Hudud Inform
7.19K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.

Мудофаа
вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.

@hudud_inform
⚡️Мирзиёев: Эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади

"Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади"- деди Президент.

– Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:

✔️ келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;

✔️ туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;

✔️ юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;

✔️юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

✔️туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;

✔️оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰Инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши танқидий муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌳 Президент дарахт экиш бўйича режа кўрсаткичларидан ортда қолаётган ҳудудларни танқид қилди

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Бир ҳафта олдин ўтказилган селектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалалар туман даражасида бирма-бир тушунтириб берилган эди.

— Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканини яққол кўрсатиб турибди, — деди Шавкат Мирзиёев.

📌 Мутасаддилар лойиҳани амалга оширишда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, ишларни пала-партиш бажаришга йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

● Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришгани, лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолаётгани таъкидланди.

● Шу билан бирга Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантириш бериладиган бўлди.

Вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режаларини бажарилиши учун шахсан масъул экани кўрсатилди».

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан (ПФ-6099 сонли Президент Фармонига асосан) Тошкент вилоятининг барча туман- шаҳарларида саломатлик йўлаклари аҳоли фойдаланиши учун ишга туширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 10 ноябрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: "Вақф" хайрия фонди томонидан мамлакатимиздаги масжидлар фаолияти ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Фонд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамолиддин Қаландаров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: "2021/2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши ва қабул параметрлари билан боғлиқ масалалар бўйича
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Сардор Усмонов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, давлат рўйхатлаш рақам белгилари кўринмайдиган, қалбакилаштирилган, ўзгартирилган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

🚖 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб,

👉 фуқароларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса – 810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🔰Яшил макон умуммиллий лойихаси доирасида Усимликлар каранти ва химояси бошкармаси томонидан ишлар олиб борилмоқда деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
S&P Global Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг кредит рейтинги прогнозини оширди

Банк ахборот хизмати хабар беришича, Standard & Poor’s Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзсаноатқурилишбанкнинг “BB-” рейтинг даражасини тасдиқлаб, кредит рейтинги прогнозини “салбий”дан “барқарор”га оширди.

Барқарор прогноз банкнинг резервларни шакллантиришда қўшимча муҳим эҳтиёжлар ёки кредитлашнинг ҳаддан зиёд ортиб кетиши билан боғлиқ ҳолда таваккалчиликлар пасайишига кўра капиталлашувнинг адекват кўрсаткичларини сақлаб қолишига асосланади.

S&P Global Ratings томонидан қайд этилишича, 2024 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган хусусийлаштириш жараёнларига тайёргарликка қарамасдан, келгуси икки йилда банк ўзининг мустаҳкам бизнес-позицияси ҳамда давлат билан яқин алоқаларини сақлаб қолади.

“Ўзсаноатқурилишбанк рейтинглари бўйича “барқарор” прогноз Ўзбекистонда капиталнинг адекват захиралари, активлар сифатининг яхшиланиши ва мустаҳкам бизнес-позиция банк кредитлаш кўрсаткичларини яқин 12 ой ичида сақлаб қолишини таъминлайди”, – дея хулоса қилади, Standard & Poor’s.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 1 январгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга банкларнинг экспортолди молиялаштириш кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради.

Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари икки бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📢 11 ноябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили, олдиндаги режалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ҳасан Саломов, Фонд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Пластик карта ва бошқа электрон пул айланмаларидаги фирибгарлик ҳолатлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ҳадия Абдуллаева, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга жалб қилиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔹Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво ўзагриб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни ҳаво 14-16° илиқгача исийди.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 10 ноябрь куни 273 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 188 892 нафарга етди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқди.

Депутатлар томонидан Бехзод Мусаев номзоди маъқулланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥕2021 йили барча тоифа хўжаликларида сабзи жами 124,4 минг гектар (ўтган йилга қараганда, 18,2 минг гектарга кўп) майдонда экилди.

2021 йилда етиштирилган 2 млн тоннадан ортиқ ҳосилдан (ўрим-йиғим ишлари давом этяпти) асосий қисми ички бозор эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🔰 Тошкент янги таъсис этилган корхоналар сони бўйича биринчи ўринда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Тошкентда 14 302 та янги корхона ташкил қилинган. Бу ўтган йилнинг мувофиқ даврига нисбатан 114,7 фоизни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 “КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛГАН ЎРГАНИШЛАР ЮЗАСИДАН

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг фойдаланилиши, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатлари ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда, Клиника мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бюджет маблағларининг мақсадсиз сарф қилиниши, ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари, аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақлари тўлаб келиниши, тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича, Клиника фаолиятида жами 9 млрд. 747 млн. 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 586.798.200 минг сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.

Мавжуд аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Шунга мувофиқ, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Эркинжон Турдимов: гид-таржимонлар Самарқанднинг юзидир

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятга келаётган нуфузли делегациялар, юқори мартабали меҳмонларга гид-таржимонлик қилаётган Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчи ва талабалари билан учрашди, деб хабар берди вилоят ҳокилиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform