказий Осиё мамлакатларининг ахборот соҳаси расмийлари, давлат идораларининг юқори мартабали мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳам маъруза билан қатнашди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 26 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Ўзйўлинспекцияси»га юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дилшод Ахунжанов, Инспекция бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат божхона хизмати органларида 6 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б.

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт