Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.
— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.
Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.
Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?
Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
Олдини олиш учун…
Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Қандай кийиниш керак?
Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
5 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Умумтаълим мактабларга 1-синфга қабул бўйича саволлар ва мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул ходимлар
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг лойиҳалари тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани
● Мавзу: Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти
〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
https://t.iss.one/aoka_uz

Forwarded from 67 studio
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш жадвали.
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67

📎 Очиқ маълумот сифатида жойлаштирилиш керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати
Манба: «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
—
Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы двусторонней повестки узбекско-таджикских отношений, а также обменялись мнениями по аспектам регионального взаимодействия.
Особое внимание уделено развитию ситуации
в нашем регионе в связи с ухудшением обстановки и усилением напряженности на афганском направлении. Подчеркнута важность продолжения тесной межведомственной координации.
#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

📝 Махсус сўровнома
✅ Бу – Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим!
Аҳоли ва тадбиркорларга ЯИДХП орқали электрон ҳукумат хизматларининг кўрсатилиш сифатини ошириш, шунингдек, улардан фойдаланишда янада қулайликларни таъминлаш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан махсус сўровнома ўтказилмоқда.
💁🏻♂️ Ҳурматли ватандошлар, ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз савол ва таклифларингиз билдириш орқали давлат хизматларини кўрсатишда янада шаффофликнинг таъминланишига сиз ҳам ҳиссангизни қўшинг!
♻️ Сўровнома саволларига жавоб бериш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇
👉 link.egov.uz/surveyuz
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✅ Бу – Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим!
Аҳоли ва тадбиркорларга ЯИДХП орқали электрон ҳукумат хизматларининг кўрсатилиш сифатини ошириш, шунингдек, улардан фойдаланишда янада қулайликларни таъминлаш мақсадида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан махсус сўровнома ўтказилмоқда.
💁🏻♂️ Ҳурматли ватандошлар, ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз савол ва таклифларингиз билдириш орқали давлат хизматларини кўрсатишда янада шаффофликнинг таъминланишига сиз ҳам ҳиссангизни қўшинг!
♻️ Сўровнома саволларига жавоб бериш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇
👉 link.egov.uz/surveyuz
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.
—
Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.
#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati