Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш соҳасида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
⚡️Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади

Президент “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2022 йил 1 майдан бошлаб:
Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.
Бунда, Халқ банки зиммасига сайёр кассалар орқали маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб бериш вазифаси юклатилади;

пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда, фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади.

2022 йилнинг 1 октябрига қадар хориждан 1 800 та банкомат олиб келган ҳолда, уларнинг ҳудудлар, шу жумладан, олис туманларда ўрнатилиши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Бу тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан бироздан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Edu.uz телеграм каналига жойланадиган видеошарҳ орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.

➡️ Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: 👉 @infoeduuz_bot

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бундёкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб интернатига ташриф буюради. “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#infografika

2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Ўзбекистонда 5 та электр станция ишга туширилди. Яна иккита янги станция фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Шундай қилиб, жорий йил якунига бориб умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 6 та иссиқлик электр станция ва битта қуёш фотоэлектр станция ишга тушади.

Натижада Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 000 МВт дан ошади.

Шунингдек, 2022 йилда Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 173 МВт бўлган еттита гидроэлектр станция (ГЭС) қурилади ва модернизация қилинади.

Маълумот учун, 2017-2021 йиллар давомида 3 547 МВт янги қувватлар яратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰1 майдан бошлаб пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига оладиганлар учун 1% қўшимча тўлов тўлаб берилади.

АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Аброр Холматов маълум қилди.

🖇 Президент қарорига кўра, нақд пулда пенсия, нафақа ва моддий ёрдам пулларини етказиб бериш хизматлари учун эса «Халқ банки»га 1 фоиз хизмат ҳаққи тўлаб берилади.

❗️ Бу маблағлар пенсия ва нафақа олувчилар ҳисобидан эмас, Пенсия жамғармаси ва бюджет пулларидан қопланади.

2022 йил 1 сентябргача ҳарбийлаштирилган пенсиялар тизими автоматлаштирилади ва пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

📌2022 йил 1 октябргача хориждан 1 800 та банкомат олиб келиб олис ҳудудларга ўрнатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирини самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувлар амалга оширилишининг бориши муҳокама қилинди.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями
в связи со священным месяцем Рамадан, искренне пожелав мира, благополучия и процветания братским народам Узбекистана и Кыргызстана.
Обсужден ход реализации достигнутых договоренностей по дальнейшему укреплению отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, углублению практического взаимодействия между нашими странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Кеча дунё бўйича 1,2 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 6 апрель санасига қиёслаганда қарийб 245 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 205 минг,

🇩🇪 Германия — 175 минг,

🇫🇷 Франция — 159 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 90 минг,

🇮🇹 Италия — 70 минг,

🇦🇺 Австралия — 60 минг,

🇯🇵 Япония — 55 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 47 минг,

🇺🇸 АҚШ — 35 минг,

🇧🇪 Бельгия — 34 минг,

🇲🇽 Мексика — 32 минг,

🇧🇷 Бразилия — 26 минг,

🇨🇳 Хитой — 25 минг,

🇦🇹 Австрия — 16 минг.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши билан танишди

https://t.iss.one/hudud_inform
2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага яна ташриф буюрди ва қилинган ишларни кўздан кечирди.
Мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Ислом цивилизацияси марказининг таркибий қисмлари тўғрисида маълумот берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази билан танишгач, Олмазор туманидаги "Университет" маҳалласида бўлди. Сўнг 102-сонли мактаб интернатида давлатимиз раҳбари муассаса тарбияланувчилари ва педагоглари билан самимий суҳбатлашди.

Айни пайтда бу ерда видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

“Ушбу қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.

Муборак Қуръони каримда ҳам “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган.

Умуман, кўп минг йиллик қадриятларимиз ва муқаддас динимиз шарофати билан нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида, ҳар куни меҳр-мурувват ва саховат кўрсатиш, сабрли ва аҳил бўлиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Хусусан, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб, эл-юртимиз эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам бергани, қийинчилик ва синовларни баҳамжиҳат енгиб ўтгани бунинг ёрқин мисолидир”, деди Президент сўзининг аввалида.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашни энг устувор йўналишлар қаторида белгилангани таъкидланди.

Хусусан, ўтган йили Президентнинг 25 мартдаги фармони билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, “Саховат” ва “Мурувват” уйлари, фахрийлар санаторий ва пансионатлари, бошқа қатор тиббий-ижтимоий муассасалар унинг тасарруфига ўтказилди.

“Саховат”, “Мурувват” уйлари, Республика фахрийлар пансионатининг раҳбар ва шифокорлари иш ҳақи 1,5 баробарга, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари иш ҳақи 2 баробарга оширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform