Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
«Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари кичик тадбиркорлар билан кунига 3 марта, керак бўлса, кечаси ҳам учрашади, муаммоларини ҳал қилади» – Шавкат Мирзиёев

Бу ҳақда 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Видеоселектор йиғилишида Бош вазир ўринбосарлари – Жамшид Қўчқоров, Сардор Умурзоқов ва Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икрамов вилоятларда ўрта тадбиркорлар билан, вилоят сектор раҳбарлари туманда кичик бизнес вакиллари билан ҳар ҳафта учрашиб, ер, инфратузилма, кредит каби энг муҳим масалаларни ҳал этиш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

«Туман, шаҳар ҳокимлари эса, сектор раҳбарлари билан бирга, кичик тадбиркорлар билан кунига 3 марта (керак бўлса, кечаси ҳам) ўзининг секторида учрашади, муаммоларини ҳал қилади», — деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этиш фаолиятини таҳлил қилиб, яхши ва ёмон ишлаётганлари бўйича ҳар ойда Президент Администрациясига ахборот киритиб борилади.

Шунингдек, бир ой муддатда ҳудудларда тадбиркорлар билан ишлаш бўйича ижобий тажрибаларни умумлаштириб, ҳар чоракда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор ва банк раҳбарларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида тадбиркорлар билан ишлаш тизимини аниқ ҳисоб-китоблар асосида қандай ташкил этиши ва кутилаётган натижалар бўйича кафолат хати ёзиб беради», – деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси фаолиятини танқид қилди

⚡️⚡️⚡️Президент подверг критике работу Бизнес-омбудсмана и Торгово-промышленной палаты

@maxsus_rakurs
⚡️Тадбиркорлик соҳаси шахсан Президент назоратида бўлади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ишчи жойи яратмасак, натижамиз яхши бўлмайди», — деди давлат раҳбари.

❗️Президентимиз қанча кўп маблағ берилгани, шарт-шароит яратилгани билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаётгани, яратилган имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётганини қаттиқ танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев соҳадаги камчиликларга тўхталиб, бу борада Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аҳвол оғир эканини қайд этди.

📉 Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу — республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм). Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).

Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркор муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Вилоятдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган.

«Бу — ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич», — деди Президент.

Йиғилишда ўртача битта кичик бизнес субъектидан тушаётган солиқ тушуми Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда — 40 миллион сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 1,5 баравар камлиги қайд этилди.

Давлат томонидан берилган ҳар 1 миллиард сўм молиявий кўмак ҳисобига Бухорода — 35 та, Андижонда — 27 та, Сурхондарёда — 23 та иш ўрни яратилган. Навоийда — бор-йўғи 15 та.

💼 Ҳудудий дастурлар доирасида 2 мингта лойиҳага кредит тўлиқ ажратилган бўлса-да, улар ишга тушмаган. Уларнинг асосий қисми Наманган (309 та), Сурхондарё (293 та), Қашқадарё (280 та), Хоразм (268 та)га тўғри келади.

Бу вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат бериши қайд этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Чекка ҳудудлардаги ер участкаларини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш тартиби ишлаб чиқилади

Бу ҳақда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш тартибини ҳукуматга киритиш ҳақида вазифа берди.

📌 Шунингдек, давлат раҳбари вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда кўп қаватли уйларнинг ертўласини хатловдан ўтказиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб беришни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.

«Бунда ҳукумат томонидан бир ой муддатда бу ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилинсин», — деди Президент.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️“Қизил” ҳудуд деб белгиланган 858 та маҳаллада тадбиркорлик ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида Бахмал, Қўшработ, Хонқа, Қўштепа ва Пахтаобод туманларида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмагани танқид қилинди. Шу сабабли Жиззах, Самарқанд, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимларига ушбу туманларда икки ҳафта муддатда тадбиркорлик лойиҳалари дастурини ишлаб чиқиб, алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқ берилди.

📍Шу билан бирга, “маҳаллабай” ишлаш доирасида банклар томонидан тадбиркорлик ривожланмагани боис “қизил” ҳудуд деб белгиланган 858 та маҳаллада “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, улар бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланди.

📖 Президентимиз “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га кирган аҳоли бандлигини таъминлаш учун ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.

«Икки карра масъулиятимизни кўпайтирмасак, “дафтарлар” ёпилмай қолади», — деди Шавкат Мирзиёев.

💈 Мисол учун, Чортоқ туманининг “Боғистон” маҳалласидан туман марказига бориб ишлашга мажбур бўлган (32 километр) 40 нафар тикувчи аёл муаммоси давлат-хусусий шериклик асосида ҳал қилинган.

🏗 Йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига 1,5 мингта маҳаллага хусусий шериклик асосида бино қуриб бериш бўйича ташаббускорларни аниқлаб, лойиҳаларни бошлаш бўйича топшириқ берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» давом этмоқда.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Наманган_вилояти

👨🏻‍💻Наманганда матбуот котиблари, журналист ва блогерлар малака оширмоқда

🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун ташкил этилган ўқув семинари муҳим аҳамият касб этмоқда.

🗓Семинар машғулотлари 10 апрелга қадар давом этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

🔰Ижтимоий тармоқларда Хоразмда ўсимлик ёғи нархи ошгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

🔊Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимияти ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказди.
Унда ҳафта давомида давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган тадбирлар, жумладан, Эрон, Россия ва Жанубий Корея делегациялари билан учрашувларнинг тафсилотлари, тадбиркорликни ривожлантириш ва бандлик масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши тўғрисида ОАВ вакилларига маълумот берилди.
Келгуси ҳафтага режалаштирилган айрим тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️2021 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати Фатво ҳайъатининг қарорини эълон қилди.

👆Инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official