Hudud Inform
8.27K subscribers
18.4K photos
4.07K videos
19 files
14.3K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий муносабат

Куни-кеча «Рост24» интернет-нашрининг «Ички ишлар ходимларининг «ички найранглари» ёхуд Миллий гвардия кўз ўнгида ўлиб кетишига оз қолган «мардикор-журналист» кечинмалари» номли мақола Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мақолада, журналист Анора Содиқова ва унинг ҳамкасбларига нисбатан Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ноқонуний ҳаракатлар қилингани, шунингдек журналист шу воқеалар ҳақида материал ёзса, 200 нафар аёл ишхона олдига жанжал кўтариб боришларини айтиб, босим ўтказилгани баён қилинган.

Таъкидлаш жоизки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим, 14-моддада эса журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-бобида «Миллий гвардия ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари» белгиланган бўлиб, ходим фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиши, Миллий гвардия обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик асосий одоб-ахлоқ талаблари экани кўрсатилган. Шунингдек, Низомнинг 46-бандида фуқаролар билан муомала маданияти қоидаларини бузган ходимларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

АОКА айни пайтда давом этаётган хизмат текшируви натижаларини диққат билан кузатиб боради. Ишонамизки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги амалдаги қонунчилик нормаларини четлаб ўтган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига муносиб ҳуқуқий баҳо беради ҳамда тегишли чоралар кўради.

Энг асосийси, бу каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги янгича очиқлик сиёсатига зиддир. Агентлик, ўз ўрнида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар касбий фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун АОКАда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📢Брифингда маълум қилинишича, 9-июнь – Халқаро архивлар куни ва 15 июнь “Архив иши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 11 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги “Янги Ўзбекистон-Янги ренессанс сари” шиори остида республика “Ёш архивчилар форуми”ни ўтказади.

Мазкур сана муносабати билан Агентлик томонидан ҳафталик эълон қилинган. Ҳафталик 7 июнь санасидан “Ўзбекистонда архивлар ташкил топиши тарихи”га оид материалларни ҳавола этишдан бошланади.

▫️8 июнь
, сешанба куни Бухоро шаҳридаги “Grand Bukhara Hotel” меҳмонхонаси конференц залида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов иштирокида “Республикадаги архив тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар“ мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

▫️9 июнь, чоршанба куни Бухоро шаҳрида "Ёш архивчилар форуми" ва “Электрон архивлар: Архив фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари ва инновация” мавзусида илмий-амалий Конференция ҳамда “Йилнинг энг фаол ёш архив ходими” республика кўрик танлови ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, шу кунининг ўзида Бухоро вилояти Когон тумани давлат архиви янги биносининг очилиш маросими ўтказилади.

▫️10 июнь пайшанба куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов жисмоний ва юридик шахслар сайёр қабулини ўтказади.

▫️11 июнь жума куни Навоий вилояти Навоий шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ва Конимех тумани давлат архивлари янги биноларининг очилиш ҳамда фойдаланишга топшириш маросимлари ўтказилади.

@hudud_inform / Медиабанк
Марказий банки 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔸Сергелидаги ёқимсиз ҳид муаммосининг ечими борми?

🔰Кейинги пайтда Сергели туманидаги “Ўзгариш” ва “Нўғайқўрғон” маҳаллалари аҳолисини атрофга тарқалаётган ёқимсиз ҳид муаммоси қийнаб келмоқда.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

♻️Аҳолининг сўзларига кўра, шу ҳудудда жойлашган “Тошкент шаҳар сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти тассарруфидаги йирик Салор маиший оқова сувларини тозалаш иншоотидан кечки пайт мунтазам ёқимсиз ҳид тарқалмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиши, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя Сената Парламента Республики Казахстан Маулена Ашимбаева.
В ходе беседы были рассмотрены вопросы дальнейшего развития и углубления многопланового сотрудничества между нашими странами.
Особо отмечена важность активного участия парламентов в формировании перспективной повестки дня двустороннего сотрудничества, а также усиления взаимодействия и координации по актуальным региональным и международным вопросам.

#Mirziyoyev #qabul #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Фермерларга қандай имтиёзлар бор?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Олдинги йил битирувчилари кириш тест имтиҳонларини топширади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📝 Кейинги йилларда битирувчиларга давлат томонидан олий таълим олиш бўйича катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.

🔰Мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган.

⚠️Лекин олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.

🌀Шу ўринда эслатиш лозим, битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса, якуний давлат имтиҳонлари ҳам шу тартибда ташкил этилади (мактабларда эмас).

Расмий хабарлар | Медиабанк
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб туришибди. Сафар доирасида бир қатор учрашувлар ташкил этилди.

Шунингдек, АОКА раҳбари ҳиндистонлик мутахассислар кўмагида фаолият кўрсатаётган IT-park фаолияти билан танишди.

Учрашувларда барча масалалар бўйича таклифлар билдирилди. Уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

👉Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️Матбуот котибларининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Қувонарлиси, ҳозирги кунда кўплаб матбуот котиблари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Матбуот котибларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
🔰 Ўзбекистон яна битта халқаро ҳужжатни ратификация қилди

“Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–693-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Эслатиб ўтамиз, мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат.

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform