Hudud Inform
8.49K subscribers
18.4K photos
4.03K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

Банк картасининг бировга маълум қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган маълумотлари ҳақида биласизми?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси лейтенант Бектемир Мелиқўзиев АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган бокс оқшомида америкалик Морган Фитчга қарши рингга кўтарилди.

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, 8 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда Бектемирнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунига етди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

Наманганда илк бор ташкил этилган дрон-шоу.

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати лавҳаси.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Янгилик

Янги йўналиш: Тошкент - Наманган - Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

✍️ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.

🚂 Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

ИЗОҲ:
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамони Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герой расскажет о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилоятида янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

✍️ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Инспекция томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур қарор билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг International School of Finance and Technology (ISFT) университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Лойиҳага кўра:

университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари доирасида жавоб беради;

университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ҳам таъминланади;

университетда таълим жараёни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат таълим стандартлари ҳисобга олиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда хорижий тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширилади;

университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади;

университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасининг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади;

университет Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Салор" шаҳарча фуқаролар йиғини, Олийгоҳ кўчаси, 2-уй манзилида ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

“Save Aral” Бухорода

✍️ Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Бухорода Республика енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” оммавий марафони бўлиб ўтди.

🏃‍♂️ Марафон иштирокчилари Бухоро шаҳридаги «Ситора» истироҳат боғи олдидан «Пойи Калон» мажмуасигача бўлган уч километрлик масофани босиб ўтдилар. Тадбирда 1000 яқин кўнгиллилар иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️ "Қамчиқ" довонида омонат турган тошнинг тушиб кетиш эҳтимоли бартараф этилди, дея хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сиз Россияга кириш тақиқланганлигини Россия Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида текширишингиз мумкин:
https://сервисы.гувм.мвд.рф/info-service.htm?sid=3000

Экранда сизда Россияга кириш учун тақиқ борлиги ёки йўклиги тўғрисида маълумот пайдо бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Бугун тунда жаҳон футболи юлдузи Фернандо Мориентес юртимизга ташриф буюрди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

🇺🇿🇳🇪 Жиззахда дунёнинг 300 та топ институтлари ичига кирадиган Ҳиндистоннинг “Sambhram” технология институти филиали очилади

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

Бизда шундай одат борки, янги раҳбар ишга келганидан кейин дарров ўз хонасини ёки ташкилот биносини таъмирлашдан бошлайди, катта-катта пулларни харажат қилади. Мана, хизмат машиналарининг харажати бўйича қандай муаммолар туғиляпти.

✍️ Видеоматериал вазирлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

✍️ ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, “KARDAR” эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

⚡️ 2021 йил 15 февраль куни соат 15:45да Нукус шаҳар М.Жуманазаров кўчасида жойлашган “KARDAR” эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

🚒 Хабар асосида зудлик билан 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси сафарбар этилиб, улар ёнғин жойига соат 15:49 да етиб борган. Ёнғин соат 16:39да ўраб олиниб, 17:10да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 1500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 200 кв.метр майдони ёнган. Ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда ва ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Лидерларни тайёрлашга мўлжалланган махсус дастур ишга тушди

🔰 Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан "Келажак лидерлари" махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, ёшларга берилаётган эътибор, ишонч ва имкониятлар ҳақида фикрларини билдиришди. Дастур фаолиятига омад тилашди.

Шунингдек, маросим доирасида Агентликлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, мазкур дастур икки ой давомида турли соҳалар бўйича тингловчиларнинг билим ва тажрибаларини оширишга мўлжалланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz