Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Муаммоларни биргаликда бартараф этиб, Тошкент шаҳрини яхшироқ, қулайроқ ва чиройлироқ қиламиз!

Қандай қилиб?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган Xalq nazorati хизмати орқали сиз шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар тўғрисида мурожаат қолдиришингиз мумкин. Хизматдан сайтимиз ҳамда Android ва iOS фойдаланувчилари мобил илова орқали фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Ипаклари тиллодан" фильмини томоша қилинг.

Фильмда тўқимачилик соҳасининг замонавий ривожланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите скоро фильм "Ипаклари тиллодан" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о современном развитии текстильной отрасли.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жиззах_вилояти

🇺🇿🇺🇸 АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Розенблум Жиззах вилоятидаги "Silverleafe" пахтачилик фермасига ташриф буюрди.

💰 Америка сармояси минтақага инновациялар ва янги иш ўринларини олиб келади, дея таъкидлади элчи ўрганишлари давомида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

✍️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, "Айритом" чегара-божхона постида Туризм ахборот маркази ишга тушди

🇺🇿🇦🇫 Афғонистондан юртимизга меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг "Айритом" чегара божхона пости орқали кириб келади.

📢 Туризм ахборот марказида меҳмонларга турли хизматлар кўрсатилади. Ўзбекистондаги барча туристик объектлар, меҳмонхоналар, транспорт қатновлари, овқатланиш шохобчалари ва бошқа хизматлар кўрсатиш тармоқлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Ўтган йили мазкур пост орқали 40 мингга яқин юк ва енгил автотранспорт воситаси ҳаракатланиб, божхона назорати ва кўригидан ўтказилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Марказий банк ахборот химати хабарига кўра, 2021 йилнинг январь ойида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн. долларга ёки 7 фоизга ошди.

🔸Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн. долларга етди.

🔸Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн. долларга етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

🇺🇿🇹🇷 Туркиялик инфлюенсерлар Бухоро бўйлаб саёҳатда бўлишди

✍️ Видеоматериал Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

✍️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, хорижга қатновчи поезд йўловчилари энди Тошкент марказий темир йўл вокзалининг ўзида божхона назоратидан ўтишлари йўлга қўйилди.

✍️ Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги репортаж шу ҳақида.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритиш бўйича "Save Energy" танлови

Танлов иштирокчиси учун
ариза шакли

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✈️ Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларини амалга оширишга ариза топшириш учун онлайн тизим ишга туширилди

✍️ Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, “Ўзавиация” Агентлиги томонидан хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиация аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун сўровларни расмийлаштириш ва рухсат беришнинг электрон тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу электрон платформанинг яратилиши ариза берувчига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар олишга онлайн сўровларни бериш, “Ўзавиация” Агентлигининг “Uzbekistan airports” АЖ ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК билан сўровларни қайта ишлашда тезкор ҳамкорлик қилиш, сўровларни кўриб чиқиш муддатларини эса 24 соатгача қисқартириш имконини беради.

2021 йил 15 февралдан бошлаб платформа онлайн, синов режимида ишга туширилди. Хорижий давлатларнинг фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун аризаларини қуйидаги ҳавола орқали бериш имкониятига эга.

👉 https://uzcaa.uz/ru/permission

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган 2021 йил 1 февралгача бўлган ортиқча тўлов суммаси (қарздорлик) ундирилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 ЭЪЛОН

2021 йил 18 февраль куни, соат 15.00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида таниқли устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан ижодий учрашув ташкил этилади.

🖊 Учрашувга ёш журналистларни, талаба-ёшларни ва барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

📞 Маълумот учун телефон: 71244-32-33.

@aoka_uz
Корейс тилини ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун

"KOREYA-O’ZBEKISTON KOREYS TILI EPS MARKAZI"да корейс тилини қуйидаги йўналишларда ўрганиш имконияти мавжуд:

EPS topik;

Special eps topik;

Skill test имтиҳонлари учун.

Вилоятлардан келганлар учун ётоқхона мавжуд.

Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани Лутфий кўчаси 47-уй

Мурожаат учун:
@koruzeps_admin
+998 55 500 01 23

👉 Рўйхатдан ўтиш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган ичимлик ва оқава сув тизими лойиҳасини келишиш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилояти Норин туманида "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган ярмарка ташкил этилди.

✍️ Видеоматериал вазирлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔷 Бир суд — бир инстанция!

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Давлат божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Президент қарори (ПҚ–4994-сон, 16.02.2021 й.) билан Илхом Мухторович Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилнинг 16 февраль куни Россиянинг “МИР 24” телеканали “Новости” дастурида Минск шаҳридаги МДҲ давлатлари ижро қўмитасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигининг нишонлаганлиги ҳамда тадбир давомида "Возлюбленный сердец" номли китобнинг белорус тилидаги тақдимоти ўтказилганлиги тўғрисида сўз юритилди.

Манба: https://t.iss.one/studio_67

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Фарғонада фойдаланилмаётган барча бино-иншоотлар хатловдан ўтказилади. Мулкдорларга объектлардан самарали фойдаланиш учун имкониятлар тақдим этилади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида бўш турган, тўла қувватда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган йирик объектларини бориб кўрди.

Собиқ “Буюк ипак йўли” ОАЖ ва собиқ вилоят моддий техника таъминоти бино иншоотларини, шунингдек Бешбола маҳалласида «Тарас-сервис эффект» МЧЖ томонидан ташкил этилган кимёвий ўғит ишлаб чиқариш корхонасини бирма бир кўздан кечирган вилоят ҳоким, объектларнинг мулкдорлари билан уларнинг режалари ҳамда амалга ошираётган лойиҳалари юзасидан мулоқот қилди.

Объектлардан тўла қувватда фойдаланишни йўлга қўйиш, истиқболли режалар учун банк кредитлари тақдим этиш, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича мулкдорлар ҳамда инвесторлар ўртасида диалог ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform