Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро аэропортида илк маротаба багаж бўлинмасининг иши намойиш этила бошланди

Эндиликда "Тошкент" халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажларини онлайн-эфир орқали томоша қилиш имконига эга бўлдилар. Багаж бўлинмасидан олинган видео учиш залида икки томондаги юк ленталарининг тепасига ўрнатилган мониторларда кўрсатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида “Afrosiyob” поездлари қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан;

“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

Шу боис, 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалиши юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига (https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/commemorative-coins/catalog) жойлаштирилиб келинади.

🔸Бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси

▪️2022
йил 1-чорак:

✔️ташқи савдо айланмаси $203,1 млн

✔️импорт - $136,4 млн

✔️экспорт$66,7 млн

✔️
энг кўп ташқи савдо айланмаси Қозоғистон билан – $66,9 млн

✔️озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти - $27,8 млн

✔️кимёвий моддалар ва маҳсулотлар - $33,7 млн

✔️экспортнинг 25,4 фоизи Янгиер шаҳрида амалга оширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга йўналтирилган Ишонч телефони ишга туширилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида Ишонч телефони ишга туширилди.

Энди мамлакатимиз фуқаролари ва юртимиз меҳмонлари бирор бир обидага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга бўлаётган хавфни сезган ҳолатда, + (71) 200 01 18 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган таниқлик белгилардан бошқа таниқлик белгиларини ўрнатиш, шунингдек, транспорт воситасининг кузови ва ойналарига турли хил ёзувлар киритиш тақиқланади, транспорт воситасининг кузовига реклама мақсадларида белгиланган тартибда ёзувлар киритиш бундан мустасно.

‼️Шунингдек, транспорт воситаси салонидаги ва икки ёнидаги орқа томонни кўриш кўзгусига кўринишини чеклайдиган буюм, нарса ёки жиҳозлар тақилган бўлса бундай транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 22 майдан 5 июнга қадар Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Бу борада Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по неиспользуемым возможностям и приоритетным задачам задействования новых резервов в электротехнической отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:

- 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;

- ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;

- тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.

Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур”, деди Президент.

Бунинг учун “таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис” яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмалиги қайд этилди.

“Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт”, деди Президент.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

- хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

- боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

- эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;

- маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- “Электроаппарат” (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), “Технопарк” (мураккаб қолиплар), “Артел” (маиший техника янги моделлари), “Узкабель” (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари аҳоли талаби ва импорт таркибини ўрганиб, шунга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, вилоятлар кесимида янги лойиҳаларни шакллантириш зарурлигини таъкидлади.
Оҳангарон туманида мис кластери ташкил этиш, тармоқда тадқиқот ва ривожлантириш марказларини очиш ва кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам развития электротехнической промышленности.
Глава государства подчеркнул необходимость изучения потребности населения и состава импорта, выпуска соответствующей продукции, формирования новых проектов в регионах.
Определены задачи по созданию медного кластера в Ахангаранском районе, организации центров исследования и развития в отрасли, подготовке кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter