Hudud Inform
7.15K subscribers
19K photos
4.29K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон "Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси"да 5 пағона юқорилади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO, Австрия) томонидан “Рақобатбардош саноат унумдорлиги индекси – 2022” навбатдаги ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисоботда Ўзбекистон 154 та мамлакатлар орасида 0,017 балл билан 89-ўринни эгаллаган ва сўнгги ҳисоботга кўра 5 поғонага кўтарилган.

Шунингдек, МДҲ давлатлар орасида Ўзбекистон Россия, Беларус, Қозоғистондан кейин 4-ўринни эгаллаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент иссиқлик электр марказида ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Тошкент ИЭМ” АЖда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан ўзбек тилида “Халқ сўзи” газетаси ва рус тилида "Народное слово" газетасининг 25 июнь сонларида танишиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️“Номаълум” касалликка чалиниб, вафот этгани айтилган бемор болалар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳолати бўйича муносабат

Ғузор туманида “номаълум” касалликка чалиниб, вафот этгани айтилган икки нафар бола ва уларнинг яқинлари ҳолатини ўрганиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган малакали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ иш олиб бормоқда. Уларнинг дастлабки хулосалари бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2019 йилда туғилган А.Н. (ўғил бола) 2022 йил 20 июнь куни соат 9:40 ларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси болалар реанимацияси бўлимига ўлимолди ҳолатида олиб келинган. Болага “Юқори нафас йўллари яллиғланиши. Гипертермик ва талваса синдроми. Асорати: токсик энцефалопатия. Бош мия шиши. Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги. ДВС синдроми. Карахтлик 2-даражаси” ташхиси қўйилган. Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, шифохонага олиб келинганидан 1 соату 10 дақиқа ўтиб, болада биологик ўлим қайд этилган.

Шу йилнинг 22 июнь куни соат 23:05 ларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига 2016 йилда туғилган А.Г. (қиз бола) ҳам ўта оғир аҳволда ётқизилган. У 20 июнь куни вафот этган А.Н.нинг яқин қариндоши бўлган. Бу беморга “Юқори нафас йўллари яллиғланиши. Вирусли интенциал синдром. Токсико инфекцион шок. ДВС синдроми. Гемолитик уремик синдром. Ўткир буйрак етишмовчилиги. Анурия босқичи. Токсик энцефалопатия. Мия шиши. Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган. Беморни даволаш учун болалар реаниматологи, болалар невропатологи, гематолог, нефролог, токсиколог ва инфекционист мутахассислар жалб қилинган. Бироқ кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор 2022 йил 24 июнь соат 04:00 лар атрофида вафот этган.

Вафот этган А.Н. ва А.Г. бир дарвозадан кириладиган икки ҳовлида яшаган. Болалар бирга ўйнаган, баъзан бирга овқатланган. Улар билан контактда бўлган 9 киши профилактика мақсадида изоляцияга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида ўта хавфли инфекцион касалликларга лаборатор таҳлиллар ўтказилган.

Натижада, айни пайтда 2018 йилда туғилган А.А.да геморрагик иситма гумон қилинмоқда. Шу боис унинг қон таҳлилларини якуний текшириш ва хулоса бериш учун Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти лабораториясига юборилган. Бу жараён эса маълум вақт талаб қилади.

Маълумот учун, геморрагик иситма, асосан, майда кемирувчилардан, ҳашарот(кана)лардан одамга турли йўллар билан юқади.

Эҳтиёт чораси сифатида зарур эпидемиологик тадбирлар бошланган. Беморлар яшаган хонадонда профилактик дезинфекциялаш ишлари ўтказилган. Уйдаги ичимлик сақланадиган ҳовуздан лаборатор текширув учун намуна олинган.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан турли асоссиз ва текширилмаган хабарлар тарқатмасликни, одамларнинг оғир кунидан фойдаланиб, шов-шув кўтармасликни, энг муҳими, ушбу ҳолатдан мамлакатда сунъий эпидемиологик хавф яратиш мақсадида фойдаланмасликни сўрайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️⚡️Халқаро пресс-клуб “Конституциявий ислоҳотлар” мавзуидаги ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил қилди.

