Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Фарғона_вилояти

Президент томонидан йўлланган “Саҳоват ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

✍️Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Президент томонидан туман аҳлисига ёрдам тариқасида йўлланган 10 та катта ҳажмли юк машиналаридан иборат “Саховат ва кўмак” карвони Сўхга етиб келди.

Келтирилган турли хилдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига ёрдам сифатида тарқатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ОАВ вакиллари учун Тошкент вилоятида жойлашган "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда фойдаланишга топширилган "Артон" компаниясига пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистларга корхона фаолияти, унда ўрнатилган энергия тежамкор технологиялар, маҳсулот турлари ва сифати, олиб борилаётган изланишлар хусусида маълумот берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

📂 Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

📝 Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

⚖️ Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатдан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

👍 Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter