Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Туманларда чарм ишлаб чиқариш бўйича саноат зоналари ташкил қилинади

💰 Бугунги видеоселектор йиғилишида «Чармсаноат» уюшмасига жорий йилда 221 миллион долларлик 248 та лойиҳа якунига етказилиши бўйича топшириқ берилди.

📉 Тармоқдаги мавжуд қувватлар аёллар пойабзалига талабни — 36 фоиз, болалар пойабзалига — 70 фоиз, сунъий чармга — 13 фоиз, чарм-атторлик маҳсулотларига — 75 фоизга таъминлайди, холос.

📍Президентимиз мутасаддиларга бир ойда Андижон, Шаҳрихон, Жиззах, Наманган, Марғилон, Қўқон, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарлари, Ургут ва Самарқанд туманларида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат зоналарини ташкил қилиш юзасидан топшириқ берди.

Ушбу ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 50 миллион доллар кредит линияси ажратилади.

🔌 Худди шу каби, йил якунига қадар электротехника ишлаб чиқариш ҳажмини 15 триллион сўмга етказиш, бунинг учун умумий қиймати 140 миллион долларлик 45 та лойиҳани ишга тушириш бўйича вазифалар қўйилди.

💊 Шунингдек, Фармацевтика агентлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда умумий қиймати 146 миллион долларлик 36 та лойиҳани ишга тушириши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Тошкент вилоятида — 7 та, Наманганда — 6 та, Андижон ва Самарқандда — 4 тадан, Тошкент шаҳри ва Сирдарёда — 3 тадан, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғонада — 2 тадан, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарёда — 1 тадан лойиҳа ишга туширилиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
25 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

Мавзу: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳамда тизимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Шерхон Суяров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Aйни дақиқаларда ўтаётган Сенатнинг 16-ялпи мажлисида Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасига раис ўринбосари тайинланди.

Ушбу лавозимга сенатор Фарҳод Боқиев номзоди маъқулланди.

Боқиев Фарҳод Эсанович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган эди.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Навоий_вилояти

🔰27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.

♻️Миллий матбуотимиз, хусусан ўзбек журналистикаси олдида қўйилган барча талабларни бажаришга собитқадамлик билан ёндошиб, Республикамиз, жумладан Навоий вилоятининг ижтимоий – сиёсий, маданий ва маънавий ҳаётини холис ва кенг ёритишга бор куч – ғайратини аямай келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолияти эътироф этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сенатнинг 16-ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Aнгрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор маъқулланди.

https://t.iss.one/hudud_inform