Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддиларининг Бухоро вилоятига сафари бошланди.

Агентлик директори Асаджон Ходжаев Бухорода маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Унда матбуот котибларининг касбий малакасини ошириш, ташкилотларнинг веб-сайтларини такомиллаштириш, танқидларга ўз вақтида муносабат билдириш ва мавжуд муаммони ҳал этиш, ОАВ билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿 Ўзбекистон томонидан хорижий террорчи жангариларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги маълумот БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эълон қилинди.

🇺🇿 Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг юқори поғоналарида аёллар вакиллиги бўйича Парламентлараро иттифоққа аъзо 130 дан зиёд мамлакатдан ўзиб кетди.

🗞 «Янги Ўзбекистон» газетаси

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги умид" – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг навбатдаги лойиҳаси.

Лойиҳа қаҳрамонлари "Аёллар дафтари" уларга янги умид бағишлагани ҳақида ҳикоя қилади.

"Янги умид" - очередной проект Пресс-службы Президента Республики Узбекистан.
В нем героини расскажут о том, как «Женская тетрадь» вселила в них новую надежду.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-тарож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов маълум қилди:

«2 йилда прокурорларимиз томонидан 7500 дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган. Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».

〰️〰️〰️
Русланбек Давлетов, Адлия вазири:

❗️«Уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради».

Расмий хабарлар | Медиабанк
Иш ҳақини ололмаётган маҳкумлар масаласи ҳал этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу муассасадаги шарт-шароитлар деярли қониқарли даражада, лекин, меҳнат қонунчилигига зид баъзи ҳолатлар мавжуд. Жумладан, муассасада жазо муддатини ўтаётган 100 дан ортиқ маҳкумлар Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилиб келмоқда. Лекин, уларга жорий йилнинг март-май ойлари учун ханузгача иш ҳақлари берилмаган.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили Зухра Реймованинг аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошларини тўлаб берилишига эришилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Государства Катар во главе с заместителем Премьер-министра, министром иностранных дел шейхом Мухаммадом бин Абдурахманом Аль Тани.
Были рассмотрены вопросы дальнейшего развития узбекско-катарских многоплановых отношений.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики и региональной повестки.

#Mirziyoyev #qabul #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов вафот этди.

С.Остонов 1948 йил 13 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1971 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида қатор марказий газеталарда ва давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаган. 2002 йилдан буён «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

🔰 Наманган вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Жалолобод вилоятида. (1-кун)

📹Видеоматериал Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф дастуридан Душанбе шаҳрида маданий тадбирларда иштирок этиш, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашиш, саноат объектлари билан танишиш ҳам ўрин олган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с официальным визитом в Таджикистан.
В ходе переговоров на высшем уровне будут обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-таджикских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Программой визита предусмотрено также участие в совместных культурных мероприятиях в столице Таджикистана, проведение встреч с представителями общественности, посещение ряда промышленных объектов в Согдийской области.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter