Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбари ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклади.
Президентлар Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталдилар. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Лидер Таджикистана сердечно поздравил главу нашего государства и братский народ Узбекистана с 30-летием независимости страны.
Президенты отдельно остановились на региональной проблематике в связи с эскалацией военно-политической напряженности в Афганистане. Достигнута договоренность
об усилении координации и продолжении тесных межведомственных контактов.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Абу Даби валиаҳди Амирликлар халқи номидан дўст Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым и Наследным принцем Абу-Даби, заместителем Верховного главнокомандующего Вооруженными силами ОАЭ Мухаммедом Аль Нахаяном.
Наследный принц Абу-Даби от имени народа Эмиратов искренне поздравил Президента и дружественный народ Узбекистана с 30-летием обретения независимости страны, пожелав благополучия, больших достижений и дальнейшего прогресса.

#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Беларусь Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Беларусь етакчиси, ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқининг юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этди.

Лидеры Узбекистана и Беларуси провели телефонный разговор.
В начале беседы глава нашего государства сердечно поздравил Президента Беларуси с днем рождения, пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания дружественному белорусскому народу.
В свою очередь, лидер Беларуси поздравил Президента
и многонациональный народ Узбекистана с 30-летним юбилеем независимости страны.

#Mirziyoyev #muloqot #Belarus #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки мамлакат мустақиллигининг 30-йиллиги билан бир бирини дилдан қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Кыргызстана.
Главы государств обменялись сердечными поздравлениями в связи с 30-летием независимости двух стран, искренне пожелали братским народам Узбекистана и Кыргызстана мира, благополучия и процветания.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iRShNbcjelw

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lEFhNKsZX8k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Франция Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевни ва Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Президентлар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳволнинг кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Узбекистана провел телефонный разговор с Президентом Франции.
Эммануэль Макрон тепло поздравил Шавката Мирзиёева и народ Узбекистана с 30-летием независимости страны, искренне пожелав мира, благополучия, больших успехов и процветания.
Президенты обменялись мнениями по развитию ситуации в регионе в контексте эскалации военно-политической обстановки в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Fransiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Германия етакчиси давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклади. Кейинги йилларда юртимизда демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақиятлар алоҳида қайд этилди.
Кўп қиррали муносабатларнинг бугунги даражасига юксак баҳо берилиб, истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Президент Узбекистана и Германии провели телефонный разговор.
Президент Германии искренне поздравил главу нашего государства и народ Узбекистана с 30-летием независимости страны. Особо отмечены достижения последних лет в продвижении демократических преобразований и проведении социально-экономических реформ в республике.
Дана высокая оценка нынешнему уровню многоплановых отношений и определены основные направления взаимодействия на перспективу.

#Mirziyoyev #muloqot #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

💼 Учрашув чоғида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, таълим, инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ жойларда ҳаёт сифатини яхшилаш соҳаларида 6 та янги инвестиция лойиҳаси бўйича ишларни фаоллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

🇺🇿 Томонлар жорий йилнинг 1 сентябридан 4 сентябрига қадар Тошкентда бўлиб ўтадиган ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш ишларини муҳокама қилди. ИТБ Президенти анжуман ва у билан боғлиқ тадбирлар юқори савияда ташкил этилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

✔️ Унинг қайд этишича, мазкур тадбир халқаро ҳамжамият ҳамда ИТБга аъзо мамлакатларнинг ишбилармонлик доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди: ҳозирги пайтга келиб учрашувда иштирок этиш учун 2 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Тадбирда Банкка аъзо 57 мамлакатдан 2500 дан ортиқ вакил, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тараққиёт институтлари вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
31 август куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
Иштирок этади: Нодир Маматкулов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентилиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Бугун Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
У ерда ватанимиз фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотираси ёд этилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди.
Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари аждодлар хотираси, бугунги мустақиллик ва тинчлик қадри ҳақида гапирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 августа посетил аллею "Шахидлар хотираси".
Представители общественности собрались здесь, чтобы почтить память соотечественников, наших предков, отдавших жизни за свободу и независимость. Были прочитаны суры из Корана и дуа в память об ушедших.
У символического надгробия состоялась беседа с представителями старшего поколения, научного сообщества и интеллигенции. Глава государства говорил о памяти предков, ценности независимости и мирной жизни.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💉 Ўзбекистонда 1,8 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 30 август куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 311 173 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

▫️1-босқич эмланганлар — 98 975 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 155 558 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 56 640 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 338 693 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

● 1-босқич эмланганлар — 9 940 884 нафар,
● 2-босқич эмланганлар — 3 556 737 нафар,
● 3-босқич эмланганлар — 1 291 072 нафарни ташкил этди.

Тўлиқ эмланган фуқаролар — 1 812 280 нафар.

⬆️ Эмлаш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида: (батафсил инфографикада).

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official