Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев илк марта босма нашрга интервью берди

Шерзод Асадов Президентнинг ҳафталик иш режаси билан таништирди.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради.

«Ишончим комилки, бу суҳбат кенг қамровлилиги, фактларга бойлиги ва дастурий аҳамиятга эгалиги билан барча ватандошларимизда, шунингдек, хорижий экспертларда катта қизиқиш уйғотади», деди Президент матбуот котиби.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.

15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.
Было прочитано дуа за покойного. Президент вспомнил благие дела муфтия.

#Mirziyoyev #taziya #UzmonxonAlimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ходимлари COVID-19 га қарши эмланди

Республика Бош санитария врачининг кўрсатмаси ҳамда Коронавирусга қарши курашиш штабининг жорий йил 17 июлдаги баёнотига кўра 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши мажбурийлиги белгиланган эди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали мансабдор шахслар, давлат органлари ва идоралари ходимлари COVID-19 га қарши фаол эмланаётганликлари тўғрисида маълумотлар, лавҳалар, фотоҳисоботлар мунтазам ёритиб келинмоқда.

Бугун Агентликда ташкиллаштирилган вакцинация тадбирида барча ходимлар тўлиқ эмланишдан ўтишди.

Вакцинация тадбирларининг илғор тарғиботчиси сифатида Агентлик барча фуқароларни фаол эмланишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари бутун Туркия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с наводнениями в регионах на севере Турции, приведшими к многочисленным жертвам и нанесшими значительный урон зданиям и объектам инфраструктуры.
Глава нашего государства передал слова сочувствия и поддержки всему турецкому народу, а также родным и близким погибших и пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилиб, раис лавозими жорий этилди, ташкилотнинг янги Устави қабул қилинди.

Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланди. Ассоциация президентлигига эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев сайланди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz