Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 3 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2149.
---------------------------------------------------
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Сирдарё вилоятида содир бўлган фавқулодда вазият бўйича янги тафсилотларни эълон қилди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёда илк “IT Park” бунёд этилмоқда

Қарши шаҳрининг жанубий саноат зонаси ҳудудида (собиқ мол бозори ўрнида) тўрт гектар ерда технологик парк барпо этилмоқда.

Шу боис, Қашқадарё вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан мазкур технологик парк ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари учун танлов эълон қилинди.

Ушбу технологик парк зонасида лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорларни ўз “Бизнес режа”ларини 2020 йил 10 май кунига қадар вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этишлари сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:👇

☎️ 75-221-02-36, 75-221-08-45 75-221-46-33.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазият ўчоғига жами 1200 дан ортиқ махсус-муҳандислик техникалари сафарбар этилди.
80 дан ортиқ ёнғин ўчириш машиналари, 100 дан ортиқ мотопомпалар билан сув тортиб олинди.
Сув босган ҳудуднинг катта қисмида сув камайди.
Ҳавфсиз деб топилган жойларга фуқаролар қайтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти воқеа жойида ҳукумат коммиссиясига янги кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарёдаги ички ишлар ходими ва журналистлар ўртасида келиб чиққан тортишув воқеаси юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий баёнот берди

Унда ёзилишича, 2020 йил 3 май куни соат тахминан 12-00 ларда “Гулистон Олимпия захиралари мактаб интернатига карантин қоидаларини бузган ҳолда, ўзларини таништирмасдан нотаниш бўлган икки нафар фуқаро кириб, фуқароларни видеотасвирга олгани.

Ётоқхонага масъул бўлган ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқаролардан ўзларини таништиришлари сўралганда, ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаганликлари учун шахсига аниқлик киритиш мақсадида 2-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб, шахсига аниқлик киритилиб, 15-20 дақиқа ўтгандан сўнг “Гулистон Олимпия захиралари мактаб интернати"га қайтариб олиб келинган.

Расмий баёнотда юқоридаги ҳолат бўйича Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшуруви ўтказилиб, хизмат текшируви хулосасига кўра, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари ҳар тарафлама ўрганилиб, интизомий чоралар кўрилиши қайд этилган.
•┈┈┈┈••••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “Орзу” ва “Юксалиш” кичик саноат зоналари фаолияти билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Наманган шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида “Орзу” ва “Юксалиш” кичик саноат зоналари фаолиятини ҳам кўздан кечирди.

“Орзу” кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган “Идеал текстиль Орзу” корхонасида бугунги кунда 100 дан ортиқ ёшлар меҳнат қилмоқда.

Корхонада пандемия шароитида барча карантин талабларига амал ҳолда иш ташкил этилган. Ҳозирда мазкур корхонада Миллий гвардия учун либослар тикилмоқда.

Вилоятимизда бугунги кунда жами 15 та кичик саноат зоналари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур кичик саноат зоналарида қиймати 1 триллион 716,4 миллиард сўмлик жами 246 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, ҳозирга қадар умумий қиймати 450,86 млрд. сўмни ташкил этган 83 та лойиҳа фойдаланишга топширилган. Бу корхоналар ҳисобига 5200 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

2020 йил якуни билан қиймати 1 триллион 265,5 миллиард сўмлик 163 та лойиҳани фойдаланишга топшириш ҳамда 5700 га яқин янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон дейилганда кўпчиликнинг тасаввурида экологик танг аҳволдаги ҳудуд пайдо бўлади. Лекин республиканинг Мўйноқ тумани ҳудудида Судочье кўли борки, у кўплаб ноёб қушларнинг учиб ўтиши ҳамда қўним маскани ҳисобланади.

Қизил китобга кирган ана шундай қушларнинг бири – фламингодир.
2014 йили 23 май куни Судочье кўллар тизимида олиб борилган орнитологик тадқиқотлар вақтида кўлнинг шарқий чегарасидаги кичикроқ оролда фламингонинг катта уяловчи колонияси аниқланган. Ўтган 2019 йил апрель ойида мазкур ноёб қушлар қўними кузатилган.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугундан "паспорт столлари" яна қайта ишга тушади

Карантиндаги чекловлар сабабли ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқароларни вақтинча қабул қилишни тўхтатган эди.

4 май – душанба кунидан бошлаб Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини бошлади.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларида фойдаланилмай келган ерларга сув чиқарилиб, ўзлаштириш бошланмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Поп ва Чуст туманларида ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш, ер ости сув захираларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кундаги энг муҳим масала бўлиб қолди.

Бу борада вилоятда ҳам суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят бўйича 2020 йил давомида 10 минг гектар сув таъминоти бўлмагани учун фойдаланилмай келган майдонни насослар ёрдамида сув келтириш ёки ер ости сув қудуқлари қазиш орқали ўзлаштириш учун салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига фаолият юритиши учун рухсат берилди. Ушбу қарор асосида банк инфратузилмалари айнан қайси объектларда ишга туширилмоқда ва уларни ишлаш тартиби қандай бўлади?

Инқирозга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига асосан тижорат банкларининг объектлардаги шохобчалари (кассалари)га санитария-эпидемиология талаблари асосида фаолият олиб боришга рухсат берилди.

🔹Жойлардаги банк хизматларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда, тижорат банки биносидан ташқарида жойлашган кассалари, валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолият юритиши йўлга қўйилмоқда.

🔹Ушбу инфратузилмалар қатъий белгиланган санитария-эпидемология талаблари асосида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, ўз фаолиятларини амалга оширишлари лозим.

🔹Хусусан, банк ходимлари ва мижозларнинг банк биносида бир-биридан камида 2 метр оралиқда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб боришларини таъминлаш талаб этилади.

🔹Банкка ташриф буюрувчиларни бирма-бир текшириш ва антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш, шу жумладан, банк биносини ҳам белгиланган вақт оралиғида дезинфекциялаш лозим.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарё вилояти бюджетидан сардобаликлар учун 4 миллиард сўм ажратилди

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг VI чақириқ олтинчи сессиясида Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғонида юзага келган талафот натижасида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят бюджетидан 4 миллиард сўм ажратиш бўйича қарор қабул қилинди.

Депутатлар ўз ҳудудларидан онлайн режимда иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️⚡️⚡️ #Хуш_хабар ТАТУ Нукус филиали талабаси "Масофавий математика — 2020!" Республика онлайн олимпиадасининг ғолиби

Математика бўйича янги иқтидорларни кашф этиш, уларни интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда математика фанига бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби ҳамда Ўзбекистон Математиклари ва Информатика Ассоциацияси билан биргаликда карантин даврида шу йилнинг 28 апрел куни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Масофавий математика — 2020!" Республика онлайн олимпиадасини эълон қилинган эди. Бугун шу танловнинг натижаси эълон қилинди.

🥇 Танлов натижаси кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали "Дастурий инжинириги" йўналиши 3 босқич талабаси Арман Нурниязов 1-ўринни эгаллади.

📢Маълумот учун "Масофавий математика — 2020!" онлайн олимпиадасида Республика олий таълим муассасаларидан жами 1005 нафар талабалар иштирок этган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚚2020 йил оғир келди, синов кетидан синов бўлди, аммо тушкунликка берилиш ҳеч кимнинг хаёлига келгани йўқ. Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган офатлардан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш учун барча вилоятлардан юк ортилган карвонлар йўлга чиқди.

❗️Ишлар кўламини ҳис этиш учун мамалакатимиз ҳудудларида кечаги ва бугунги “Саҳоват ва кўмак” ҳаракати бўйича эълон қилинган хабарларни йиғдик.

🚚 Тошкент шаҳри. Сирдарё вилоятининг талофот кўрган аҳолисига марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплаш марказидан 47 та юк машинасида турли маҳсулотлардан ташкил топган карвон йўлга чиқди.

🚚 Навоий вилояти. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, идиш-товоқлар, дори-дармон, ўрин-кўрпа ва болалар ўйинчоқларидан иборат саховат карвони ташкил этилмоқда.

🚚 Жиззах вилояти. Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида инсонпарварлик ёрдами тўпланиб, 3 май куни вилоятнинг Дўстлик туманига жойлаштирилган 4070 нафар сирдарёликларга юборилди.

Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳрига жами 10 629 нафар Сирдарё вилояти фуқаролари эвакуация қилиниб, уларнинг 8651 нафари хонадонларга, 1978 нафари турли муассасаларга жойлаштирилган🏘.

🚚 Сурхондарё вилояти. Юк машиналарда картошка, пиёз, сабзи, саримсоқ пиёз сингари дастлабки 100 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берди.

🚚 Андижон вилояти. 3 май куни қурилиш моллари, кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган хўжалик моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ортилган навбатдаги учинчи автомашиналар карвони йўлга чиқди.

🐫Қашқадарё вилояти. Қарши шаҳридаги «Фаровон» тўйхонаси ҳамда «СафСадафБарака» МЧЖ раҳбари, тадбиркор Сайрам Сатторова томонидан қурбонлик учун туя хайрия қилинди .

💰 Қарши шаҳар «Беклар» маҳалласида яшовчи 11 ёшли Мирзоҳид Ғуломжонов ўзи йиғиб юрган 12 минг сўмни келтириб, хайрия ёрдамига қўшди.

🚚 Наманган вилояти. Намангандан аҳолиси эвакуация қилинган Сирдарё вилоятларига 11 та юк автомашинасидан иборат кўмак карвони юборилди.

🚚 Фарғона вилояти. Cув тошқини рўй берган биринчи кундаёқ энг зарур озиқ-овқат, кўрпа-тўшак юборган эди. 3 май куни эрталаб ҳокимлик ташаббуси билан 250 тонна цемент 4800 дона шифер, 120 000 пишган ғишт 3000 кв метр қурилиш ойнаси ва 400 кубометр ювилган қум ортилган 47 та оғир юк машинаси, ўнлаб қурилиш ва ирригация воситалари, трактор ҳамда механизмлар Сирдарё томон йўл олди.

2 ва 3 май кунлари Фарғонадан Сирдаёрга 1,59 млрд сўмлик хайрия ёрдами жўнатилди.

🚚 Хоразм вилояти. Хоразм вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилоят бошқармаси ва "Урганчтрансгаз" УК ("Узтрансгаз" АЖ) томонидан Сирдарё вилоятидаги юз берган табиий ходиса оқибатида зарар кўрган аҳолига қурилиш моллари, бирламчи эхтиёж маҳсулотлари ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар карвони беғараз ёрдам сифатида юборилди.

🚚 Қорақалпоғистон Республикаси. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташаббуси билан 2 май куни Сардоба тумани аҳолиси учун 5 миллиард сўмлик беғараз ёрдам пуллари ажратилди ва бундан ташқари 550 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, 30 бош қорамол, 35 тоннага яқин гуруч юкланган юк машиналари карвони йўлга чиқди.

🚚 Тошкент вилояти. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 125 дона катталар, 95 дона аёллар, 178 дона ёш болалар кийим кечаклари, юмшоқ ўйинчоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа рўзғор буюмлари Сардоба туманига юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
1 ариза — 6 та хизмат

Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Май-июнь ойларида Наманган вилоятидан қиймати 20 миллион долларга яқин гилос экспорти амалга оширилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманида жойлашган Экспорт ҳажмини ошириш бўйича Наманган вилояти штабида бўлди.

2020 йил давомида Наманган вилоятидан Россия, Хитой, Туркия, Германия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа ўнлаб давлатларга жами 450 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган.

Бунинг 200 миллион доллардан ошиғи мева-сабзавот ва полиз экинларига тўғри келади. Биргина гилоснинг ўзидан май-июнь ойларида 17,8 миллион долларлик экспорт қилиш бўйича келишувлар мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2160 нафар бемор рўйхатга олинган. Беморларнинг 1319 нафари тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 830 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳозирги вақтга келиб, 56 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 42 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 7300 дан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди. Эпидемик вазият мураккаблашгандан буён 325 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида талофатдан зарар кўрган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 май куни Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар ҳамда Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан кундалик истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.
———————
Для оказания социальной помощи пострадавшим в результате стихийного бедствия в Сардобинском районе Сырдарьинской области 3 май, Управление охраны Национальной гвардии города Ташкента и Бухарской области направило гуманитарную помощь в виде продуктов питания для ежедневного употребления.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманида ушбу умумҳалқ ҳаракати доирасида 4500 дан ортиқ оилаларга амалий ёрдам бериш режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

👉Мана бир неча кундирки тумандаги барча маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар вакиллари номига очилган пластик карточкалар ўз эгаларига топширилмоқда.

💳 2-3 май кунлари :

1-сектор ҳудудида 250 дона
2-сектор ҳудудида 200 дона
3-сектор ҳудудида 284 дона
4-сектор ҳудудида 380 дона

Жами: 1114 дона пластик карточкалар ўз эгаларига топширилди. Бугун топширилган пластиклар ҳақидаги маълумотларни мунтазам ёритиб борамиз.

❗️Эслатиб ўтамиз уч ой давомида бу оилалар пластик карточкалари ҳар ойда бир миллион сўмдан тўлдирилиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform