Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар ҳақида маълумот

🧮 ФҲДЁ органларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ундирилади.

📌 Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори – 245 минг сўм.

Ҳурматли
фуқаролар!

ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг “1008”, Давлат хизматлари агентлигининг "1148" ишонч телефонларига, @anticorbot Telegram-каналига ёки Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлимига (71-207-04-64) хабар беришингизни сўраймиз.

✍️ Инфографика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган биноларнинг электрон техник паспорти шакллантирилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 апрелгача мавжуд биноларнинг техник паспорт базаси яратилади, 1 майдан қуриладиган уйларга ҳам паспорт бериб борилади.

📆 1 апрелгача Ўзбекистоннинг сейсмик риск харитаси барча фойдаланиши мумкин бўлган усулда жойлаштирилади. Жумладан, прогноз қилиш мумкин бўлган кучли зилзилалар ҳақида ОАВда олдиндан хабар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан О.Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида суднинг ажрими билан О.Сатторийга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

✍️ Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича О.Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.

Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Маълумот тариқасида:
О.Сатторий Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (Туҳмат), 41 (Ҳақорат қилиш), 202-2-модда (Ёлғон ахборот тарқатиш) лари билан айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бунга унинг 2021 йил январь ойида ижтимоий тармоқларда “Денов кўмир омбори” ҳамда Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимлари мулкларни ўзлаштириш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этганликлари ҳақида ҳақорат ва туҳматлардан иборат ёлғон ахборот тарқатганлиги сабаб бўлган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Бугун Бухоро Халқаро аэропортида журналист ва блогерлар учун пресс тур бўлиб ўтмоқда

✍️ Айни дамда аэропорт музейи билан "Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Лалихон Собирова таништирмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилмоқда

🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади.

🛫 “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

📝 Шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, иш қоғозлари, турли бланклар, жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар, ОАВлар, нашриётлар тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

✍️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди

Султонов Саиджамол Саидмухторович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Махсус комиссия: Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

✍️ ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
📌65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
📌сурункали касалликлари бор шахслар;
📌тиббиёт ходимлари;
📌мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
📌аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Бухорода янги олий таълим муассасаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

💸 Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади.

Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

📚 Бундан ташқари, университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
👉 Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
👉 Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
👉 Психология (юридик психология);
👉 Психология (спорт психологияси);
👉 Психология (амалий психология);
👉 Психология (оила психологияси).

🎓 Шунингдек, магистратура босқичи учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

👉 Адабиётшунослик: инглиз адабиёти;
👉 Адабиётшунослик: рус адабиёти;
👉 Лингвистика: рус тили;
👉 Психология (фаолият турлари бўйича);
👉 Психология (юридик психология).

📌 Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда муассис томонидан белгиланади.

❗️Университетда таълим фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия берилганидан сўнг бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади

Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform