Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Тошкент_вилояти

🔰 Тоғли ҳудудларда йўллар тозаланмоқда

💨Юртимиз ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келиши билан тоғли ҳудудларга қор ёғиб, йўллар музлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлимлари хизматчилари ва йўлсозлар ҳамкорлигида йўлларни кордан тозалаш ва туз сепиш ишлари олиб борилмокда.

📌Тошкент вилоятининг Чимён, Амирсой Қайнарсой, Бурчмулла, Сижжак ва Хумсон ҳудудларида бундай ишлар амалга ошириляпти.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 CCВ: Хавотирга ўрин йўқ, коронавирус бўйича ваҳималар асоссиз

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби kun.uz Интернет нашри орқали сўнгги икки сутка ичида коронавирус тарқалиши кескин кўпайганлигига оид хабарларга расмиймуносабат билдирди.

Турли постларда шахсларини ошкор қилмаган манбалар шифохоналарда жой қолмаганлиги, айниқса, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналаи тўлиб кетганлиги, реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда эканлиги тўғрисидаги аудиохабарлар йўллаганлар.

Фурқат Санаевнинг фикрига кўра, ҳозирда  4 минг шифо ўринга эга бўлган Зангиотадаги иккита даволаш муассасаларида минглаб бўш ўринлар мавжуд. Ўринларга эҳтиёж йўқлиги учун Зангиота 2-юқумли касалликлар шифохонасининг “А” блоги тўлиқ ёпилган, “В” блогининг ҳам битта бўлими бутунлай, иккинчи бўлимининг эса ярми ёпилган. Демак, асоссиз хавотирга ўрин йўқ, ваҳималардан қўрқмаслик, аммо шу билан бирга кўп марта айтилган  санитария ва гигиена қоидаларини  унутмаслик керак.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iKL2uXIYmqs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/JEjLj__TPKE

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📝 Доимий (вақтинчалик) яшаш манзили ҳақида маълумотнома керакми?

✍️ Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинди.

Шу ўринда кўпчиликда сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий.

💁🏻‍♂️ Бунинг ечими осон. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан олишингиз мумкин.

📹 Қуйидаги видеоқўлланма ушбу хизматдан осон фойдаланишингизга ёрдам беради:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ўзбекистонда COVID-19 нинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари (инфографика)

Пандемиянинг фуқаролар фаровонлигига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар натижалари эълон қилинди.

〰️〰️〰️

📊 Экономические и социальные последствия COVID-19 в Узбекистане (инфографика)

Представлены результаты исследования в рамках проекта «Слушая граждан Узбекистана», оценивающего влияние пандемии на социально-экономическое положение и здоровье граждан страны в период с апреля 2020 года по январь 2021 года.

https://t.iss.one/aoka_uz
#ТАЙИНЛОВ

🔰 Ахмедов Искандар Саидахмад ўғли Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

📌 Тайинловга қадар И.Ахмедов Ўзбекистон хоккей Федерацияси матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Инвестициявий низоларни судларда ҳал қилишнинг янги тартиблари ҳақида

Бугун АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифингдан:

〰️〰️〰️
⚖️ «2021 йил 12 январда қабул қилинган Қонунга асосан, тарафларнинг хоҳишига кўра, йирик инвестор ва рақобатга доир ишлар Олий суднинг инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби томонидан кўрилиши, қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши белгиланди.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексига янги 30-1-модда киритилди. Мазкур инвестициявий низолар жумласига:

🔹инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги низолар;
🔹инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар;
🔹инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар киради.

✏️ Ушбу Кодекс 30-2-модда билан ҳам тўлдирилди. Мазкур янги модда юридик шахслар, шу жумладан, чет эл юридик шахслари, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда монополияга қарши органлар ўртасида товар ва молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар рақобатга оид ишлар жумласига кириши ҳақидаги нормалардан иборат».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Туркий тилли давлатлар адабиёти» 100 жилдлиги чоп этилади

Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмасида Бадиий таржима ва халқаро алоқалар бўлимининг йиғилишида маълум қилинди.

Адабиётшунос, тилшунос, таржимонлар иштирокида ўтган муҳокамада АОКА тизимидаги «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси директори Умид Ҳайитов 2021 йилда лойиҳанинг 25 та жилди нашрга тайёрланганини айтди.

Йиғилишда нашр учун энг муносиб асарларни танлаш, китоблар рўйхатига қўшимчалар киритиш, асарлар таржимаси учун таржимонлар белгилаш, бунинг учун аввало махсус ишчи гуруҳ тузиб, соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

🔰 Зойир Мирзаев: 15 доллар ўрнига 65 доллар топиш мумкин

❇️ Қашқадарё вилояти ҳокими Президентимиз ҳузурида вилоятда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини тақдимот қилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувига муносабати

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззахда бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин содир бўлган воқеалар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Бугун Ҳакамлик қўмитаси «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги ҳатти-ҳаракатларини атрофлича ўрганиб чиқди ва якуний қарорини эълон қилди. Унга кўра, «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувида бош ҳакам қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир ўтказганлиги сабабли В.Серазитдинов ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Нафақат юртимизда, балки бутун дунёда миллионлар ўйини бўлмиш футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳакамларнинг савиясини ошириш учун кўплаб халқаро семинарлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, футбол учрашувларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб ФИФА билан ҳамкорликда Ўзбекистон суперлигасида VAR (Video Assistent Referee) тизимидан фойдаланиш амалиётга жорий этилди. Бу эса футбол ўйинларида ҳакамлик савияси ва сифатининг ортишига хизмат қилади. Ҳозирча Суперлига доирасидаги барча ўйинларда VAR тизимини амалиётга жорий этишнинг имкони йўқ. Бироқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси босқичма-босқич Суперлига ва мамлакат кубоги учрашувлари, қолаверса Про-лига доирасидаги ўйинларга VAR тизимини максимал даражада кўпроқ жорий этиш чораларини кўрмоқда. Бундан кўзланган мақсад, учрашувларда адолатни таъминлаш ва ҳакамликда инсон омилининг минимумга келтириш.

Равшан Эрматов (Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари) – Ўзим ҳам футбол ўйнаганман, ҳакамлик қилганман. «Сўғдиёна» – «Турон» учрашувидан кейин «Турон» клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушуниб турибман. Футбол – бу жамоавий ўйин, унда бир мақсад йўлида бутун жамоа ҳаракат қилади, футболчилардан тортиб шифокору массажчи, клубнинг техник ходимигача. Албатта, ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралайман. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлашим керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ҳох у футбол майдонида, ҳох ундан ташқарида бўлсин, ўзини масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳамда муносиб тутиб, этика қоидаларига риоя қилиши шарт.

Мақсадимиз – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Гаров шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform