Hudud Inform
7.16K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қўй-эчкилар сонини кескин кўпайтириб, аҳолини жундан маҳсулот тўқиб, даромад топишга рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада Ангрен, Косон, Ромитан ва Навбаҳордаги кооперация бўйича намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди ва уларни икки ой муддатда 60 та туманда йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Йил якунига қадар наслли қўй кўпайтириш бўйича 133 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда:

- жун ва сут йўналишида наслли қўй ва эчки харид қилиш учун 5 йилгача 3 йил имтиёзли давр билан;

- чорвачилик хўжаликлари томонидан аҳоли хонадонларидан жун ва сут маҳсулотларини сотиб олишга 12 ойгача 9 ой имтиёзли давр билан;

- ем озуқа, шунингдек сут, гўшт ва жунни қайта ишлаш цехларини ташкил этишга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан кредитлар ажратилади.

Аҳолига ушбу кредитлар ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 50 миллион сўмгача гаров таъминотисиз ажратилади, кредит фоизининг ярмини қоплашга компенсация берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берилди. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари 2022 йилда қоракўлчилик, қўйчилик, эчкичилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳисобига 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилиш чоралари белгилаб олинди.

Бунда, 500 гектар майдонда озуқа экинларини алмашлаб экишни йўлга қўйган, 2021 йилда 1 минг бошга эга йирик чорвачилик комплексини ишга тушириб, 2022 йил якунига қадар 400 тонна гўшт ва 1,5 минг тонна сут ишлаб чиқаришни режалаштирган Гурландаги “Гурлан Барака текс” кластери намуна сифатида айтилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бундай чорва комплексларини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун:

- 120 миллион доллар маблағ кредит ресурси сифатида йўналтирилади;

- четдан олиб келинадиган озуқа экиш ва ўриш техникалари божхона божларидан 3 йил муддатга озод этилади ҳамда уларга қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача кечиктириб тўлаш тартиби жорий этилади (бу техникани 20 фоизга арзон сотиб олиш имконини беради);

- кредит ва лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари фоиз харажатининг 10 фоиздан ортиқ қисми қоплаб берилади;

- чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерлари ажратилади.

Йил якунига қадар 105 та, келгуси йилда 130 та пахта ва ғалла кластерларининг ҳар бирида камида 500 ва 1 минг бошли чорва комплексларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатимиз раҳбари чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Вилоят ҳокимларига 2 миллион гектар сувли ер майдонининг камида 10 фоизига беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экишни таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига йирик чорва комплекслари ташкил этилади.

Бунда, Қизилтепада 2021 йилда 1 минг гектар чўл ерларини ўзлаштириб, 2 минг бошли чорва комплекси ва кунига 40 тонна сутни қайта ишлаш цехини ишга туширган, 2022 йилда қўшимча 1 минг гектар ерни ўзлаштириб, ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатган ҳолда элита уруғчилигини ташкил этишни режалаштирган ҳамда сув тежаш технологияси ёрдамида арпа ва маккажўхори каби озуқабоп экинларни оралатиб эккан “Янги Аср” чорвачилик хўжалиги мисоли айтиб ўтилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сувни тежаш технологиялари ёрдамида озуқа экинлари етиштиришни йўлга қўйган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун уларга:

- ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм субсидия берилади;

- хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади;

- кредит фоизининг 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизига кафиллик берилади;

- гўшт ва сут учун бюджет ҳисобидан бериладиган субсидия миқдори 2 бараварга оширилади.

Вилоят ва туман ҳокимлари йил якунига қадар ушбу йўналишда 100 минг аҳоли бандлигини таъминлашга масъул бўлади.

Президент 2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар жалб этиб, чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларига йўналтириш зарурлигини қайд этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Миришкор тажрибасини бошқа ҳудудларга ўрнак қилиб кўрсатди

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш, умуман, соҳага илм ва илғор тажрибаларни жорий этишда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг роли кучайтирилиши таъкидланди.

Ушбу институт мақоми оширилади, унга ветеринария, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тажриба институтлари бириктирилади.

Институт ва унинг филиаллари:

- барча пахта, ғалла ва чорвачилик кластерларига бириктирилади, уларга амалий ва методологик кўмак бериб, пуллик хизматлар кўрсатади;

- аҳоли хонадонларида қорамол, қўй, эчки, парранда ва бошқа чорвани кўпайтириш, озуқа экинларини экиш, чорва касалликларини олдини олиш бўйича “маҳаллабай” ишлашни йўлга қўйиб, аҳоли ва фермерларни қисқа муддатли курсларда ўқитади.

“Чорванасл” агентлигига ҳар бир туман кесимида чорвачиликда наслчиликни яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Чорвачилик соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари бу йил чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1 миллион 200 минг, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш имкони борлигини таъкидлади.
123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, озуқа майдонларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Чорва маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 17 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

●Мавзу:
Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими соҳасидаги янгиликлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Бекзод Умматов, Қўмита раиси ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимида олиб борилаётган ишлар, “Менинг уйим” биллинг тизими ва бошқа масалалар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва вазирлик мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
2021 йилда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалар бўйича илмий-амалий таҳлил

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 234 600 (+241) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 221 710 (+1244) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 612 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 47 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – “Times Highеr Education” агентлиги “Young University Rankings – 2022” (Ёш университетлар рейтинги – 2022) рейтинг натижаларини эълон қилди.

Рейтинг натижасига кўра, республикадаги 4 та олий таълим муассасаcи илк бор янги турдаги мақом — “Reportеr” университетлар қаторида эътироф этилди. Булар:

🏛 Тошкент давлат юридик университети;
🏛 Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
🏛 Турин политехника университети;
🏛 Урганч давлат университети
.

Ушбу мақом орқали юқоридаги олийгоҳлар дунёнинг ТОП университетлари рейтингига кириш учун номзод сифатида яна бир катта қадамни қўйишди.

Маълумот ўрнида, “Young University Rankings” рейтинги дунёнинг 50 ва ундан кичик ёшдаги энг яхши университетлари рўйхатини тузади. Жадвал “World University Rankings” флагмани билан бир хил 13 та мезон кўрсаткичларига асосланади.

2022 йилги рейтинг 539 та университетни ўз ичига олиб, шундан 251 та олийгоҳ “Reportеr” мақомига эга бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform