Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

@hudud_inform
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Иш тизимини ўзгартирамиз: Ягона онлайн навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 3 ноябрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

Мавзу: "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Кадастр агентлиги мутасаддилари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан реклама соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Моҳрухсор Тоғаева, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Мажбурий ижро бюроси томонидан вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алимент масаласига доир амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 2 ноябрь куни 272 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 186 793 нафарга етди.

@hudud_inform
Бугун кластерлар қандай ривожланяпти?

Яқин келажакда кластерларга қандай шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб берилади? Ва бу мамлакат иқтисодиёти, юрт равнақида қандай из қолдиради?

Соҳанинг келажаги қай даражада?

🎙Халқаро пресс-клуб "Кластер – Янги Ўзбекистоннинг янги иқтисодий тизими" мавзусида ўзининг сайёр сессиясини ташкил этмоқда.

📺 Кластер мавзуси сизни қизиқтирса жонли эфирни ўтказиб юборманг!

📹 Бугун, 3 ноябрь соат 11:25 да “Ўзбекистон 24” ва “УзРепорт” телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

"Save Aral - 2021" халқаро марафони доирасида Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Денов туман туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида спорт турининг югуриш марафони бўлиб ўтди.

Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

@hudud_inform