Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚛Кундалик ҳаётда биз ҳар куни логистикага алоқадор вазиятларга дуч келамиз.

📦Логистика
энг содда кўринишда - А нуқтадан В нуқтага ҳаракатланишни билдиради.

❗️Логистика бошқарувини акс эттирувчи 7 асосий концепция ҳақида нималар биласиз?

📌Логистика концепциясини Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ходими Абдусаттор Абдумўминов изоҳлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Хорижий ОАВларнинг Янги Ўзбекистонга оид эълон қилган материалларининг ҳафталик дайжести.

Манба

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция фаолияти ҳақида маълумот бериш мақсадида унинг расмий сайти ишга туширилди — https://csaconf2021.mfa.uz/site/index?language=uz

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
😷Пандемия туфайли қатор мамлакатларда чекловлар кучайтирилмоқда

Дунё бўйича коронавирус хавфининг ошиши айрим чекловлар ўрнатилишига сабаб бўляпти.

🕌Хусусан, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшни Қозоғистонда Қурбон ҳайити намозлари онлайн ўтказилиши белгиланди. Маълум қилинишича, масжидлар ёпилади, бироқ байрам Qurban-2021 сайтида онлайн нишонланади.

🌙 Шунингдек, Москвада ҳам ҳайит байрамларини онлайн тартибда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

🦠 Айтиш керакки, ЖССТ дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари қаторасига тўрт ҳафтадан бери кўпайиб бораётганини қайд этди. Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудларида коронавирусга қарши чоралар кучайтирилган бўлса, БАА бир неча давлатлар билан авиаалоқани тўхтатди, Арманистонда эса 11 июлгача жорий қилинган карантин 20 декабрга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Янги давр солиқ органлари: пандемиядан кейин солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш

🎤
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Экономическое обозрение» журналига берган интервьюсидан иқтибослар:

✔️Имтиёзли солиққа тортиш ва пенсия стажини ҳисоблаш ҳуқуқи жисмоний шахслар учун рағбат бўлди. Натижада Ўзбекистон бўйлаб 702 минг фуқаро ўзини ўзи иш билан таъминлаган ҳолда рўйхатга олинди;

✔️2021 йилнинг муҳим янгиликларидан бири электрон тижоратни ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритиш режалаштирилган;

✔️Барча рақамлаштириш воситалари жорий этилгандан сўнг, нафақат солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг "схемалари", шу жумладан, қўшилган қиймат солиғи, балки солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлайдиган солиқ тўловчилар ҳам солиқ органларига маълум бўла бошлади. Бу давлат бюджетининг 1,4 трлн. сўм миқдорида зарар кўрганлигини аниқлаш имконини берди;

✔️“Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулоти шубҳали корхоналарни аниқлаб, уларда юқори даражадаги солиқ хавфини аниқлаб беради. Дастур солиқ хавфи даражасини бир неча мезонлар асосида аниқлайди. Ҳозиргача камерал солиқ текшируви натижасида 2633 тадбиркорлик субъектининг ҚҚС тўловчи сифатида берилган гувоҳномаси тўхтатилиб, бюджетга зарар етказган 570 та объектга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди;

✔️Бугунги кунда солиқ тўловчилар учун 45 турдаги интерактив ва электрон хизматлар мавжуд. Солиқ ҳисоботи шакллари ва уларнинг иловалари, қисқартирилди (15 дан 11 гача);

✔️2021 йилнинг 1 январидан тамаки ва алкогол маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. Энг сўнгги ютуқлардан бири 1 апрелдан республикадаги 3 та йирик пиво заводида (бозорнинг 76,9%) маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
〰️〰️〰️〰️

Интервьюни тўлиқ ўқиш:
👇👇👇
🇺🇿ўзб: review.uz/oz/049
🇷🇺рус: review.uz/049
🇬🇧инг: review.uz/en/049

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тошкентда Ўзбекистон—Покистон тўқимачилик форуми бўлиб ўтади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

▶️ Конференция доирасида Покистон Ислом Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тўқимачилик саноати вакиллари ва бизнес гуруҳлар иштирокида Тўқимачилик саноати форуми ташкил этилмоқда.

Форум бугун, 14 июль куни соат 11.00 "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасининг конференциялар залида очилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍇Олтиариқда узумчиликни ривожлантириш бўйича 4 кунлик амалий-назарий семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

"Олтиариқ тумани узумлари нафақат юртимизда, балки бутун дунёга машҳур. Бу ерда деярли ҳар бир оила узум етиштириш билан шуғулланади.

Бу ерда узум етиштиришнинг ўзига хос мактаби ривожланмоқда, узумнинг ўнлаб навлари яратилган. Узумчилик бўйича Олтиариқ тумани тажрибаси Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам узумчиликни ривожлантириш учун намуна бўла олишига ишонамиз»- деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев.

👉🏻БАТАФСИЛ

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

⛔️Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

⛔️Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;

⛔️Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Агентликда Ҳиндистон "Asian News International" Ахборот агентлиги мухбири билан учрашув бўлиб ўтди

15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Халқаро форум меҳмон иштирокчиларидан бири – ҳиндистонлик "Asian News International» Ахборот агентлиги бош мухбири Ашокраж Ядав бугун Агентликда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов билан учрашди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САМАРҚАНД

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
15 июль куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter