Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Тадбиркорлар қуритилган қовун маҳсулотини экспорт қилиши мумкин.

Бу ҳақда "Ўздавкарантин" инспекцияси ахборот хизмати хабар қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти ва ХХР Раиси телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари бўлажак муҳим саналар муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар. Дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президент Узбекистана и Председатель КНР провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями и наилучшими пожеланиями в связи с предстоящими важными юбилейными датами. Пожелали двум дружественными народам мира, благополучия и процветания.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и международной повестки. Лидеры рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди.
Давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Ашхабад.
Главы государств проведут двустороннюю встречу, на которой будут обсуждены вопросы дальнейшего укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства, развития сотрудничества в различных сферах.
С участием лидеров состоятся поминальные мероприятия в комплексе “Туркменбаши Рухы” в Ашхабаде.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий суд раиси Козимжон Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Олий суд ахборот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзоларига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш борасидаги конституциявий ҳуқуқни таъминлаш мақсадида Олий судда маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, ҳудудларда маъмурий судлар ташкил этилгани ҳақида маълумот берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.
Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Айни пайтда ташриф дастуридан ўрин олган тадбирлар бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Туркменистан.
В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства встретил заместитель Председателя Кабинета Министров – министр иностранных дел Туркменистана Рашид Мередов.
В настоящее время начались мероприятия, предусмотренные программой визита.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.
Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

В городе Ашхабаде состоялась встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.
В начале беседы глава нашего государства от имени народа Узбекистана и от себя лично еще раз выразил лидеру Туркменистана глубокие соболезнования в связи с уходом
из жизни его отца Мяликгулы Бердымухамедова.
В ходе переговоров Президенты обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди авиачипталарни 20% гача арзон олиш мумкин

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди.
Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.
Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

Президенты Узбекистана и Туркменистана посетили комплекс “Туркменбаши Рухы”.
В честь усопших были прочитаны суры из Корана.
Затем главы лидеры приняли участие в ифтаре в память об отце главы Туркменистана - Мяликгули Бердымухамедове.
На этом рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева завершился. В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства проводил Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #iftor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter