Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

🔰Нурафшонда қурилажак ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қандай кўринишда бўлади?

Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев: Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак

Биз прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги муносабатларимизни янада ривожлантирамиз.

Энг аввало, Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини тобора кучайтириш бундан буён ҳам асосий мақсадимиз бўлади.

Минтақамизнинг ажралмас қисми, яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч-осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз.

Биз Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.

Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитамиз.

Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз, – деди Президент.

@hudud_inform
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи

Выступление вновь избранного Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии вступления в должность на совместном заседании палат Олий Мажлиса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан

Шавкат Мирзиёев: Как Президент я считаю смыслом своей жизни преданно служить нашему народу, полностью посвятив себя обеспечению мира и благополучия родной страны, ее развитию.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

Tashkent City боғида Hilton Auto Expo кўргазмаси иш бошлади

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, унда автосаноат янгиликлари билан бир қаторда муҳташам ретроавтомобилларни кўриш мумкин.

@hudud_inform
🏦 Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

🔰 Банк қарз олувчи томонидан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:

👉 гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;

👉 гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.

@hudud_inform
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 8 ноябрь,душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон фуқароларини Россияда қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нозим Хусанов – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Хайрулла Умаров -Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи
〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Мактабгача таълим вазирлигида
янги бошқарув тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазирлиги
мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг 2021 йил 10 ойлигида пилла етиштириш, инвестиция ва ипак маҳсулотлари экспорти бўйича эришган натижалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Сарвиноз Аҳмедова, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️Ўзбекистонда 7 ноябрь куни 245 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 188 169 нафарга етди.

@hudud_inform
❗️Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабулга рухсат берилди

🔰 Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

🗓 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

💵 Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

➡️ Президентнинг ПҚ–5157-сон қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Хусусийлаштиришнинг янги усулларини жорий этиш ва унинг барча босқичларида очиқ-ошкораликни таъминлаш энг асосий масала экани таъкидланди. Нуфузли хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, йирик тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам приватизации государственных объектов.
Отмечалось, что основное внимание необходимо уделить внедрению новых методов приватизации и обеспечению прозрачности на всех ее этапах. Поставлена задача разработать стратегию приватизации крупных отраслевых предприятий с привлечением авторитетных зарубежных консультантов.

#Mirziyoyev #yigilish #davlataktivlari #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади

“Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5282-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021–2022 йилларда юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

🔰 Қарорга мувофиқ қуйидаги спорт мусобақалари ҳар йили ўтказилади:

👉 юриш ва югуриш бўйича – “Tashkent Marathon”, “Samarkand Half Marathon” ва “Zaamin Ultra” халқаро марафонлари, “Sky Camp Bostanliq” триатлон ва йога марафонлари, “Барча рекордлар бизники!” (5 ва 10 минг қадамга), турли масофаларга югуриш бўйича “Янги рекордлар сари!”;

👉 мини-футбол бўйича – “Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” (оилавий жамоалар ўртасида) “Раҳбар кубоги” (давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида);

👉 бадминтон бўйича – “Баҳор маликалари”, “Бадминтон лигаси” (умумий ўрта ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида), “Раҳбар кубоги” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида) ва “Имкониятингиздан кўпроғини бажаринг!” (аҳолининг кенг қатламлари ўртасида);

👉 стритбол ва “Workоut” бўйича – “Рекорддан – янги рекордга!” ва “Гиёҳванд моддаларга қарши!” (таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида), “Муҳими ғалаба қозониш эмас, балки қатнашиш!” (маҳалла жамоалари ўртасида), “Қишлоғинг учун ғалаба қозон!” (қишлоқ жамоалари ўртасида), “Соғлом танда – соғлом фикр!” (давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида).

Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва “Workоut” спорт турлари учун 1164 та спорт майдончалари ташкил этилади.

@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 8 ноябрь куни 229 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 188 398 нафарга етди.

@hudud_inform
🇺🇿 Юртимизда 8 ноябрь ҳолатига кўра, 287 442 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркияда ташриф билан бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Ташриф дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 11-12 ноября совершит визит в Турцию для участия в очередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
В повестку дня предстоящей встречи на высшем уровне включены вопросы расширения многоплановых отношений
в рамках совета. Будут также рассмотрены вопросы дальнейшего совершенствования деятельности организации.
Программой пребывания также предусмотрено проведение ряда двусторонних встреч в городе Стамбуле.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #TurkiyKengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.

Мудофаа
вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган.

@hudud_inform
⚡️Мирзиёев: Эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади

"Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади"- деди Президент.

– Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:

✔️ келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;

✔️ туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;

✔️ юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;

✔️юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

✔️туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;

✔️оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

@hudud_inform