Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
8 сентябрь чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, Тошкент шаҳриини кўкаламзорлаштириш бўйича режалаштирилаётган ишлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган имтиёзлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бобур Ҳамраев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📝 6 сентябрга қадар аккредитациядан ўтган ОАВлар юзасидан маълумот

Марказий сайлов комиссияси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Россияда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш учун ёрдам сўраб тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини Ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги сабабли ёрдам сўралгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 1982 йилда туғилган, 14 йилдан буён ушбу давлатда яшаб келаётган фуқаро О.Ё. соғлиғи ёмонлашгани оқибатида 2021 йилнинг 5 сентябрь куни вафот этган.

Марҳумнинг қариндошлари жасадни Ўзбекистонга жўнатиш учун маблағ сўраб блогерларга мурожаат қилмаган.

Вафот этган фуқаро билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилиб, унинг жасади ва қариндошлари бугун Ўзбекистонга олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларининг ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билан бирга, баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғалар ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ ходими ва ҳайдовчи тортишиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган материал юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди

🔹Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 15:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Таджиев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фодаланмаганлиги боис тўхтатилган.

❗️Ўзаро мулоқот вақтида тортишувли вазият юзага келиб, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи томонидан носамимий муносабат кузатилган. ЙПХ ходими ҳам муомала маданиятидан четга чиққанлиги ҳолати видеода акс этган. Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

‼️Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси

Савол. ОАВнинг сайлов жараёнларини ёритишдаги ҳуқуқлари нималардан иборат? Аввалги сайловларга нисбатан бу сафар қўшимча ҳуқуқ берилганми?

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ўзбекистон Миллий университети ва Россия Давлат Гидрометеорология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида 2021-2022 ўқув йили учун икки дипломлик сиртқи таълим бакалавр дастурига қабул давом этмоқда!

👉 Батафсил

〰️〰️〰️
📌 На основе совместной образовательной программы Национальный университет Узбекистана с Российским государственным гидрометеорологическим университетом объявляет о продолжении приёма в заочную образовательную программу бакалавриата с двойным дипломом на 2021-2022 учебный год!

👉 Подробно

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.

Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари биродар Тожикистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигига эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Президентлар 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммити тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства сердечно поздравил Президента и братский народ Таджикистана с 30-летием независимости страны, выразил искренние пожелания мира, благополучия, больших успехов и процветания.
Президенты рассмотрели ход подготовки к предстоящим мероприятиям саммита ШОС 16-17 сентября в городе Душанбе, а также обменялись мнениями по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
9 сентябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон жамоаларининг «АрМИ-2021» VII Халқаро армия ўйинларидаги тарихий натижалари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
2021 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган йирик лойиҳалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шоҳрасул Шоҳаъзамий, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Самардар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бироздан сўнг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди бошланади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰2021 йил 24 октябрь мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади.

Эндиликда сиз сайловда иштирок этиш билан бир қаторда, Сайловчилар рўйхатига аниқлик киритишга ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида хонадонда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаган фуқаролар хақидаги маълумотларни аниқлаш имконини берувчи махсус хизмат ишга туширилди.

Агар сиз мазкур хизматдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, “Яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғирлатиш” рукнига киринг ва жорий кадастр рақами бўйича ҳудуд ва туманни танланг.

Доимий рўйхатда истиқомат қиливчилар жадвалида кўрсатилган фуқароларни манзилдан ўчириш ёки ўрнига янги фуқарони қўшмоқчи бўлсангиз, маълумотларни таҳрирлашингиз мумкин.

📝Тақдим этилган маълумотлар масъул мутахассислар томонидан текширилади ва 1 иш кунида тўғирланади.

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ЎзЛидепнинг X съездида Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Президент матбуот котиби маълум қилишича, давлат раҳбари аввал ўтган беш йилдаги натижаларга қисқача тўхталиб ўтди:

- 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармони ва қарори қабул қилинди.

Халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, парламентаризмни ривожлантириш ва давлат органлари ҳисобдорлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат – 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсгани биз қўлга киритган юқори натижалардан далолат беради. Шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев: Мана, ҳозир диёримизда куз фасли бошланди. Ҳеч кимга сир эмас, илгари куз деганда авваламбор, пахта йиғим-терим “кампанияси” кўз олдимизга келар эди.

Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион аҳолимиз, айниқса болалар пахта теримига “ихтиёрий-мажбурий” сафарбар этиларди.

Мана, уч-тўрт йилдан буён ўқитувчи ва ўқувчилар – мактабда, врач – шифохонада, олимлар – лабораторияда, талабалар – аудиторияда ўз машғулоти ва ўз иши билан банд бўлмоқда.

Бундай натижаѓа тўғри иқтисодий сиёсат юритиш, тадбиркор ва деҳқон учун манфаатли бўлган самарали усулларни, жумладан, кластер ва кооперация тизимини жорий этиш эвазига эришдик.

Мухтасар айтганда, бугун юртимизда тарихан қисқа фурсатда, бутунлай янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит яратилди, деб айтишга, барча асосларимиз бор.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📖 Шавкат Мирзиёев чоп этилган «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби ҳақида:

«Айни вақтда эл-юртимиз биздан янги режа ва дастурларни амалга оширишни кутмоқда. Халқимизнинг ана шундай ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида:

▫️юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш; фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш; халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш;

▫️Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш;

▫️камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;

▫️мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик.

✍️ Бугун сизларга тақдим этилган шу номли китобда ушбу Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикр юритилган».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда икки нафар ўқувчи қизлар томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видеолавҳага Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди

Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўқувчи қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчилари 2005 йилда туғилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябр куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform