Hudud Inform
7.34K subscribers
18.9K photos
4.26K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзкомназоратнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги телекоммуникация инфратузилмаси, мобил алоқа хизматларини ва бошқа жиҳатларни ўрганди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы профессоров и преподавателей в связи с 85-летием Государственной Консерватории Узбекистана»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊 5 йилда абортлар сони 7 мингтага камайган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 15-49 ёшли аёллар ўртасида ҳомиладорликни тўхтатиш (абортлар сони) 35,4 мингтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 7 мингтага камайган.

Йиллар кесимида абортлар сони:

🔸 2017 йил – 42,4 мингта

🔸 2018 йил – 44,1 мингта

🔸 2019 йил – 39 мингта

🔸 2020 йил – 37,3 мингта

🔸 2021 йил – 35,4 мингта

https://t.iss.one/hudud_inform
🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Олти кун давомида ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов раҳбарлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи шу йилнинг 11-16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади.

👉БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
ЖССТ коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлишидан жиддий хавотирда

Бугун дунёда эпидемиологик вазият бир қадар изга тушгандай. Ҳарҳолда, одамлар аввалгидек хавотир ва саросимага тушаётгани йўқ.

Тўғри, кейинги ҳафталарда АҚШ, Тайван, Австралия, Португулия, Бразилия, Германия, Буюк Британия сингари баъзи мамлакатларда касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, ўсиш динамикаси кузатиляпти.

Аммо аксарият давлатларда одамлар хотиржам: юздан ниқоблар туширилган, карантин қоидалари амалда эмас ва вакциналар олишга кўпчилик беэътибор.

ЖССТ эса хавотирда. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, пандемия ҳали тугагани йўқ. Кутилмаганда коронавируснинг янги ва аввалгидан ҳам хавфли вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд. Одамлар эса бунга тўлиқ тайёр эмас.

Шунингдек, у мамлакатларни коронавирус инфекциясига нисбатан эътиборсиз бўлмасликка чақирди. Қолаверса, ҳозир дунёда етарли миқдорда вакциналар захираси яратилганига қарамай, кўплаб давлатларда COVID-19га қарши эмланишга талаб кескин сусайиб кетган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига доир инфографика

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пойтахт лойиҳалари" рукни давом этмоқда. Навбатдаги сони янги меҳмонхона ҳақида.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔞Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизмат ишга тушди

✍️ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарори асосида my.gov.uz порталида “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича экспертларни аккредитация қилиш” (https://my.gov.uz/oz/service/542) хизмати ишга туширилди.

📝 Эндиликда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаси экспертлари аккредитациядан ўтиш учун электрон ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.

💁🏻‍♂️Талабгорлар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.

🙅🏻‍♂️ Хизматдан фойдаланишда тўлов ундирилмайди.

📑 Экспертларни аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.

Аккредитациядан муваффақиятли ўтган экспертларга гувоҳнома берилади.

📑 Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 5 йил.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (13.06.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Вилоятда 24/7 соат фаолият юритувчи кўчалар ташкил қилинмоқда

🔹Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун биттадан махсус кўчалар ташкил этилади.

🔹Мазкур марказий кўчаларда йил якунига қадар, 1 159 та савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объектлари ишга тушириш режалаштирилган.

🔹Ҳозирги кунда ана шундай 223 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 554 та янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти лойиҳалари билан танишди;
- Ш.М.Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Давлат раҳбари қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
;
- Ўзбекистон Президенти ҳафта давомида ўтказган хорижий делегациялар билан учрашувлари, танишган лойиҳалар тақдимоти тафсилотлари;
- "Йўл ёлғонни, таниш-билишчиликни, порани кечирмайди" - йўл ҳаракати хавфсизлигига оид лавҳа.

Кўрсатувни бугун, 11 июнь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 12 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
☑️ Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бир ўйинчи кам бўлиб ҳаракат қилган ёшларимиз иродали ғалаба билан ярим финалга йўл олишди

Мамлакатимизда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган иккинчи баҳс якунланди.

Унда Ироқ U-23 жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз пеналтилар сериясида ғалаба қозонди.

Ироқ-Ўзбекистон 2-2
Пеналтилар 2-3!!
!

https://t.iss.one/hudud_inform