☑️ Хўш, Конституциявий ислоҳотларни ўтказишдан мақсад нима, унинг мазмун-моҳияти, туб ғояси нималардан иборат?

☑️ Жараён айни пайтда қайси босқичда?

☑️ Одамларимиз, умуман, юртимиз аҳолисининг мазкур ислоҳотлардан хабардорлик даражаси қандай?

📍Шу каби саволларга ХПКнинг бугунги сессиясида жавоб олишингиз мумкин.

🎥Такрорий эфирни сиз бугун, 25 июнь соат 19:30 да - “Мулоқот-ТВ”, 19:50 да “GoldUz-ТВ”, 21:30 да - “Амударё-ТВ” ҳудудий телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Давлат раҳбари Конституциявий комиссия аъзолари билан йиғилиш ўтказди;
- Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи тафсилотлари;
- Ш.М.Мирзиёев “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди;
- Ўзбек журналистикаси қанчалик кучайди ва унинг кучи нимага етаяпти?

Кўрсатувни бугун, 25 июнь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 26 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Гематология, онкология ва иммунология марказларидаги бемор болаларга қараётганларга бепул овқат берилади

“2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–216-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

▫️Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери”;
▫️46 та туманлараро янги перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;
▫️2022 йил 1 майдан туман (шаҳар) марказий поликлиникалари, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;
▫️туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз ишловчи педиатрия постлари;
▫️Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари.

❗️Шунингдек, Республика ва ҳудудий перинатал марказлар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022–2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади.

Чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлаш учун аудиоскрининг тадбирлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва барча туғуруқ комплексларида татбиқ этилади.

☑️ Болалар ҳамда ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш учун 2022 йил 1 июлдан “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари (педиатрия ҳамшираси ва доя) штатлари ажратилади.

🔘 2022 йил 1 майдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, ҳар ким давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек ноқонуний йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга (30-модда).

❗️ Мазкур киритилаётган янгилик шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга қаратилган.

Бунда, шахсларга таалуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига кирадиган, шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмасликка, шунингдек жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказишни олдини олиш, шунингдек бу соҳадаги уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқарилишини таъминлашни кўзда тутади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари

https://t.iss.one/hudud_inform
Мажбурлаб тузилган никоҳ жабрланувчи (унинг қонуний вакиллари) ёки прокурорнинг аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун Оила кодексида белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.

Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин 300 кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Давлат хизмати:
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Давлат хизматлари Адлия вазирлиги томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 4 баравари (1 млн 200 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза қабул қилингандан сўнг, 5 иш кунида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилганлиги ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.

Малака имтиҳони икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

▫️интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
▫️саноат мулкига оид қонунчилик;
▫️саноат мулки соҳасидаги халқаро шартномалар.

Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Маълумот учун: патент вакили – бошқа шахслар номидан Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон_Республикаси_Конституциявий_қонуни_лойиҳаси.pdf
5.2 MB
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга оид инфографик тўплам тайёрланди.

Ушбу инфографик тўпламда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича маълумот тақдим этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Эрудиция, кенг дунёқараш, ўткир зеҳн, кучли хотира, креатив фикрлаш, бир сўз билан айтганда, юксак интеллектуал қобилиятлар юқори маҳоратли журналист ёки блогерга хос бўлиши керак.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ташкил этилган "Заковат" интеллектуал турнирида бу яна бир бор намоён бўлди.

Бугун турнирнинг финали бўлиб ўтди. Баҳслар жуда қизиқарли ва шиддатли кечди. Ғолиб ва совриндорларни Миллий масс медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева билан биргаликда тақдирладик.

Facebook|Instagram|Twitter