Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказилди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида Тошкент вилоятидан бориб, таҳсил олаётган талабалар ва тадбиркорлар, меҳнат мигрантлари билан онлайн видеомулоқот ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев ва вилоят масъуллари, Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбургдаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Челябинск вилоятидаги "Август" корхонаси раҳбари Ш.Абдураҳмонов фаолияти ҳақида маълумот бериб, ўзига тегишли бўлган иссиқхоналарда 100 нафарга яқин тошкентлик юртдошларимизни иш билан таъминлаганини билдирди.

Мазкур иссиқхоналарда меҳнат қилаётган юртдошларимиз меҳнат қонунчилигига риоя қилган ҳолда ишлаётгани, ойлик маошини вақтида олаётганини, иш ва яшаш жойлари яхши эканлигини таъкидлади.

Ҳоким шунингдек, талабалар билан суҳбатлашди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, тегишли масъулларга топшириқлар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — #инфографикада.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчиларини қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа амалга оширилади

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш вазифалари белгиланди

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
193 та таълим муассасаси негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар ташкил этилади

https://t.iss.one/hudud_inform
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар берилади

🔰 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

🔹оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

🔹чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

🔹боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;

🔹"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.

https
://t.iss.one/hudud_inform
📊Инфографика: Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 31 март куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган чора-тадбирлар мажмуи келтирилган бўлиб, унда ташқи иқтисодий омиллар таҳлил қилинди, зарур қадамлар белгиланди.

✔️Тижорат банклари томонидан айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади.
✔️2022 йилда давлат дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳажми сақлаб қолинади.
✔️Йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди..
✔️Иқтисодиёт ўсишини таъминлаш учун жорий йилда 185 триллион сўм миқдорида кредит ажратилади.
✔️Ўзини ўзи иш билан банд қилиш турлари 67 тадан 87 тагача ошади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳаракат хавфсизлиги соҳасига рақамли технологиялар кенг жорий этилади

👉 БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун соат 16:00да Навоий вилояти "Маънавият ва маърифат" марказида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Навоий вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари билан учрашув ўтказади.
Йиғилиш доирасида вилоятда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.
Йиғилиш иштирокчилари ўз фаолияти давомида юзага келаётган масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам сўрашлари ҳамда ўз ғоя ва таклифларини билдиришлари мумкин бўлади.

БАТАФСИЛ Facebook ва Instagramда онлайн

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳанузгача айрим ижтимоий тармоқларнинг фаоллари Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларни бузиб, турли текширилмаган, нохолис ва умуман ёлғон маълумотларни тарқатишни давом этмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан бирор-бир маълумот ёки мурожаат келиб тушганда, аввал уни текшириб, сўнг ахборот сифатида тарқатиш шартлигини эслатамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️101, 102, 103, 104, 1050 шошилинч оператив хизматлари кеча-ю кундуз эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга тезкор жавоб беради – ФВВ

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Самандар Ҳикматуллаев эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ҳозирда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга тегишли маълумотларнинг электрон базаси яратилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 18 ёшдан ошганлари сони 21 минг нафардан ортиқни ташкил этади.

Диспетчерлик хизмати фаолияти давомида эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслардан 18900 дан ортиқ хабар қабул қилинган ва уларнинг 250 дан ортиғи шошилинч оператив хизматларига таалуқли масалаларни ўз ичига олади.

✍️ Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш лойиҳалари, жумладан Янги Ўзбекистон кўчаси, "Янги Ўзбекистон" боғи, "Тошкент-Шарқий" аэропорти ва Олимпия шаҳарчасида қуриладиган иншоотлар тақдимоти билан танишади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Топ 500 университетлар рўйхатига киришда навбатдаги қадам қўйилди

📈 Бугун Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

🔸 Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

🔹 ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Янги Ўзбекистон кўчасида уй-жойлар, маҳалла марказлари, Олимпия шаҳарчаси, «Тошкент-Шарқий» аэропорти ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
- Энг муҳими - халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией строительных проектов.
Представлена информация о строительстве объектов вдоль улицы Янги Узбекистон, махаллинских центров, Олимпийского городка, аэропорта «Ташкент-Восточный» и других сооружений.
Поручено уделить особое внимание увеличению рабочих мест.
- Самое главное - создать достойные условия жизни и рабочие места для нашего народа, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter