Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_вилояти

❗️Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкатжон Абдураззақов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.

В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коррупция тараққиётга қарши жиноят!

Коррупцияни тўхтатиш учун нималар қилиш зарур?

✍️ Бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати томонидан тавсия этилаётган 10 та усул:

1.Бюрократия
ва сансалорикларни бартараф этиш;

2.Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;

3. Мансабдор шахсларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

4.Давлат хизматларида инсон омилини камайтириш;

5.Бюджет харажатларининг шаффофлигини таъминлаш;

6.Давлат хизматчиларини молиявий рағбатлантириш;

7.Қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;

8.Манфаатлар тўқнашуви, таниш-билишчилик ҳолатларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш;

9.Қонунчиликни такомиллаштириш ва мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш;

10. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш.

Унутманг, коррупция
тараққиёт кушандаси!

Мазкур видеоролик Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

🏘 Чодакда 300 та меҳмон уйлари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятни янада ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга тўхталди.

Сессияда Мурожаатномада белгиланган ғоя ва йўналишлар асосида вилоятда янги “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли турмушини яхшилаш бўйича маҳаллабай, “маҳалла – ислоҳотчи” тизимини жорий этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Бунда, биринчи навбатда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллабай ва “фуқаробай” ишлар жадаллаштирилиши қайд этилди.

Президент Поп тумани Чодак қишлоғида 300 та меҳмон уйларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 50 миллиард сўмлик кредит ажратилишини маълум қилди. Шу билан бирга қишлоқда жорий йилда ҳар бири 20 квартиралик 5 та кўп қаватли уй қурилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Йўл ҳаракати хавфсизлиги: ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, тасвирга олиш техникалари ва телефон орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик видеоёзувларини қабул қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани

Савол. Мени йўл патрул хизмати ходимлари тўхтатишди. Кейин мен улардан дислокация сўрадим. Биз тезкор тадбирдамиз, тезкор тадбирда дислокация бўлмайди деб кўрсатишмади. Йўл патрул хизмати ходимларининг бу ишлари қонунийми? Ҳайдовчи йўл патрул хизмати ходимидан дислокацияни сўраши мумкинми?

Манба:

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform