Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ширкатлар томонидан 7,4 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди.

✍️ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мажбурий бадал ва кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишга оид 2020 йилдаги фаолияти ўрганишлари якунига кўра, 465 та ҳолатда 7,4 млрд сўмлик маблағ мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, шулардан 9 та ҳолатда ноқонуний равишда сарфланган 837,7 млн сўмлик маблағлар айбдор шахслардан ширкатлар фойдасига қайтарилган. 16 та ҳолатда 282,4 млн сўм иш ҳажмига қўшиб ёзилганлигига оид муаммолар жойида бартараф этилган. 136 та ҳолатда 5,6 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилганлигига оид тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келиб, “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи билан танишди.
3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Янгикурганский район Наманганской области, где ознакомился с садом общества с ограниченной ответственностью «Sura General Investments».
В саду площадью 103 гектара, созданном за счет прямых иностранных инвестиций на 3 миллиона долларов, безработной молодежи выделены наделы для выращивания овощей между рядами.
Глава государства побеседовал с молодыми людьми.

#Mirziyoyev #safar #bogdorchilik #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сенат ахбороти

Хабарингиз бор, шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига сўров юборилди ва назоратга олинди.

✍️ Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати республикамизнинг барча мактаблари махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилади

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади.

Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, Очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан барча мактабларда компьютер хоналари доимий равишда очиқ туриши ва ўқувчилар бундан самарали фойдаланган ҳолда ўзларининг АКТ савдхонлигини ошириши учун шароитлар яратилиши устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун халқаро таълим платформалари ва ресурсларидан эркин фойдаланишларига имконият яратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌦🌬Иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва Гидрометереология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани

Иқлим ўзгариши оқибатлари бўйича тақдимот

Манба: https://t.iss.one/studio_67/9243

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, 18 февраль куни "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов очиб берди:

“Бугунга келиб бутун дунёда 7,9 миллиард аҳоли яшаётган бўлса, уларнинг 2,3 миллиард нафарини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар мамлакат аҳолисининг 55 фоизини (яъни 18 миллион нафарни) ташкил қилади. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби экстремизм, терроризм ва радикализм каби ғоявий таҳдидларнинг ёшларимизга таъсири бошқа омиллар ва хавфларга нисбатан юқори”.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани ҳамда жорий йилда Давлат дастурини амалга ошириш доирасида 29,5 триллион сўм ва 2,6 миллиард АҚШ доллари ҳамда 57,3 миллион евро маблағ ажратилганини қайд этди. Шу ўринда “Меҳр-1”, “Меҳр-2”, “Меҳр-3” операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий лагерлар зоналаридан 200 дан ортиқ аёллар ва болаларнинг Ўзбекистонга олиб келингани қўшимча қилинди.

Бундан ташқари, сўнгги уч йилда мамлакатдаги олий таълим муассасалари сони 60 фоизга ошгани ва айни дамда уларнинг сони 116 тани ташкил қилиши қайд этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбари Чуст туманидаги “Chust textile” корхонасини бориб кўрди.
Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 9 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинган.
Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

Глава государства посетил предприятие “Chust textile” в Чустском районе.
В двух комплексах фабрики работают 1 300 человек. В 2020 году было произведено около 2 тысяч тонн тканей и 5,2 миллиона единиц готовых трикотажных изделий, экспортировано товаров на сумму более 9 миллионов долларов.
Президент ознакомился с технологическим процессом на предприятии, готовой продукцией.

#Mirziyoyev #safar #tuqimachilik #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қашқадарё_вилояти

ХУШХАБАР: Ўзбекистонда ҳокимнинг илк электрон рақамли қарори қабул қилинди

Юртимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлари қабул қилиниб, жараёнлар Қашқадарёдан бошланиши белгиланган эди.

Бугун юртимизда илк электрон қарор - "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-4987-сонли қарори ижроси юзасидан қабул қилинаётган Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Ушбу ягона электрон тизим 2021 йил 1 июлдан бошлаб Республикамизнинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform