Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ижтимоий тармоқларда виртуал аудитория билан самарали мулоқот қилиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Ушбу семинар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Zoom» платформасида туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг матбуот котиблари учун ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — фуқароларга ижтимоий тармоқлар орқали сифатли ва тезкор ахборот етказиш, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тушунтиришлар бериш, бу соҳада орттирилган миллий тажрибани оммалаштириш каби масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари кўникмаларини орттиришдан иборат.

Агентлик директорининг ўринбосари Ғайрат Бозоров семинарни очиб берар экан, давлат органлари ва ижро ҳокимияти органлари раҳбарларидан замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, ОАВ ва блогерлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган тарзда аҳоли билан мулоқотни фаоллаштириш замон талаби эканини таъкилдади.

Бунда мулоқотни нафақат брифинг, матбуот анжумани ёки сайёр қабуллар, балки онлайн платформалар ёрдамида амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди. Хусусан, ортиқча харажатсиз ва барча фойдаланувчиларга қулай шаклда «Facebook» тармоғида жонли эфир уюштириш орқали мурожаатларни ҳал этиш, жамоатчилик эътиборини тортган ва шов-шувга сабаб бўлган воқеа юзасидан изоҳ бериш, фуқароларнинг саволларига тўғридан-тўғри жавоб қайтариш, давлат идораси имижини яхшилашга йўналтирилган акциялар уюштириш имкониятлари таҳлил қилинди.

Семинар иштирокчилари Юнусобод ва Сергели туман ҳокимликларининг виртуал аудитория билан мулоқот қилишга доир тажрибаси билан таништирилди.

Тадбирда қатнашган 36 та ҳокимликнинг ижтимоий тармоқларда аудитория билан мулоқот кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилиши, бу йўналишдаги фаолиятга доимий эътибор қаратилиши бўйича келишиб олинди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Ибрахима Раиси с избранием на пост Президента Исламской Республики Иран.

Глава нашего государства выразил уверенность в дальнейшем развитии многопланового сотрудничества между странами в интересах дружественных народов Узбекистана и Ирана.

Facebook|Instagram|Twitter
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

🖥 2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Бунда абитуриентлар:

🔸 телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.

❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

📌 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.

Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

huquqiy axborot

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar
🔰 I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
21 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Мактабгача таълим тизимида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Мактабгача таълим вазири ўринбосари, ЮНИСЕФ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун ижроси, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: ИИВ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Давлат экология қўмитаси томонидан соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси
Вақти: 15:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Умаржон Абдуллаев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Ижтимоий тармоқларда тарқалган юридик техникум битирувчиларини олий таълимга қабул қилиш билан боғлиқ масалалар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари, Тошкент давлат юридик университети ректори

〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимидаги асосий муаммоларни нималарда кўради?

Вазира Назарова, ЮНИСЕФнинг эрта ривожланиш ва таълим бўйича маслаҳатчиси:

«Биз вазирлик ташкил этилгандан буён ўзаро яқин ҳамкорлик асосида ишлаб келяпмиз. Биргаликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди, «Илк қадам» лойиҳаси ҳам ана шулар жумласидан.

Тизимдаги асосий муаммо — кадрлар масаласи билан боғлиқ. Чунки 25 йил давомида бу соҳага етарлича эътибор берилмаган, айнан шу соҳа бўйича мутахассислар тайёрланмаган.

Бу муаммони бир неча йилда тўлиқ ҳал этиш мумкин эмас. Вазирлик бу борада тарбиячиларнинг олий маълумотга эга бўлиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширяпти.

ЮНИСЕФ ҳам ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Тегишли мутахассислар ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқамиз. Бу — мазкур муаммони ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади».

—————
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

Расмий хабарлар | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▫️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Америка овози», «Рейтер» ва «Спутник» ахборот агентликларининг журналистлари саволларига жавоб берди.

〰️〰️〰️
▫️Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов ответил на вопросы журналистов информационных агенств «Голос Америки», «Рейтер» и «Спутник».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади

“Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5151-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди

🗓 Қарорга кўра, 1968–1997 йилларда Ўзбекистонда ўтказиб келинган “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент халқаро кинофестивали” “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланиб, 2021 йилдан ҳар йили сентябрь–октябрь ойларида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

☑️ Шунга кўра, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилда 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида ўтказилади.

💰 Ғояси ва мазмуни Кинофестиваль шиорига мос, жаҳон кинематографияси ривожида салмоқли ўринга эга фильмларнинг ижодкорлари диплом, рамзий ҳайкалча ва ҳар бири 20 минг АҚШ долларидан иборат бешта пул мукофоти билан тақдирланади.

🔰 Шунингдек, Осиё қитъаси ва қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивали ғолиблари диплом ва қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

👉 1-ўрин учун – 15 минг АҚШ доллари;
👉 2-ўрин учун – 10 минг АҚШ доллари;
👉 3-ўрин учун – 7 минг АҚШ доллари.

🏢 Қарор билан Алишер Навоий номидаги кино саройи Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази бошқарувига берилиб, унинг негизида “Киночилар уйи” ташкил қилинади.
⚡️Энди ниқобсиз шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

🎤 Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

🚊✈️ Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.
Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни алоҳида қайд этди ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального секретаря Межпарламентского союза Мартина Чунгонга.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения партнерства нашей страны с этой авторитетной международной организацией.
Генеральный секретарь Мартин
Чунгонг особо отметил заметный прогресс в развитии парламентаризма в нашей стране, высоко оценил и поддержал глобальные инициативы Узбекистана в этой сфере.

#Mirziyoyev #qabul #ParlamentlararoIttifoq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
23 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ҳудудларда фаолият юритаётган матбуот котиблари учун пресс-тур ташкиллаштирди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz