Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фағона_вилояти

📌 Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманида аэропорт қурилиши билан танишди ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди (видео)

✍️ Видеоматериал туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

🚛 Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида кичик корхоналарнинг хорижий давлатларга экспорт ҳажми.

✍️ Инфографика Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Адлия вазирлиги томонидан яна бир нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

✍️ Вазирлик ахборот хизмати
хабарига кўра, Ўзбекистон Иқтисодий ассамблеясининг мақсади мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлатириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллиштириш, тадбиркорларнинг хорижий шериклар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хориж бозорларини мунтазам ўрганаиш ва таҳлиллар олиб боришдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Ўткир Ҳикматович Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар берди Бухоро шаҳри матбуот хизмати. У Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

Унинг номзоди шаҳар кенгаши йиғилишида шаҳар фаоллари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Ўткир Жумаев 1997 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2011 йил президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
☑️ I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.

⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🇺🇿 Имтиёз ва преференциялар 2021 йил сўнгига қадар узайтирилади

Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди:

• Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
• Камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа- ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:

• юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
• улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоийда Бобурхонлик кечаси ташкил этилди

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви режа топшириғи доирасида, Фонднинг Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги умумтаълим мактабларида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий тадбирлар ташкил этилмоқда.

✍️ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ахборот хизмати хабарига кўра, фонднинг вилоят бўлими томонидан “Бобур шеъриятида муҳаббат талқини”, “Бобур-мен севган шоир”, “Бобур рубоийларининг бадиий талқини” мавзуларида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ҳам эълон қилинган эди.

Фонднинг вилоят бўлими раҳбарияти томонидан ушбу танловларда фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди.

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур тақдимот чоғида ислом оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири – Имом Бухорий мажмуаси ва унинг атрофида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу зиёратгоҳда олиб борилиши режалаштирилган лойиҳа бўйича яна бир бор ўз тавсияларини билдириб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

🕌 13 февраль куни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари, Самарқанд вилояти жамоатчилиги вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида лойиҳани амалга ошириш олдидан тадбир ўтказилди.

🏗 Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Халқимизга хос турмуш тарзидан келиб чиқиб, ҳозирги айвонларга қўшимча равишда ички ва ташқи айвонлар барпо этилади.

🏘 Маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

📌 Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

👉 Мажмуада амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform