Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қашқадарё

Қашқадарёнинг икки туманида ҳоким ўзгарди

Халқ депутатлари Муборак ва Яккабоғ тумани Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Муборак туманида ўтказилган сессияда депутатлар Эрназаров Улуғбек Муродиллаевични туман ҳокими вазифасини бажарувчиси сифатида тасдиқлашди. У.Эрназаров 1981 йил туғилган. маълумоти олий. У бугунга қадар вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Яккабоғ туманида ўтказилган сессияда эса Абдулаев Лутфидин Джураевич туманнинг янги ҳокими сифатида тасдиқланди. Л.Абдуллаев 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. Заҳирадаги лейтенант унвонига эга. У Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти Ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Jizzax toshtepa textile” яна экспортни бошлади

🧶🧵“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси бўлган “Jizzax Toshtepa textile” корхонаси карантин пайтида ишлаб чиқариш қувватларини камайтирди. Боиси корхона маҳсулотининг асосий буюртмачиси бўлган Россия Федерацияси томонидан экспорт буюртмаси вақтинча тўхтаган эди.

👩‍👧‍👧Май ойидан бошлаб эса 1300 нафар ишчи яна иш ўрнига қайтди. Бугунга қадар Россия давлатига тайёр маҳсулотларнинг бир партияси жўнатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Аллею литераторов, созданную в Национальном парке Узбекистана имени Алишера Навои.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника Алишеру Навои, ознакомился с проделанной работой и созданными в аллее условиями.
На встрече с писателями и поэтами, творческой интеллигенцией говорилось о внимании, которое уделяется развитию национальной литературы в последние годы, об очередных важных задачах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Adiblarxiyoboni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан танишди.
Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳри тарихини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Музей города Ташкента рядом с Аллеей литераторов.
К настоящему времени здесь собрано около тысячи экспонатов. Пополнение музейного фонда продолжается.
Отмечена необходимость основать научно-исследовательский институт для глубокого изучения истории города, создать условия для археологов, публиковать результаты исследований. Дано указание организовать махаллинские и школьные экскурсии в музей, а также аналогичные музеи и в других городах.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Тошкентнинг Яшнобод туманида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказини бориб кўрди.
Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.
Педиатрияда инновацион изланишлар олиб бориш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажаларни ташкил этиш, тиббиёт мутахассислари тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил новый Национальный детский медицинский центр, построенный в Яшнабадском районе Ташкента.
Здесь имеется возможность выполнять более 1,5 тысячи уникальных хирургических операций в год.
Даны указания по проведению инновационных исследований в области педиатрии, организации сложных хирургических операций и высокотехнологичных процедур с привлечением иностранных специалистов, подготовке медицинских кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyotmarkazi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter