Hudud Inform
7.34K subscribers
18.9K photos
4.26K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной заслуженного деятеля искусств Республики Узбекистан Баходира Юлдашева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 17:00да "Ўзбекистон 24", "Маҳалла" ва "UZTV" телеканалларида Тошкент шаҳри секторлари раҳбарлари билан жонли мулоқот эфирга узатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтган ҳафтада бўлган ва яқин кунларда кутилаётган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръатда ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Касым-Жомарта Токаева с днем рождения, пожелав ему крепкого здоровья, благополучия и успехов.
Подчеркнуто, что регулярные и доверительные контакты на высшем уровне способствуют поддержанию высокой динамики узбекско-казахстанских отношений.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонней и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ Совет Иттифоқи даврида Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар тўғрисидаги архив ҳужжатлар қаердан олинади?

Ҳудудий (туман) мудофаа ишлари бўлимлари орқали Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги марказий архивидан архив маълумотномасини олиш мумкин.

Қандай ҳолларда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар оилавий шароитига кўра хизмат жойини ўзгартириши мумкин?

Ҳарбий тиббий комиссия хулосасига мувофиқ ҳарбий хизматчи оила аъзоларининг (эри, хотини, фарзандлари ва ҳарбий хизматчининг қарамоғидагилар) ушбу жойда яшаш имконияти бўлмаганда...

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда тўқимачилик ва мода саноатининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Шу йилнинг 27-29 май кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» павильонида UzTextileExpo халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ахборот хизматига кўра, жорий йил кўргазма Беларус Республикаси, Корея Республикаси, Россия, Тожикистон, Туркия, Афғонистон ва Ўзбекистон каби асосий мамлакатлардан 100 га яқин компания ва брендларни жамлаган.

UzTextileExpo 2021 кўргазмаси Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг кенг кўламли тадбири – Global Textile Days Tashkent 2021 доирасида бўлиб ўтади.

Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати: О.Сатторийнинг суд ишига ҳокимликнинг алоқаси йўқ

Депутат Расул Кушербаев “Сўз блогерларга” кўрсатувида блогер Отабек Сатторий ва унинг суд жараёни ҳақида сўз юритаркан, “Сурхондарё вилояти ҳокимига шу масалада алангали салом, деб қўймоқчи эдим. Отабек Сатторийнинг қандай жигарлари, фарзандлари бўлса, у кишининг ҳам худди шундай яқинлари бор. Бу дунё қайтар дунё эканлигини унутмаслик керак. Буни нима учун айтаётганимни у киши жуда яхши билиб турибдилар, менимча. Қолганларга ҳам инсоф берсин”, дея таъкидлайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Р. Кушербаевнинг вилоят ҳокимига нисбатан билдирган фикрлари юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, депутат ОАВдаги ўз чиқишида Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан “У кишининг ҳам худди шундай яқинлари бор, қайтар дунё бу” дея мавҳум айблов қўйиб, томошабинларда гўёки, блогер О.Сатторийнинг суд ишига вилоят ҳокими алоқадордек фикр уйғотди.

"Депутат томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимига нисбатан қўйилаётган бу асоссиз айблов депутатлик одоби қоидаларига мутлақо тўғри келмайди", дейилади ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлиги томонидан блогер Отабек Сатторийга қарши ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган, вилоят ҳокимлигининг ушбу ишга алоқаси йўқлиги боис, суд жараёнида ҳокимлик ҳатто гувоҳ сифатида ҳам чақирилмаган.

Қолаверса, одил судлов фақат суд органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига қонун билан белгилаб берилган ваколатлардан фойдаланган ҳолда иш юритади, суд органларининг ишларига аралашиш ҳокимлик ваколатига кирмайди.

Ҳокимлик хабарида депутатлик одоби қоидаларига кўра, депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги белгилаб қўйилгани эслатиб ўтилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

🔰 Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Қатар давлати инвесторларини қабул қилди

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Қатар давлатининг “AL MANSOOR GROUP” компанияси вакилларини қабул қилди.

Компания раиси шайх Мансур Ал Жабр Ал Тани вилоятнинг Тупроққалъа туманида “Овчилик учун ёввойи қуш турларини етиштириш, уларни табиатга юбориш ва ов қилишга мўлжалланган табиат қўриқхонаси ташкил қилиш” лойиҳасини амалга ошириш таклифи билдирди.

Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://youtu.be/YCbpBvziyEM


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

#Mirziyoyev #taqdimot #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter