Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
‼️ Ҳурматли тадбиркорлар!

🔹 «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси сизни «Янги Ўзбекистон - янги тўқимачилик» - GSP+ тизимининг Европа Иттифоқига тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ва қўшимча имкониятлар яратишдаги ролига бағишланган Тўқимачилик форумида иштирок этишга таклиф қилади.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари экспертлари маркетинг ва экспорт масалалари юзасидан билимлари билан ўртоқлашадилар, истеъмолчилар танлови ва маҳсулотга бўлган талаблар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришади.

Бонус сифатида бизнес эгалари ва маркетологлар учун «Европа Иттифоқи бозорини забт этиш» мавзусида тренинг тақдим этилади.

⭕️ Рақобатчилар кутишмайди! Ўзгаришлар ва тезкор ҳаракатлар вақти келди!
🇺🇿🇪🇺 Европа Иттифоқи бозорини забт этишда бирга қадам ташлаймиз!

🏢 Учрашув жойи: Хилтон меҳмонхонаси
🕑 Сана: 2021 йил 7 май | Вақт: 14.00

Маълумот учун телефон: 71-202-22-44

🌐 uzts.uz | Instagram | Facebook | ☎️ 71-202-22-44
📌 Мурожаат юбориш: 👉
@UztsUzBot
Тошкентда «Бессмертний полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акциясини ўтказишга рухсат берилгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Аниқлик киритилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Муҳтор Муҳитдинов пойтахтда «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш бўйича қилинган мурожаатни ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ва ЙҲХБга йўналтирган. Бироқ интернетдаги хабарда ёзилганидек, мазкур мурожаатга «Принять к исполнению в установленном порядке» тарзида эмас, балки «Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилсин», яъни «Рассмотреть в установленном порядке» дея имзо чекилган.

Таъкидланишича, мутасадди раҳбарнинг топшириғини нотўғри таржима қилиш оқибатида англашилмовчилик юзага келган. Натижада кенг жамоатчиликка «мутасаддилар мазкур акцияни ўтказиш учун рухсат беришган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қарши чиқмоқда» деган мазмунда асоссиз хабар тарқатилмоқда.

"Ўлмас полк акцияси ташкилотчилари мурожаат қилган ҳеч бир мутасадди ташкилот томонидан бугунги пандемия шароитида мазкур оммавий тадбирни ўтказишга рухсат берилмаган", — дейилади баёнотда.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бу йил мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ихчам шаклларда ўтказиш чоралари белгиланган. Бундай чекловлар юзлаб одамлар иштирок этиши кўзда тутилган ‘Ўлмас полк’ оммавий тадбирига ҳам дахлдор эканини унутмаслик лозим.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Бугун, 7 май куни соат 17:00 да АОКА анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтади.

📢 Тадбирда кеча-кундузда республикадаги айрим вилоятларда кучли ёмғир оқибатида юз берган сел тошқини ва кўрилаётган тезкор чоралар тўғрисида маълумот берилади.

📹 Брифинг тўғридан-тўғри АОКАнинг ижтимоий тармоқлардаги "Facebook" саҳифаси ва "YouTube" канали орқали ёритилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини фаол тайёрлашга келишиб олинди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
В начале беседы главы двух государств обменялись сердечными поздравлениями в связи
с 76-годовщиной Победы над фашизмом.
Обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и союзничества.
Рассмотрен график предстоящих мероприятий. Достигнута договоренность о продолжении активной подготовки повестки запланированных встреч на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье советника Президента, известного ученого и педагога Рустама Касымова.
Были прочитаны суры из Корана и молитвы за покойного.
- Я глубоко опечален. Мы делали все, что в наших силах. Но такова воля Всевышнего. Мы потеряли преданного Родине, самоотверженного, образованного человека, одного из передовых представителей нашей нации, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #taziya #RustamQosimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат ва жамоат арбоби Рустам Қосимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной государственного и общественного деятеля Рустама Касымова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий ахборот манбалари такомиллаштирилмоқда

Бугун, 7 май куни Қонунчилик палатасининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси АОКА кўмагида верификация қилинди, яъни унга ишончлилик мақоми берилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи
с Днем Победы и приближающимся священным праздником Рамазан-хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, состоялся обмен мнениями по ситуации в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✍️ Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

〰️〰️〰️
✍️ Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Ўзбекистон жаҳон медиа маконида (ҳафталик дайжест)

Сўнгги ҳафтада дунё ахборот ресурсларида Ўзбекистон билан боғлиқ кўплаб мақолалар эълон қилинди. Материлларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим воқеа-ҳодисалар тафсилоти, иқтисодий таҳлиллар ҳамда бошқа мавзулар ўрин олган.

〰️〰️〰️
🇩🇪 «Topmostpopular» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон жаҳон туризм босқичига қайтишни режалаштирмоқда» (Uzbekistan planning a comeback on the world tourism stage) номли мақолада март ойининг ўрталаридан бошлаб мамлакатга кириш чекловларининг юмшатилиши Ўзбекистоннинг Ипак йўли йўналишидаги муҳим манзил мақомини қайтаришга ёрдам бериши таъкидланган.

〰️〰️〰️
🇰🇷 «The Korea Times» ахборот агентлиги

«Ўзбекистонда парламентаризмнинг ривожланиши: Мирзиёев президентлигининг биринчи босқичи якунлари» (Development of parliamentarism in Uzbekistan: results of first term of office of President Mirziyoyev) сарлавҳали материалда давлатимиз раҳбарининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширган ислоҳотларига юқори баҳо берилган.

Таъкидланишича, ушбу ислоҳотларга қараб, қабул қилинган мазкур Cтратегиянинг муваффақиятига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Эришилган натижаларга парламент фаолиятидаги смарадорликка қараб ҳам баҳо бериш мумкин.

〰️〰️〰️
🇮🇹 Италиянинг «Economy» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон итальян компанияларига ишонч билдирмоқда» (L’Uzbekistan scommette sulle imprese italiane) сарлавҳаси остида Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров билан интервью эълон қилинди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд экани, бир қанча итальян компаниялари Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётгани ҳамда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо айланмаси мунтазам ўсиб бораётгани қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇪🇬 Мисрнинг «Sada ElBalad English» ахборот агентлиги

«Ўзбекистон ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги учун қайғуради» (Uzbekistan Cares about the Welfare of Every Citizen) номли материалда Ўзбекистонда барча соҳада амалга оширилган ислоҳотларга баҳо берилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши маҳалла тизими фаолиятида туб ва тарихий воқеликка айланган.

〰️〰️〰️
🇭🇷 Хорватиянинг «Post Online Media» веб-нашри

«Ўзбекистон пиёда юрган фуқароларни рағбатлантиришга қарор қилди» (Uzbekistan decides to reward citizens for taking walks) номли мақолада юртимизда бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёшдан катта инсонлар рағбатлантирилиши олқишланган.

Материалда Ҳукумат томонидан одамлар эркин рўйхатдан ўтиши ҳамда электрон ҳамёнларга кунига 0,3 доллар ўтказишлари учун махсус онлайн платформа яратилгани алоҳида қайд этилган.

〰️〰️〰️
🇧🇪 Белгиянинг «The Brussels Times» нашри

«Ўзбекистон мустақил ва эркин оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш учун ислоҳотларни мустаҳкамлайди» (Uzbekistan strengthens reforms for access to independent and free media) сарлавҳали мақолада мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга эришиш йўлида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида сўз боради.

Хусусан, Ўзбекистонда ОАВ фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини, шунингдек, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, журналистлар фаолияти ва касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив асосларини тиклаш бўйича қонунчилик базаси тизимлаштирилаётгани алоҳида эътироф этилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official