Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кўҳна Хива қардош халқларимиз етакчиларини илиқ кутиб олди

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда фейк (соҳта) хабарларга дуч келиш ҳолатлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай хабарларни қандай аниқлаш мумкин?

Ушбу саволга жавоб видеода📹

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 31 март, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги йўналишидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазири ўринбосари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Бош прокурор ўринборсари ва мутасаддалари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ер қонун бузулиш ҳолатларини аниқлаш, уларни олдини олиш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мудофаа вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар, маданият ва санъатнинг ҳарбий хизмат машаққатларини енгишдаги ўрни ҳамда шахсий таркиб интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Отабек Юлдашев, вазирлик ахборот хизмати раҳбари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 апрель куни Бухорода ҳазил-мутойиба байрами — "Насриддин Афанди" фестивали бўлиб ўтади!

Шу куни урф-одатларимиз тараннуми, энг сара таомлар ва ширинликлар намойиши — "Шарқ таомлари" фестивали ҳам ўтказилади!

Барчани 1 апрель санасида Бухоро шаҳрида ўтказиладиган фестивалларга таклиф этамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан.

Лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона электромобиль харид қилди

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган.

Атмосфера ҳавосига бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 78%, пропан, бутан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 57 %, метан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 27%, электромобилларда эса 0% зарарли CO2 газини атмосфера ҳавосига ажратади, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Наманган_вилояти

Янги Наманган туманида бугунинг ўзида 100 минг тупдан ортиқ терак экилади

Янги Наманган туманининг Бунёдкор маҳалласида старт олган акцияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, вилоят ФВБ раҳбари, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда туман сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумий тарих, муштарак қадриятлар, қардошлик илдизлари: Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янги истиқболлари

Общность истории и ценностей, прочные узы братства: новые перспективы узбекско-турецких отношений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍19 162 та ҳолатда 3 866 гектар ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Бу ҳақда АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

✍️ Ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноят аломатлари мавжуд бўлган 1 111 та материал прокуратура органларига киритилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Ҳудудларни ўрганиш: навбатдаги манзил Нарпай тумани бўлди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли”, Президент.

Давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.

“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.

Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.

Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.

Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади

Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади. Штаб олдига бозордаги нарх-навонинг кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чоралар кўриб бориш вазифаси қўйилди.

〰️〰️〰️
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. «Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади» — деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

● зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

● бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

● уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди:

банклар томонидан тадбиркорларга хомашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун ҚЎШИМЧА 10 ТРИЛЛИОН СЎМ “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва ИМТИЁЗЛИ СТАВКАЛАРИ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ;

солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича ЖАРИМА ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ;

ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хомашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 ЙИЛГАЧА УЗАЙТИРИЛАДИ;

йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ;

ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича ҚАРЗДОРЛИГИ УЗАЙТИРИЛАДИ, ПЕНЯ ВА ЖАРИМАЛАР УНДИРИЛМАЙДИ.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Навоий вилоятида жорий йил пахта ҳосили учун 32588 гектар майдонга чигит экилади.

Мавсумнинг бошланиши муносабати билан куни кеча вилоятнинг Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор (Конимех тумани билан биргаликда) ва Хатирчи туманларида чигит экишни уюшқоқлик билан амалга ошириб, қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш мақсадида кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarirlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter