Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Янги Ўзбекистон кўчасида уй-жойлар, маҳалла марказлари, Олимпия шаҳарчаси, «Тошкент-Шарқий» аэропорти ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
- Энг муҳими - халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш, - деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией строительных проектов.
Представлена информация о строительстве объектов вдоль улицы Янги Узбекистон, махаллинских центров, Олимпийского городка, аэропорта «Ташкент-Восточный» и других сооружений.
Поручено уделить особое внимание увеличению рабочих мест.
- Самое главное - создать достойные условия жизни и рабочие места для нашего народа, - сказал глава государства.
#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 7 апрель, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Эрали Бозоров, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркининг очилиши ва биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари, «Ўзкимёсаноат» АЖ эришган натижалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти ва янги бозорларга чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Ички ишлар тизимида жамоат тартибини сақлаш хизмати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.iss.one/aoka_uz

Фарғонада илк бор буйрак кўчириш жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида илк бор буйрак трансплантацияcи амалиёти бажарилди.
БАТАФСИЛ
https://t.iss.one/hudud_inform

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарёда хорижий ҳамкорлар билан махсус лабораторияда сифатли картошка уруғлари тайёрланмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фириблардан огоҳ бўлинг!
Пластик карточкалардаги пулларнинг ўғирланиши, аксарият ҳолларда турли ёлғон акцияларга ишониб, соҳта сайтларда маълумотларни қолдириш ёки шу каби фирибларга чув тушиш орқали содир бўлмоқда.
Бунинг энг асосий сабабчилари эса алданаётган одамларнинг ўзлари. Молиявий саводхонликнинг етарли эмаслиги қонунбузарларга қўл келяпти.
Махсус ролигимиз орқали сиз кенг тарқалган шу каби ҳолатлар билан танишишингиз мумкин.
FullHD - TuronBank Media

🛣 Фарғона вилояти автомобиль йўлларида айрим жойларга 🚦светофор мосламалари ва йўл 🚳белгиларини ўрнатиш, эскирганларини янгилаш, созлаш ва йўл чизиқларини чизиш ишлари олиб борилмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Агентлик томонидан аккредитациядан ўтган синов лабораториясида 6 та ТУРДАГИ НОҚОНУНИЙ ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ сифати назоратдан ўтказилди.
Экспертиза натижаларига кўра, тамаки тутуни таркибида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган никотин меъёрдан бир неча баравар кўп ва БУНДАЙ МАҲСУЛОТ ИНСОН ВА СОҒЛИГИ УЧУН ЖУДА ХАВФЛИ!
ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР, ЁДДА ТУТИНГ. БУНДАЙ СИГАРЕТАЛАР ТАРКИБИДА КЎПЛАБ ЗАРАРЛИ МОДДАЛАР БЎЛИШИ МУМКИН. МУТАХАССИСЛАР БУ ҲОЛАТДА ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИНИ ҚАЙД ЭТИШМОҚДА.
👉 Батафсил

Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди.
Мазкур мутация бутун сайёрамизни “забт” этиб улгурган “омикрон”нинг субварианти эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.
Кун тартибидан учта масала - йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган.

💰Пора олишни рад этган профилактика инспекторлари жами 40 млн. 200 минг сўм миқдорида мукофотланди
Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
📌 Қайд этилишича, 127 нафар хизмат интизомини бузган ва 65 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ходимларга тегишли чоралар кўрилди.
📈 Ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошган 948 нафар профилактика инспекторлари интизомий жазоланиб, 176 нафари ички ишлар органларидан бўшатилди.
👮♂️ Профилактика инспекторларининг шахсий ташаббуси билан уларга пора таклиф қилган 24 нафар шахс ушланиб, қонуний чоралар кўрилди. Пора олишни рад этган профилактика инспекторлари жами 40 млн. 200 минг сўм миқдорида мукофотланди.
▪️Батафсил

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ.
Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.
“Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари.
Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди.
Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди.
Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.

“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.
Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.
Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.
Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.