Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас" - Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, булар:
- баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этиш;
- ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш;
- “дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш;
- кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;
- камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш;
- халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш.
Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўз фикр ва режалари тўғрисида ҳалққа маълумот беришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
"Бу тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши, ҳар бир туман ва шаҳар, маҳалла, кўча, давлат ташкилотлари, олийгоҳлар, мактаблар, корхоналаргача кириб бориши зарур", деди давлатимиз раҳбари. Шунингдек:
- ҳокимликларга - дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиш;
- Ҳисоб палатасига - ҳақиқий экилган кўчатлар ва уларни парвариш қилишни тизимини назорат қилиб бориш;
- Экоқўмита, ИИВ, Миллий гвардия ва вилоят ҳокимларига - мобиль экопатруллар фаолиятини йўлга қўйиш;
- вилоят ҳокимлари ва тегишли идораларга - аукционда сотувда турган 35 мингта ер участкаларини хатловдан ўтказиб, улардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтлар реестрини шакллантириш вазифалари қўйилди.
https://t.iss.one/hudud_inform

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».
#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

❗️CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади
Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.
Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).
Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.
Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.
Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.
Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
❗️Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.
Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

❗️Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталари бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади
❗️Карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади
Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.
Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.
Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади.
Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди.
Шунингдек, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясининг “Оmikron” штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Атрофни озода сақлаш инсоний бурчимиз
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 3 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
●Мавзу: Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмасининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Зилола Рўзиева, Уюшма ахборот хизмат раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: «Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Олий суд ва суд тизими мутасаддилари
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.iss.one/aoka_uz

2022 йил 2 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 226 036 (+926) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 210 926 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 575 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 188 нафар кишида пневмония аниқланди.

📊Наманган вилоятининг 2021 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари
📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти томонидан Наманган вилоятининг 2021 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
◾️Наманган вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 34 479,8 млрд.сўмни ташкил этди.
✔️Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 11 892,5 минг сўмни,
✔️Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 14 584,8 млрд.сўмни,
✔️Қурилиш ишлари ҳажми 5 610,3 млрд.сўмни,
✔️Чакана савдо ҳажми 15 191,6 млрд.сўмни,
✔️Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 11 786,8 млрд.сўмни,
✔️Ташқи савдо айланмаси ҳажми 1 089,5 млн.долларни ташкил этди.

📊 Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг ўсиш суръатлари
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг ўсиш суръатлари:
— 2016 йилда – 105,9 %
— 2017 йилда – 104,4 %
— 2018 йилда – 105,4 %
— 2019 йилда – 105,7 %
— 2020 йилда – 101,9 %
— 2021 йилда – 107,4 %

РАСМИЙ АХБОРОТ
Аввал хабар қилинганидек, Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухаликовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ушбу ишни мазмунан кўриб чиқиш бўйича суднинг кейинги очиқ мажлиси 2022 йил 4 февраль куни соат 10.00 да ўтказилиши белгиланганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилишида иштирок этиш учун 4-5 февраль кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.
Маросим 4 февраль куни “Қуш ини” миллий стадионида хорижий давлатлар ва расмий делегациялар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтади.
Ташриф дастурига мувофиқ Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
Республика махсус комиссияси қарорига изоҳ
Маълумки, республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилиши эълон қилинган эди.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда турли хил талқин қилиниб, кенг жамоатчилик, айниқса талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари орасида айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштиришдаги ноқулайликларнинг олдини олиш ҳамда талабаларнинг ижара уйлари ва ётоқхоналарига ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Бу оралиқдаги дарс машғулотлари ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.
Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади.