Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Жозеп Боррель Ўзбекистон етакчисининг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасидаги глобал ташаббуси муҳим аҳамиятга эга ва ўз вақтида илгари сурилаётганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял вице-президента Европейской комиссии, Верховного представителя ЕС по иностранным делам и политике безопасности Жозепа Борреля.
Обсуждены актуальные вопросы узбекско-европейского многопланового сотрудничества. Состоялся обмен мнениями по международной повестке.
Жозеп Боррель подчеркнул значимость и своевременность глобальной инициативы лидера Узбекистана о развитии взаимосвязанности Центральной и Южной Азии.

#Mirziyoyev #qabul #YevropaIttifoqi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро конференция доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экан таъкидланди.


На полях международной конференции Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Индии Субраманьяма Джайшанкара.
Высоко оценены усилия Узбекистана по продвижению взаимосвязанности Центральной и Южной Азии, а также региональных проектов, направленных на достижение мира в Афганистане и экономическое восстановление этой страны.
Подчеркнута важность реализации проектов в приоритетных направлениях с активным вовлечением регионов двух стран.

#Mirziyoyev #qabul #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик дастурларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял заместителя Премьер-министра – министра иностранных дел Казахстана Мухтара Тлеуберды.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Особое внимание уделено подготовке предстоящих мероприятий на высшем уровне, а также продвижению проектов экономической кооперации и программ взаимовыгодного.

#Mirziyoyev #qabul #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар туфайли кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Афғонистонда қарор топаётган мураккаб вазият юзасидан фикр алмашилди.


В рамках программы Ташкентской международной конференции Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя председателя Кабинета Министров, министра иностранных дел Туркменистана Рашида Мередова.
Особо отмечено, что благодаря регулярным контактам на высшем уровне многогранные узбекско-туркменские отношения добрососедства и стратегического партнерства продолжают поступательно укрепляться.
Состоялся обмен мнениями по складывающейся непростой ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди.
Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги устувор лойиҳаларни ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар – Афғонистондаги вазият ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ва ШҲТ саммитларига тайёргарлик кўриб чиқилди.


Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Таджикистана Сироджиддина Мухриддина.
Обсуждены вопросы продвижения приоритетных проектов в разных отраслях экономики и программ культурно-гуманитарного обмена на основе принятой «дорожной карты».
Рассмотрена актуальная региональная повестка - ситуация на афганском направлении, подготовка к саммитам лидеров стран Центральной Азии и Шанхайской организации сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил март ойида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Президент Шавкат Мирзиёев принял заместителя председателя Кабинета Министров – министра экономики и финансов Кыргызской Республики Акылбека Жапарова.
Состоялся обмен мнениями по вопросам двусторонней повестки и регионального взаимодействия.
Были обсуждены вопросы практической реализации договоренностей и соглашений, принятых в ходе узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне в марте этого года.

#Mirziyoyev #qabul #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди.


В рамках Ташкентской международной конференции Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Турции Мевлюта Чавушоглу.
На встрече рассмотрены актуальные вопросы узбекско-турецких многоплановых отношений. Особое внимание уделено вопросам подготовки и проведения второго заседания Совета стратегического сотрудничества высшего уровня.
Состоялся предметный обмен мнениями по региональной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қувайт Давлатининг ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳни қабул қилди.
Учрашувда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида қўшма тадбирлар дастурини тайёрлашга келишиб олинди.


Президент Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел, государственного министра по делам Кабинета Министров Государства Кувейт шейха Ахмада Насера аль-Мухаммада ас-Сабаха.
Обсуждены перспективы расширения практического взаимодействия.
Достигнута договоренность о проведении очередного заседания двусторонней Межправительственной комиссии и подготовке совместной программы мероприятий в рамках 30-летия установления дипломатических отношений.

#Mirziyoyev #qabul #Quvayt #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугуннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев халқаро конференция доирасида 14 та делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Только за сегодня в рамках участия в международной конференции Президент Шавкат Мирзиёев провел двусторонние встречи с главами 14 делегаций.

#konferensiya #mintaqaviybogliqlik #MarkaziyOsiyo #JanubiyOsiyo

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ

Коронавирус
(COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1️⃣ Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2️⃣ Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3️⃣ Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4️⃣ Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5️⃣ Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6️⃣ Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7️⃣ Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8️⃣ Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9️⃣ Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

🔟 Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official