Hudud Inform
8.38K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Шаҳрисабз шаҳрида мини футбол спорт тури бўйича, «Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Бу ҳақда Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️⚡️Қашқадарёда эшак гўшти савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар аниқланди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида эшак гўштидан таом (шашлик) тайёрланмоқда, эҳтиёт бўлинг” каби хабар тарқатилмоқда.

Ушбу ҳолат Қашқадарё вилоятида қайд этилган. Тезкор суриштирув ишлари давомида, Косон тумани Арабхона махалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.га тегишли бўлган хонадон ховлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида,
фуқаролар Н.Т, С.Н., Ш.Х., Т.А. ушбу хонадонда истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон (эшак)ларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

@hudud_inform
Келгуси йил Наврўз байрами Сурхондарёда бўлади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўлиб ўтган вилоят фаолларининг йиғилишида маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йил бахшичилик, дўмбира, дўппи каби миллий қадриятларимиз бўйича Наврўз сайли Сурхондарё вилоятида бўлишини таъкидлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев вилоятни комплекс ривожлантириш, “маҳаллабай” тизимда аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 16 триллион 900 миллиард сўм бўлган 1 минг 177 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Уларнинг натижасида 25 мингта янги иш ўрни ташкил этиш мўлжалланган.

В городе Термезе состоялось совещание с участием актива Сурхандарьинской области.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев обозначил приоритеты комплексного развития региона, улучшения жизни населения по системе "махаллабай".
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в Сурхандарьинской области будут реализованы 1 177 инвестиционных проектов на сумму 16 триллионов 900 миллиардов сумов. В результате планируется создать 25 тысяч новых рабочих мест.

#Mirziyoyev #yigilish #Surxondaryo #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Миннатдорман бобонгиздан, оилангиздан... Бахшичиликни шундай давом эттираётганингиз мен учун жуда катта куч ва қудрат". Президент қизириқлик бахши йигитнинг таклифини қўллаб-қувватлади

"Благодарен вашему деду, вашей семье... Видеть, как вы продолжаете традиции бахши, придает мне еще больше сил и энергии". Президент поддержал предложение молодого сказителя из Кызырыка

Facebook|Instagram|Twitter
🇺🇿🇰🇿 Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

2 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо бериб, долзарб муаммолар олдида юқори барқарорлик намойиш этилаётганини қайд этиб ўтди.

Абдулла Арипов Қозоғистон томонидан яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилганини қайд этиб, мамлакатлар ҳукуматлари ушбу марраларни забт этиш йўлида қатъий қарор қилганликларини таъкидлади.

Учрашув якунида Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни II даражали даражали «Дўстик» ордени билан тақдирлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Бу ерга илк оилалар кўчиб кела бошлади. Уларнинг айримлари хонадонларни давлат томонидан берилган имтиёзлар асосида олган.
Давлатимиз раҳбари шундай икки оила - Наргиза Раҳимова ҳамда Фарруҳ Эгамовнинг хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с многоквартирными домами в городе Термезе.
Дома начали заселять первые семьи. Некоторые из них приобрели квартиры на основе льгот, предоставленных государством.
Президент побывал в гостях у двух таких семей - Наргизы Рахимовой и Фарруха Эгамова. Состоялась теплая беседа за столом.

#Mirziyoyev #Surxondaryo #uyjoy #oila

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter