Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Йиғилишда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди.

Институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.

"Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз", деди Президент.

Уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасини чуқур ўрганиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш топширилди.

Божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курсларини ташкил этиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди

Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда асосий мавзудан ташқари қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада бугун имзоланган Президент қарорида:

- қурилиш материаллари хом ашё базасини кенгайтириш;

- кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

- экспортни қўллаб-қувватлаш;

- энергия тежамкор материалларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби масалалар кўзда тутилган.

Ҳокимлар қурилиш материаллари ва уй-жой қурилиш кластерларини ташкил этиш ҳамда янги лойиҳалар бўйича ҳисобот берди.

Йиғилиш якунида масъул соҳалар мутасаддиларининг ахбороти тингланди ва тегишли топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 108,5 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 101 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 115,8 %

🔸 хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати – 116,9 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 149,9 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 201,4 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 128 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 533 427 та

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди (+инфографика)

📍Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, йил бошидан бери:

📈солиқ тушумлари ҳажми 24,6%
📈божхона тўловлари бўйича тушумлар 40,6%
📈товарлар экспорти ҳажми 18,9% ўсди

📉тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 0,9%
📈Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат Андижон (3,2 баробар), Самарқанд (95,8%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6%) кузатилмоқда.

📈7013 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди
📈 Товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 47,3%га ўсди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Аввало, чегара-божхона постларида инфратузилмани яхшилаш, йўлларни таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Соҳани коррупциядан холи қилиш учун комплаенс тизими жорий этилиши белгиланди.
Божхона хизматларини тўлиқ рақамлаштириш, ходимларни очиқ танлов асосида ишга олиш вазифаси қўйилди.
Ходимларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда соҳани ривожлантириш ва коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 17 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 234 872 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 223 076 (+1 366) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 614 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 49 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📈Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

▪️Президент фармонига мувофиқ, 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда нафақа тайинланади.

📌Фармондан асосийлари:

✔️ногиронлик нафақаси ҳамда ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

✔️18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради. Қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

🗓 2022 йил 16 февраль ҳолатига

🥩 Суякли мол гўшти (1 кг) 45000 – 68000 сўм

🍗 Қўй гўшти (1 кг) 54000 – 80000 сўм

🥔 Картошка (1 кг) 3500 – 7000 сўм

🧅 Пиёз (1 кг) 1500 – 4500 сўм

🥕 Сабзи (1 кг) 1000 – 5000 сўм

🥚 Тухум (10 дона) 6000 – 14000 сўм

🍚 Гуруч (1 кг) 5000 – 17 500 сўм

🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 13 600 – 24000 сўм

🍚 Шакар (1 кг) 7900 – 10500 сўм

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувон шаҳрида жойлашган Аджу университети

🏛1973 йилда «ХХI асрнинг энг яхши университети» шиори остида ташкил этилган Аджу университети — 10 та коллежни ўз ичига олган етакчи илмий тадқиқот университетларидан биридир.

👨🏻‍💻 Сеулдан 30 км жанубда Сувон шаҳрида жойлашган Аджу университетида жами 15 800 (10 минг нафар бакалавр, 4,3 минг нафар магистр ва бошқа курсларда 1,5 минг) нафар талаба таҳсил олади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президентимиз Янгиҳаёт туманидаги «Almerro group» масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирди.
Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхонанинг биринчи босқичи ўтган йили ноябрда ишга туширилган. Корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. 120 киши иш билан таъминланган.
Давлатимиз раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрди, таннархни пасайтириш бўйича тавсиялар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform