Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги Белтов овулида “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарди. Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди, аҳоли билан мулоқот қилди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди. Улар маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирди.
Президентимиз шу ерда журналистлар билан ҳам суҳбатлашди.

Аул Белтау в Тахтакупирском районе Каракалпакстана преобразился после проведенной здесь благоустроительной работы в рамках программы "Обод кишлок". Глава государства осмотрел эту созидательную работу и побеседовал с жителями.
Состоялся диалог с вновь назначенными помощниками хокима и лидерами. Они высказали свои предложения по решению проблем в махаллях, обеспечению занятости.
Здесь же Президент побеседовал с журналистами.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди.
Фуқаролар йиғини биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди.
Президентимиз маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди, шу ерда фаолият юритаётган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди.

Президент посетил махаллю “Университет” в Алмазарском районе.
Выполнен современный ремонт здания схода граждан. Благоустроены дворы домов, детские площадки, внутренние дороги покрыты бетоном, построено 700 метров велосипедных дорожек. Обновлены фасад и подъезды 19 многоквартирных домов.
Президент ознакомился с работой, проделанной в махалле, побеседовал с активистами и старейшинами, а также ознакомился с работой местной управляющей сервисной компании.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Касби туманидаги "Қамаши" маҳалласида бўлди.
Олти минг нафардан зиёд аҳоли яшайдиган маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари маҳалла марказидаги шароитларни кўрди, болаларнинг санъат ва спорт тўгаракаларини кузатди.
Касби тумани азалдан ўзига хос кулолчилик ва гиламчилик мактаби билан машҳур бўлиб келганини таъкидлаб, Президент ҳудудда ушбу йўналишларни ривожлантиришга кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю "Камаши" Касбинского района.
В махалле, в которой проживают более 6 тысяч человек, реализована программа «Обод кишлок». Глава государства ознакомился с условиями в махаллинском центре, наблюдал за занятиями в детских творческих и спортивных кружках.
Отметив, что Касбинский район издавна славится своей уникальной школой гончарного дела и ковроткачества, Президент поручил развивать эти направления в районе.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созданными условиями в махалле Собиробод Юнусабадского района города Ташкента, побеседовал с активом махалли и представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter