Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 30 декабрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

📍Мавзу: Фуқаролардан келиб тушган савол ва мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Зуҳриддин Зайниддинов, Ўзсувтаъминот" АЖ департамент директори

〰️〰️〰️
📍Мавзу:
Янги йил байрами ва дам олиш кунлари турли кўринишдаги овқатдан захарланишларни олдини олиш масалалари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Абдураҳмон Исмоилов, . Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи

https://t.iss.one/aoka_uz
2021 йил 29 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 769 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

🔰 Сўхда 1000 гектар ерни ўзлаштириш ва сув чиқариш ишлари бошланмоқда. 1000 та оилага 1 гектардан ер, 10 сотихдан иссиқхона-лимонарий, 10 қутидан асалари берилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан кеча Сўх туманининг Жавпая массивида бўлди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Барафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
ЁХУД МУСУЛМОННИ ҚЎРҚИТИШ ҲАЛОЛ ЭМАС!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ушбу номдаги замонавий методларни ўз ичига олган инфографика тайёрланди.

Идора ахборот хизмати маълум қилишича, инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.

Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.

🔸 Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.

Сизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз, дейилади Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабарида.

📎 PDFни юклаб олиш
📎 Телеграм орқали PDF

https://t.iss.one/hudud_inform
🏗 Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда бажарилган қурилиш ишлари статистикаси

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми:

🔸2010 йилда – 8,2 трлн. сўм
🔸2011 йилда – 9,5 трлн. сўм
🔸2012 йилда – 11,7 трлн. сўм
🔸2013 йилда – 15,2 трлн. сўм
🔸2014 йилда – 20,1 трлн. сўм
🔸2015 йилда – 25,4 трлн. сўм
🔸2016 йилда – 29,4 трлн. сўм
🔸2017 йилда – 34,7 трлн. сўм
🔸2018 йилда – 51,1 трлн. сўм
🔸2019 йилда – 71,2 трлн. сўм
🔸2020 йилда – 88,1 трлн. сўм
🔸2021 йилнинг 11 ойида – 95,8 трлн. сўм

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи | Франция

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг уйим” биллинг тизими орқали мажбурий бадал (квартплата) тўловларини онлайн амалга оширинг!

Электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган пул ўтказмалари шу заҳотиёқ тизимдаги шахсий ҳисобингизда кўринади. Шунингдек, мазкур тизим орқали тўловларнинг ишончли монторингини олиб бориш имкониятига эга бўласиз. Эътибор беринг, барча маълумотлар ягона базада сақланади.

Асосийси, “Менинг уйим” электрон платформаси орқали квартплатага тўлаётган пулингиз нималарга сарфланаётганини, тўланган маблағлар ёки қарзингиз борми йўқми, тўлов саналарини автоматик кузатиб борасиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи | Эрон

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз Раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил 31 декабрдан бошлаб Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Лойиҳада Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.

Муҳокамалар давомида давлат органлари масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Фуқаролардан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари ҳамда @dscuzbekistan ва @uzbyuksalish телеграмм каналлари орқали юборишларини сўраймиз.

Зеро, Сизнинг асосли таклифларингиз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ўз аксини топиши мумкин. Шундай экан, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга, ҳаёт даражасини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

❗️ Унутманг, Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы отраслей экономики и коммунальной сферы в следующем году.
Определены задачи по обеспечению стабильного роста экономики и в 2022 году.
Глава государства указал на необходимость наладить с самого начала года системную работу всех отраслей и регионов, создать прочную основу для достижения намеченных целей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter