Hudud Inform
8.59K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Зухра Реймовага «QANIYGELESTIRILGENQURILISMATERIALLARI» МЧЖда ўз мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига чек қўйилишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат келиб тушган эди.
Мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун тегишли органга юборилди.
Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам ушбу жамиятнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари мансаб мавқеидан фойдаланиб, ходимларнинг жамиятда ишламаган даврини ишлаган деб сохта маълумотлар тайёрлашгани ва жами 182,9 млн сўмлик жамият маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилишгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Нукус шаҳар бўлими томонидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси, 2-қисми «Б,В,Г» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пекинда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси очилиш маросими бошланди!

Хитой пойтахти Қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Айни вақтларда Олимпиада очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ХХР раиси таклифига биноан мартабали меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Очилиш маросимини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://tas-ix.tv/tv-tasix/62-kanal-uz-24.html

https://tas-ix.tv/tv-tasix/72-sport-uzbekistan.html

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтди.
Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр в городе Пекине.
Мероприятие состоялось на стадионе «Птичье гнездо» с участием лидеров зарубежных стран, официальных делегаций и международных организаций.
По стадиону маршем прошли спортивные делегации стран-участниц, в том числе Узбекистана, который представляет горнолыжник Комилжон Тухтаев. Он торжественно пронес флаг Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камералар жарима учун эмас, тартиб-қоидалар бўлиши учун хизмат қилмоғи керак

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 227 909 (+912) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 211 731 (+457) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 581 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 155 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform