⚡️Сурхондарёда 2021 йил якунигача электр станция ишга туширилади
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
🔰2021 йил якунига қадар мамлакатимизда умумий қуввати 1 800 мегаватт бўлган 10 та электр станция (иссиқлик ва қуёш электр станциялари) ишга туширилади.
🔰Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент, Бухоро, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида электр станциялари қурилмоқда.
☝️Улар ишга тушгач, Ўзбекистон энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг мегаваттга яқинлашади ва 2016 йилга нисбатан 52 фоизга ошади.
2025 йилгача эса бу кўрсаткич 25 600 мегаваттгача, 2030 йилга қадар 29 200 мегаваттгача оширилиши режалаштирилган. Яъни, 10 йил давомида умумий қувватни қарийб икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

⚡️53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтган
Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот орқали маълум қилди:
«Ўзбекистон Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда.
Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз.
2021 йилнинг 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтди.
Зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилди.
Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади.
Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади.
Ўзбекистон ҳукумати биродар афғон халқини ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, жумладан, мамлакатда мустаҳкам ва кенг қамровли тинчлик ўрнатилишига хизмат қиладиган йирик энергетика ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўмак беришда давом этади».

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти
Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди:
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Хусусан, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.
Шунингдек, «Ангрен» ва «Термиз» умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.
👉 Батафсил
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Туманларда чарм ишлаб чиқариш бўйича саноат зоналари ташкил қилинади
💰 Бугунги видеоселектор йиғилишида «Чармсаноат» уюшмасига жорий йилда 221 миллион долларлик 248 та лойиҳа якунига етказилиши бўйича топшириқ берилди.
📉 Тармоқдаги мавжуд қувватлар аёллар пойабзалига талабни — 36 фоиз, болалар пойабзалига — 70 фоиз, сунъий чармга — 13 фоиз, чарм-атторлик маҳсулотларига — 75 фоизга таъминлайди, холос.
📍Президентимиз мутасаддиларга бир ойда Андижон, Шаҳрихон, Жиззах, Наманган, Марғилон, Қўқон, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарлари, Ургут ва Самарқанд туманларида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат зоналарини ташкил қилиш юзасидан топшириқ берди.
Ушбу ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 50 миллион доллар кредит линияси ажратилади.
🔌 Худди шу каби, йил якунига қадар электротехника ишлаб чиқариш ҳажмини 15 триллион сўмга етказиш, бунинг учун умумий қиймати 140 миллион долларлик 45 та лойиҳани ишга тушириш бўйича вазифалар қўйилди.
💊 Шунингдек, Фармацевтика агентлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда умумий қиймати 146 миллион долларлик 36 та лойиҳани ишга тушириши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Тошкент вилоятида — 7 та, Наманганда — 6 та, Андижон ва Самарқандда — 4 тадан, Тошкент шаҳри ва Сирдарёда — 3 тадан, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғонада — 2 тадан, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарёда — 1 тадан лойиҳа ишга туширилиши керак.
https://t.iss.one/hudud_inform

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.
#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter