Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу лавҳада кўриб турганингиз - Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар. Жудаям самимий, кўзларга ёш келтирувчи учрашув бўлди.

Бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирларимиз бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисол.

P.S. Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз.

Facebook|Instagram|Twitter
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.
Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.
Олий мартабали меҳмонни аэропортда давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Государственный визит Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева в нашу страну завершился.
Президенты провели плодотворные переговоры. Подписаны Декларация об углублении стратегического партнерства и расширении всестороннего сотрудничества, множество других документов. Искренний диалог лидеров продолжился в Хорезме.
В аэропорту высокого гостя проводил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, жаҳондаги йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, “Ernst & Young” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016–2020 йиллардаги ҳисоботи учун ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.

Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида 2021 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботи учун “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро фонд бозорларида ўз акцияларини жойлаштириш муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзиза оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронгарчиликлар келиб чиққани ҳақидаги хабарлар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон ҳукумати табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади

Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:

«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.

Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Тинчлик масаласига алоҳида Конституциявий даражада эътибор берилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади.

Яна муҳим таклифлардан бири халқнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлишидир. Бу давлат халқ иродасини ифода этиб, уларнинг хоҳиш-истакларини кафолатлайди деган Конституциявий тамойил механизмининг амалдаги ифодаси бўлиб хизмат қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 23 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Сув таъминоти бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тўғрисида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институт фаолияти таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠Коронавирус билан боғлиқ яна жиддийлашмоқда: кеча Ўзбекистонда 98 кишида инфекция аниқланди

📍Янги касалланиш ҳолатлари 4 нафари Қорақалпоғистон, 4 нафари Андижон, 7 нафари Бухоро, 2 нафари Жиззах, 6 нафари Қашқадарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Наманган, 5 нафари Самарқанд, 1 нафари Сурхондарё, 2 нафари Фарғона, 5 нафари Хоразм, 8 нафари Тошкент вилояти ва 49 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237811 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти чеварлари мактаб либосларини тикмоқда

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати таъкидлашича, янги ўқув йили олдидан ота-оналарнинг асосий ташвиши фарзандига замонавий ва ҳамёнбоп мактаб либосини олишдан иборат бўлади. Текстиль фабрикалари бу муаммони ечиш учун ишлашмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, эндиликда дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 31 декабрга қадар ўз корхоналарда биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талабларини жорий қилса, мазкур талабларни жорий қилишда кетган харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Озарбайжон: Маънавий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва тили муштарак қардош халқларимиз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда

Узбекистан-Азербайджан: Братские народы, у которых схожие духовные ценности, обычаи, культура и язык, открывают новую страницу сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📹 Ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда Тўполанг ГЭС иншоотида юқори босимдаги сув ташламаси акс этган видеоматериал тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу — юқори сув босимли ташлама, Тўполанг ГЭС иншооти эмас.

Тўполанг ГЭС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор. «Ўзбекгидроенерго» АЖ бу ҳолатда аҳолидан саросимага тушмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўрамоқда.

〰️〰️〰️
🔎 Тўполанг ГЭС иншоотининг ён қисмида фаввора кўринишида акс этаётган сувнинг чиқиши — ГЭСнинг босимли сув қувури орқали меъёрий қўшимча сув сальт ташламаси иншооти ҳисобланади.

💦 Ҳозирда сув сальт ташламаси орқали дарё ўзанига йўналтирилмоқда. Мазкур иншоот орқали ортиқча сув дарё ўзанига йўналтирилиши сальт ташлама иншооти учун нормал ҳолат ҳисобланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Болаликда олинган билим — тошга ўйилган нақшдир

Мирзо Улуғбек туманидаги 145 давлат мактабгача таълим ташкилоти ташаббуси билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларда ҳаракатланиш ва қандай йўл тутиш кераклиги борасида 145 ДМТТда кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирга тумандаги 38 ДМТТ тарбияланувчилари ҳам иштирок этди. Соҳа мутахассислари болажонларга ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва болаларнинг эҳтиётсизлиги, ўйин деб ўйлаб аксар вазиятларда ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган воситаларни катталарнинг назоратисиз ишлатиши оқибатлари, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берди.

Жанговар экипаж томонидан намойиш этилган ёнғин-қутқарув техникалари ва уларнинг қандай ишлатилиши юзасидан тушунтиришлар болажонларда катта қизиқиш уйғотди.

https://t.iss.one/hudud_inform